Ҳ и к м а т л а р ўзбекистон президенти ислом каримовнинг ҳикматли сўзларидан
Download 252.77 Kb.
|
Hikmatlar
АЛЛОМАЛАР БИСОТИДАН
Дунёда инсонни азиз ва мукаррам қилувчи, очкўзлик, пасткашлик ва жоҳилликдан қуткарувчи, маърифат нурига ва саодат гулшанига етказувчи бу илм ва одобдир. Абдибек Шерозий Яхшилар суҳбатини излаб, фисқу фужур аҳлидан қоч, сабр қил, шошқалоқликни одат қилма, сирингни ҳар кимга айтма, молингни чегараси билан ҳарж қил. «Махзан ал-улум»дан» Агар одам илм ва ҳунар таҳсили билан улуғ кишиларнинг ҳунарини ўрганса вужуд матосининг қадри ҳаёт дўконида аъло даражага етиб, топиш-тутиши ҳам кўпроқ ва баракали бўлади. Бархурдор ибн Маҳмуд Сўзни ҳакимлардан эшитиб, суҳбатни донолар билан қил, саволни олимларга бер! Ҳакимлар сўзида маърифат жам, донолар суҳбатида бойлик, олимлар жавоби саломатлик йўлидир. Оқил билан бўлсанг агар ҳамсуҳбат, Ҳар ишда мақсадинг бўлгай муяссар. Муйиддин Жувайний Ҳар кимки илм-ҳикматни ўрганаман деса, уни ёшлигидан бошласин, саломатлиги яхши бўлсин, яхши ахлоқ ва одобли бўлсин, сўзининг устидан чиқсин, ёмон ишлардан сақланадиган бўлсин, хиёнат, макр-ҳийладан узоқ бўлсин. Абу Наср Форобий Одоб, бу ёмон сўздан ва ёмон ишдан ўзини тиймоқдир ҳамда ўзининг ҳам, ўзганинг ҳам иззатини сақлаб, обрўсини тўкмасликдир. Кошифий Устоз муаллимлар ҳурматини ўрнига қўйганлар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам саодат топар. Кошифий Тўрт нарса саодат далилидир: тўғри сўз, тавозеъ, ҳалол касбу ҳунардаги меҳнат, сир сақлаш. Кошифий Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитди юз ранж ила, Айламоқ осон эмас ҳаққин адо минг ганж ила. А.Навоий Косибдан шоду хуррам йўқ жаҳонда, Ҳунардан яхши дур ҳам йўқ жаҳонда. Кимки шогирдликда чин дилидан шод, Бир куни ўзи ҳам бўлғуси устод Носир Ҳисрав Кишининг ақли шараф ва улуғлик асосидир! Кимнинг ақли кўп бўлса, айблари яширин ва дўстлари ундан рози бўлади. Луқмони Ҳаким Ватан менинг жону таним саждагоҳимдур. У менинг тўлин ойим, тинч-омоним, иззатим, шарафим. Каъбаи қиблам ҳамда гулистонимдир. Фитрат Адаб кичик ёшдагиларни улуғлар дуосига сазовор этади ва бу барокатдан умрбод баҳраманд бўлади. А.Навоий Яхшиларнинг суҳбатин кўнглингга сол, Ҳеч ёмоннинг суҳбатин қилма хаёл! Кўр, қизил гул боғи ичин хандон қилур, Мард киши номардни ҳам инсон қилур. Гарчи сен бўлсанг агар мармар каби, Яхши бирла бўлғайсен гавҳар каби. Румий. Доно ночорликда қолса ҳам бир кун, Умиди ҳосилдан кўрсатар нишон. Мушкни кўр, либосга беркитилса ҳам, Ҳид сочиб ўзини қилур намоён! Муиниддин Жувайний Ер юзи бир дашту саҳро бўлса, гулзори илм, Саҳнаи оламни бўлмоқда намудори илм. Илму фан бирла қуролланмоқда сардори илм, Илм ўқи, ҳеч бир жонга еткурмайди озор илм. Оразий. Олим кишини эзгу тутиб сўзин эшит, Ҳунарини ўрганибон амал қилғил. Маҳмуд Қошғарий Билим - қайтариш ва такрорлаш мевасидир. Абу Райҳон Беруний Ҳар кимнинг қадр-қиммати ўз ишини қойил қилиб бажариши билан белгиланади. Абу Райҳон Беруний Эр кишига зебу зийнат ҳикмат ва донишдур. Навоий. Душманингга душман бўлади дўстинг, Душманингга ул ҳам бўлади ағёр. Душманингга дўстлик айласа дўстинг, Душмандир у аканг бўлса ҳам зинҳор! Муҳиддин Жувайний. Бир хато юз бергач тез уни тузат, Бўлмаса ўзгаси юз берар яна! Абулбаракот Қодирий. Нодоннинг кўзи бор, кўрмайди аммо, Кўрлар бор, кўрмайди, лекин кўп доно! Муиниддин Жувайний. Яхшилик қилишга бўлмаса имкон, Ёмонлик қилмагин, қайтар ўзингга! Қўполликни ташла, лутфингни кўрсат, Мусибат боқмагай нурли юзинггга! Муиниддин Жувайний. Мард бўлсанг, ўз сўзингни қилма кўп беэътибор. Оразий. Сўз борки, тингловчи танига жон киритади, Сўз борки, айтувчи бошини елга беради. Навоий. Беҳуда сўзларни гапирса киши, Гапидан ортади бошда ташвиши! Ибн Камолпошшо Тилга эҳтиётсиз – элга эътиборсиз. Навоий Жаҳонда шундай бир масал юради, Айтилган сўз кумуш, айтилмаса зар! Ибн Камолпошшо Сабр ила топқайсен охир мурод, Ғам еган одам бўлур, албатта шод. Дурбек. Ташлагил ҳирсни, қаноат пеша қил, Шум ўлимнинг панжасин андеша қил! Фариддин Аттор Ғаразгўйга салом беру қоч! Кишиларнинг қадрлиси – саховатли кишидир. Юсуф Хос Ҳожиб Улуғлик тиласанг сахий бўл, сахий Сахийни севар ҳақ таоло, ахий. Сайфи Саройи Бойлигинг бўлганда танглик қилмагин, Фариддин Аттор. Эзгулик ҳеч эскирмайдиган бирдан – бир либосдир. Г.Торо Яхшилик – кўп бўлса ҳам зарар келтирмайдиган фазилатдир. Ж.Голсуорси Эзгулик – илм эмас, у фаолиятдир. Р.Роллан. Сахийлик кўп эҳсон беришда эмас, балки уни ўз вақтида беришдадир. Ж.Лабрюйер Гўзаллик ҳар ерда интиқ кутилган меҳмондир. И.Гёте. Ҳар бир довюрак, ҳар бир ҳақиқатгўйлик одам ватанига шон-шараф келтиради. Р.Роллан. Чинакам мардлик – кулфатда синалади. Ф.Вольтер Мард одам одатда азоб чекса ҳам нолимайди; ожиз эса жафо кўрмай туриб нолийди. П.Буаст Оддийлик инсоний қадр-қимматингни англашингдир. П.Буаст Кучли одамлар ҳамиша оддийдир. Л.Н.Толстой Эй, ҳақ талабгори ўзингни дўстлик билан безат. Поклик йўлида илмингни юксалтир А.Ғиждувоний Эй, фарзанд илм ўрган, унга амал эт. А.Ғиждувоний Ақлнинг яхшилиги иймондандир. А.Ғиждувоний Агар сенинг кўнглинг бирор кишига нисбатан шикоятли бўлса, Ундан кўнглинг кўп оғриган бўлса, зинҳор ундан ўч олишни ўйлама, Чунки унга унинг ёмонлигининг ўзи кифоядир. А.Ғиждувоний Download 252.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling