ǀ issue 2 ǀ 2021 навоий вило


Download 0.6 Mb.
bet2/7
Sana10.02.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1183334
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
navoiy viloyati tarihiy yodgorliklarining rganilishi adimgi karmana

25 UZBEKISTAN | www.caajsr.uz



ISSN: 2181-2489
VOLUME 1 ǀ ISSUE 2 ǀ 2021




Нажмиддин Кубро (1145-1221) фаолияти, Кубровия тариқати ғоялари билан боғлиқ тарихий фалсафий қарашлар келтирилади.

АСОСИЙ ҚИСМ
Бухоро хонлиги музофоти тарихи ва ундаги тарихий қадамжолар, авлиёлар
тарихини ўрганиш ХХ аср тарихчиларининг диққат марказида бўлган муҳим масалалардан эди. Тарих сиру синоатларини ўз гумбазлари остига яшириб ётган қадимий обидалар аждодларимизнинг муайян даврдаги ижтимоий, сиёсий, маданий, иқтисодий ҳаётининг ажралмас бир парчаси сифатида жозибадор бўлиб қолаверди. Маданият тарихи тадқиқотчиларидан бири Н.Д.Миклухо-Маклай тадқиқотлари Марказий Осиёлик алломалар томонидан яратилган ва юртимиз тарихини акс эттирувчи форс - тожик тилидаги қўлёзма ва тошбосма асарлар ҳамда уларнинг муаллифлари тўғрисида мълумотларни ўрганишга қаратилган. Хусусан, тадқиқот учун асосий манбалардан бири бўлган Шайх Азизон (1564- 1631)нинг “Ламаҳот мин наҳотул-қудс”(Муқаддас хушбўйликлардан лаҳзалар) номли асари унинг мазмуни борасида маълумотлар беради[3]. Кармана тарихи ва мазкур жой тарихий обидаларига боғлиқ илмий мулоҳазалар тарихшунос Е.Г.Некрасова томонидан Бухоро музофоти тарихига доир фундаментал тадқиқотларда ҳам учрайди[4].
Биз Кармана археологик ёдгорликлари, шаҳар плани, аҳоли сонига оид маълумотларни М. Исомиддинов, А.Белиницкий тадқиқотларида учратамиз.[5] Филолог олимлар: Э. Рустамов, М. Усмоновларнинг илмий тадқиқотларда тасаввуф таълимотининг Яссавия тариқатини тарихий асослари, унинг дидактик хусусиятлари, Ўрта Осиё халқлари маданиятининг ривожланишига кўрсатган ижобий таъсири масалалари илмий тадқиқ этилган. Мазкур тадқиқотлар асосан филологик йўналишда бўлганлиги учун уларда ислом маданияти, Яссавия таълимотининг бадиий тафаккурга таъсири борасида мушоҳадалар юритилади[6]. Карманалик шайхлар тўғрисида маълумотларни Қ.Ражабов, С.Иноятовларнинг айрим тадқиқотларида ҳам учратамиз. Бироқ, бу олимларнинг илмий тадқиқотлари бевосита Кармана тарихини ёритишга бағишланмаган ва уларда XVI аср Бухоро тарихи ва бу даврда яшаган тасаввуф вакиллари хусусида, аниқроғи, Жўйибори хожаларининг фаолиятини ёритишга бағишланган. Мазкур тадқиқотларда карманалик шайхлар тўғрисида қисқа умумий маълумотлар қайд этилган холос[7].

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling