ǀ issue 2 ǀ 2021 навоий вило


Download 0.6 Mb.
bet5/7
Sana10.02.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1183334
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
navoiy viloyati tarihiy yodgorliklarining rganilishi adimgi karmana

28 UZBEKISTAN | www.caajsr.uz



ISSN: 2181-2489
VOLUME 1 ǀ ISSUE 2 ǀ 2021




халқлар ўртасида маданият тарқатиш ва айирбошлаш воситаларидан бири бўлган китоблар савдо карвонларидаги энг қимматбаҳо нарса ҳисобланиб”[13], қадри олтиндан қиммат турган. Шунинг учун ҳам Кармана орқали ўтган Буюк Ипак йўлини Буюк Маърифат йўли дейиш ҳам мумкин. Бундан ташқари, Буюк ипак йўлида жойлашган Робинжонда қизил жун матодан тўқилган қишлик чакмонлар, Дабуссийда тўқилган ва матолар, Карманада тайёрланган сочиқлар, Шарқнинг ҳам, Ғарбнинг ҳам бозорларида машҳур эди.
Академик Бартольдни ёзишича, “бозор” сўзи “дарвоза олдида қилинадиган иш” деган маънони англатган. Инқилобдан олдин Қуйи Зарафшон-Зиёвуддин воҳасида олтита катта бозор бўлган. Савдогар ва харидорларнинг манфаатини кўзлаб бозор белгиланган маълум кунларда аҳоли хизматида бўлган. Масалан, душанба куни Зиёвуддинда, сешанба куни Султонободда ва Тошкентда, чоршанба куни Қозиёқлида, пайшанба куни Мирбозорда, жума куни Кешталида, шанба куни Дабус қалъасида, якшанба куни эса Хатирчида бозор бўлган. Кармана шаҳридаги бозорга уни атрофидаги ўз радиус доирасидаги қишлоқлардан ташқари (Жалойир, Обранон, Каловот, Сангбур, Ҳарақон-ҳозирги Қалқонота, Арабсарой, Хончорбоғ, Дўрмон, Қиёт, Арғун, Ҳазора, Бурқут, Туркман, Айрончи, Дулдул, Ижанд) каби катта–катта қишлоқлар ва шаҳарлардан маҳсулотларни кириб келиши нафақат савдо балки ижтимоий, иқтисодий маданий ҳолатлар билан ҳам бозорни донғини чиқаришга албатта таьсир ўтказган[14]. XVI- асрдан бошлаб Бухоро хонлиги даврида Кармананинг сиёсий- маданий мавқеи юксала борди. Шайбоний султонлардан Искандархон, Абдуллахонлар Карманага алоҳида эътибор беришган. Албатта бундай эътиборнинг сиёсий жиҳатлари борлигини эътироф этиш лозим. Зеро, Кармана Шайбонийлар даврида Бухоро воҳасига шимол тарафдан бўладиган ҳар қандай ҳарбий тўқнашувларни бартараф қилиш учун муҳим геостратегик ҳудуд ҳисобланган.

ХУЛОСА
Афсуски, қўлимизда эрамизгача ва антик даврга тааллуқли бозорлар, савдо
иншоотларига оид маълумотлар кам. Кўпгина мутахассислар Карманадаги қадимий бозорни бу давр бозоргоҳлари меъморий жиҳатдан шаклланмаган очиқ майдон кўринишида бўлган дейишади. Фикримизча, бозоргоҳлардаги савдо иншооти – айвон шаклида бўлганлиги ҳақиқатга яқиндир. Шундан келиб чиққан ҳолда айтишимиз мумкинки, Карманадаги дастлабки қадимий бозор айвонлар тузилиши жиҳатидан оддий, қурилиши осон ва тежамли, зарурат туғилганда бузиб бошқа жойга қайтадан қуриш имконияти мавжудлиги ҳам ҳисобга олинган бўлиши мумкин. Бунга мисол сифатида “Ҳофиз Таниш Бухороний”нинг “Абдулланома” тарихий асарида қуйидаги фикрларни баён этади. “Мамлакат





Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling