ǀ issue 2 ǀ 2021 навоий вило


Download 0.6 Mb.
bet4/7
Sana10.02.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1183334
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
navoiy viloyati tarihiy yodgorliklarining rganilishi adimgi karmana

27 UZBEKISTAN | www.caajsr.uz



ISSN: 2181-2489
VOLUME 1 ǀ ISSUE 2 ǀ 2021




сотиқ масаласига алоҳида эътибор билан қараган, уни фаровон турмуш кечириш мезони деб билишган. Айтишларича, Сўғд қуйи Зарафшон диёрида яшовчи кишилар оиласида ўғил бола туғилса, унинг тилига асал ялатар, қўлига эса олтин танга бериб, чангаллатар экан. Бола улғайганда кишилар билан муносабатда тили асалдай ширин бўлсин, қўлларидан ҳамиша пул аримасин,- деган мақсадда ана шу қадимий удум амалга оширилар экан. Савдо йўлининг ривожланиши учун қилинган ғамхўрлик туфайли ўлкамиз асрлар давомида гуллаб яшнаган[10]. Карманага Абдуллахон II пойқадами текганидан сўнг Бухоро хонлигида зироатчилик, ҳунармандчилик, бозорида савдо-сотиқ ривожланади, маданий ҳаёт анча юксалди. Буни Кармана мисолида ҳам кўриш мумкин. Зарафшон дарёсида Кармана кўприги ва сувайирғичи, Нурота тоғларида Оқчоб сув омборларининг қурилиши, Абдуллахон II кўрсатмасига биноан Нуротадаги Чашма мажмуида Тош-Масжид, Карманада Қосим Шайх хонақохи, Тош ҳаммом (Кармана деҳқон бозорининг юқори қисмида жойлашган ҳудуд) қурилганлиги шу юрт фарзанди бўлган Абдуллахон IIнинг Карманага эътибори юксаклигидан далолат беради.
Кўринадики, Навоий вилоятининг Кўҳна ва навқирон Карманадаги савдо нуқтаси “Халқимиз тарихи ва маданиятини бир-бири билан боғлаган ҳолда қадимий Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Фарғона каби гўзал шаҳарлари орқали Буюк Ипак йўлининг Осиё билан Европа ўртасидаги ишончли маданий ва савдо кўприги бўлиб хизмат қилган. Бу савдо йўли орқали алоқа қилинган қадимги турли халқларнинг маданиятлари бойиди, ўзаро тинчлик ва тараққиёт ривожланди. Буюк Ипак йўли халқаро аҳамиятга эга эканлигини соҳибқирон Амир Темур яхши англаган ва шунинг учун ҳам доимо ғамхўрлик қилиб келган. Амир Темурнинг француз қироли Карл VI га ёзган мактубидаги қуйидаги жумлалар фикримизнинг исботи бўла олади “...мамлакатимизга савдогарларингизни юбориб туришларингизни истар эдик, биз уларни бу ерда ҳурмат ва эҳтиром билан кутиб оламиз. Бизнинг савдогарларимиз ҳам (сизнинг) ўлкангизга боришлари (керак) ва уларга ҳам ана шундай ҳурмат кўрсатилишига ишонамиз. Уларга ҳеч ким зўрлик қилмайди ва ортиқча ҳақ олмайди, чунки дунё савдогарлар туфайлигина гуллаб яшнамоқда...”[11].
Ўзбекистон ҳудудида қадимги Кармана бу улкан йўлнинг чорраҳасида жойлашган бўлиб, бу ерга турли мамлакатлардан савдогарлар, ҳунармандлар, олимлар ва меъморлар ташриф буюрганлар. Олис Ҳиндистондан Буюк ипак йўлида жойлашган Мирбозор, Дабусия қалъаси, Тошкўприк, Султонобод, Карманага кўплаб савдо карвонлари келиб турганлиги тўғрисида Исмат Санаевнинг “Зиёвуддин Тарихи” асарида ҳам маълумотлар учрайди[12]. Таниқли тарихчи олим Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг қайд этишича, “Савдогарлик шарафли касблардан бўлиб, савдо карвонлари тинчлик даракчилари, мамлакатлар ва





Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling