Ҳ и к м а т л а р ўзбекистон президенти ислом каримовнинг ҳикматли сўзларидан


Бешта нарсадан олдин бешта нарсани ғанимат билинг


Download 252.77 Kb.
bet8/8
Sana22.06.2023
Hajmi252.77 Kb.
#1645974
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Hikmatlar

Бешта нарсадан олдин бешта нарсани ғанимат билинг:

  • ўлимдан олдин тирикликни,

  • бетобликдан олдин саломатликни

  • бандликдан олдин бўш вақтни,

  • кексаликдан олдин ёшликни,

  • фақирликдан олдин бойликни.

ОТАЛАР СЎЗИ”ДАН





  • Дунё сафоси билан, дўст вафоси билан гўзал,




  • Ўз дўстининг айбини очиб юрган киши разил кишидир.




  • Ёмон одамга йўлдош бўлгандан кўра, ўтда куйган яхши.




  • Танқид бўлмаган ерда юксалиш ҳам бўлмайди.




  • Сўз - ақлнинг тарозусидур.




  • Сўз борки, тоққа кўтаради, сўз борки, ғорга итаради.




  • Сўз - ақл ўлчовидир.

ҚОБУСНОМАДАН: АНУШИРАВОН ПАНДЛАРИ


Эй фарзанд, Ануширавон деди:

  • “Ҳунарсиз киши била дўстлик қилмагил, нединким, бундай киши дўстлик ва душмандликка лойиқ эрмасдур”.

  • “Ўзини доно санаган нодондан парҳез қилгил”.

  • “Ҳар кишининг (билими) бўлса-ю, аммо унга лойиқ ақли бўлмаса, бу билим унга зарар еткаргусидур”.

  • “Агар ҳар кишининг турмуш устози доно этмаса, ҳеч бир доно унга сўз ўргатиш учун ранж чекмасун, ранжи зое бўлур”.

  • “Агар халқ сенинг ҳаққингдан яхши сўз айтарин тиласанг, халқ ҳақида яхши сўз айтил”.

  • “Агар ёру дўст бўлмоқни тиласанг, сергиналик бўлмагил”.

  • “Агар ғамсиз бўлмоқ тиласанг, ҳасадлик бўлмагил”.

  • “Агар ранжишдин узоқ бўлишни истасанг, битмайдигон иш учун уринмагил”.

  • “Агар сени девона демасунлар десанг, топилмас нарсани ахтармагил”.

  • “Агар беобру бўлмайин десанг, яхшиликни касб қилгил”.

  • “Агар шармисор бўлмайин десанг, қилмаган ишни қилдим дема”.

  • “Агар ўз сирингни очилишини истамасанг, бировнинг сирини фош қилмагил”.

  • “Агар юзимнинг пардаси йиртилмасин десанг, бировнинг юз пардасин йиртмагил”.

  • “Узоқ пушаймонликдин холис бўлмоқ тиласанг, юзингни халқнинг кўзгусида кўргил”.

  • “Агар халқ сенинг сўзинг била иш қилмоғин тиласанг, сен ўз сўзинг била иш қилгил”.

  • “Агар барча одамдин юқори бўлмоқ тиласанг, вафолиғ бўлгил”.

  • “Агар айбсизлар қаторида бўлмоқликни тиласанг, тамани кўнгилга келтурмагил”.

  • “Агар халойиқнинг ёмон сўзларидин йироқ бўлмоқ тиласанг, улардин зўрлик била ҳеч нарса олмагил”.

  • “Агар халойиқнинг севимлиси бўлмоқ тиласанг, улардин ҳеч нимани аямагил”.

  • “Агар тилинг узун бўлмоқни тиласанг, қўлингни қисқа қилгил.




Download 252.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling