Ҳ и к м а т л а р ўзбекистон президенти ислом каримовнинг ҳикматли сўзларидан
Download 252.77 Kb.
|
Hikmatlar
Ҳ И К М А Т Л А Р ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАРИДАН: Ватаним нима берди деб эмас, балки мен Ватанимга нима бера олдим, унинг тинчлиги, фаровонлиги, келажаги йўлида нима иш қилдим, дея яшаш керак. Мустақиллик нафақат ўзини эркин сезиш, ўз ҳаётини қуриш, балки ўз ҳаёт-мамотини ҳал этишда катта хуқуққа эгалик ҳам демакдир … Миллий ғурурни, миллий тафаккурни уйғотадиган, ҳалқни-ҳалқ, миллатни-миллат қиладиган мустақилликдир. Адолат ва ҳақиқат ғояси ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олмоғи даркор. Адолат ва ҳақиқат ғояси қонунчилик фаолиятимизнинг замини, бош йўналиши бўлмоғи шарт. Маънавият - инсоннинг ҳалқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-қудратидир. У йўқ жойда ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди. Маърифат - маънавиятга олиб келадиган йўл. Бугун қилаётган яхши ишларимиз келгуси авлод баркамоллиги учун хизмат қилиши шубҳасиз. Бугун қандай кўчат эксак, эртага шундай мева оламиз. Миллий мафкура - миллатни бирлаштирувчи байроқдир. Миллий мафкура воситасида элу юрт бирлашади, ўз олдига буюк мақсадлар қўяди ва уларни адо этишга қодир бўлади. Миллатнинг, ҳалқнинг ҳамжиҳатлиги эса ҳар қандай тараққиётнинг гаровидир. Маърифатга интилиш ҳалқимизнинг азалий фазилатларидан биридир. Ҳар қандай миллатнинг равнақи, умумбашарият тарихида тутган ўрни, мавқеи ва шуҳрати бевосита ўз фарзандларининг ақлий ва жисмоний етуклигига боғлиқдир. Ақлий заковат ва руҳий маънавий салоҳият маърифатли инсоннинг икки қанотидир. Биз ўз истеъдодли, фидоий болаларимиз, фарзандларимизга билим ва касб чуққиларини забт этиши учун қанот беришимиз керак. Келажаги буюк давлат энг биринчи навбатда бўлажак фуқароларининг маданияти, маълумоти ва маънавияти хақида ғамхўрлик қилмоғи зарур. Билимга чанқоқ, истеъдодли ёшларни топиб, уларни Ватанга фидойи инсонлар қилиб тарбиялаш муқаддас вазифадир. Ёшларга миллий ватанпарварлик руҳида таълим-тарбия бериш бугунги куннинг жиддий вазифаларидан ҳисобланади. Ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан бахсга киришиш, олишиш мумкин. Маънавият, маърифат, маданият ҳалқ эҳромидаги олтин нуқтадир. Маънавият - юксаклик пойдеворидир. Download 252.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling