Бешта нарсадан олдин бешта нарсани ғанимат билинг:
ўлимдан олдин тирикликни,
бетобликдан олдин саломатликни
бандликдан олдин бўш вақтни,
кексаликдан олдин ёшликни,
фақирликдан олдин бойликни.
“ОТАЛАР СЎЗИ”ДАН
Дунё сафоси билан, дўст вафоси билан гўзал,
Ўз дўстининг айбини очиб юрган киши разил кишидир.
Ёмон одамга йўлдош бўлгандан кўра, ўтда куйган яхши.
Танқид бўлмаган ерда юксалиш ҳам бўлмайди.
Сўз - ақлнинг тарозусидур.
Сўз борки, тоққа кўтаради, сўз борки, ғорга итаради.
ҚОБУСНОМАДАН: АНУШИРАВОН ПАНДЛАРИ
Эй фарзанд, Ануширавон деди:
“Ҳунарсиз киши била дўстлик қилмагил, нединким, бундай киши дўстлик ва душмандликка лойиқ эрмасдур”.
“Ўзини доно санаган нодондан парҳез қилгил”.
“Ҳар кишининг (билими) бўлса-ю, аммо унга лойиқ ақли бўлмаса, бу билим унга зарар еткаргусидур”.
“Агар ҳар кишининг турмуш устози доно этмаса, ҳеч бир доно унга сўз ўргатиш учун ранж чекмасун, ранжи зое бўлур”.
“Агар халқ сенинг ҳаққингдан яхши сўз айтарин тиласанг, халқ ҳақида яхши сўз айтил”.
“Агар ёру дўст бўлмоқни тиласанг, сергиналик бўлмагил”.
“Агар ғамсиз бўлмоқ тиласанг, ҳасадлик бўлмагил”.
“Агар ранжишдин узоқ бўлишни истасанг, битмайдигон иш учун уринмагил”.
“Агар сени девона демасунлар десанг, топилмас нарсани ахтармагил”.
“Агар беобру бўлмайин десанг, яхшиликни касб қилгил”.
“Агар шармисор бўлмайин десанг, қилмаган ишни қилдим дема”.
“Агар ўз сирингни очилишини истамасанг, бировнинг сирини фош қилмагил”.
“Агар юзимнинг пардаси йиртилмасин десанг, бировнинг юз пардасин йиртмагил”.
“Узоқ пушаймонликдин холис бўлмоқ тиласанг, юзингни халқнинг кўзгусида кўргил”.
“Агар халқ сенинг сўзинг била иш қилмоғин тиласанг, сен ўз сўзинг била иш қилгил”.
“Агар барча одамдин юқори бўлмоқ тиласанг, вафолиғ бўлгил”.
“Агар айбсизлар қаторида бўлмоқликни тиласанг, тамани кўнгилга келтурмагил”.
“Агар халойиқнинг ёмон сўзларидин йироқ бўлмоқ тиласанг, улардин зўрлик била ҳеч нарса олмагил”.
“Агар халойиқнинг севимлиси бўлмоқ тиласанг, улардин ҳеч нимани аямагил”.
“Агар тилинг узун бўлмоқни тиласанг, қўлингни қисқа қилгил.
Do'stlaringiz bilan baham: |