ǀ issue 2 ǀ 2021 навоий вило
Download 0.6 Mb.
|
navoiy viloyati tarihiy yodgorliklarining rganilishi adimgi karmana
- Bu sahifa navigatsiya:
- 26 U Z BEKISTAN | www . caa j sr . uz
Қадимги Кармана бозорлари. Ёзма манбаларнинг, ашёвий
ёдгорликларнинг гувоҳлик беришича, Ватанимиз Ўзбекистон узоқ мозийдаёқ Шарқнинг моддий маданий жиҳатдан юксак ривожланган минтақаларидан ҳисобланади[8]. Буни уч тўрт минг йиллар аввал шаклланган ўнлаб шаҳарлар
тарихи мисолида ҳам билиб олса бўлади. Қадимшунос олимларнинг ўта изланувчанлик билан олиб борган текширишлари шуни исботладики, Ўзбекистон ҳудудида хусусан, тарихий шаҳарлардан бири Зарафшон дарёси соҳилида ўнлаб асрлар давомида салобат билан қад кўтариб турган кўҳна ва навқирон Кармана шаҳри ўзининг тарихий обидалари билан Ватанимиз тарихининг олтин саҳифаларини шга асос бўла олади. Шу маьнода бу ердаги ҳар бир обида, Карвонсарой ва Работ, қадимий савдо марказлари – кўҳна бозори ва кўҳна Тош ҳаммоми халқимиз маданияти тарихидан дарак берувчи муҳим манба вазифасини ўтайди. Уларни асраб авайлашимиз, олдинги жойлашган ҳудудини ўрганишимиз, улар кечирган тарихий даврлар сиёсий ижтимоий аҳволи ва халқ ҳаётининг муҳим тарихий босқичлардаги ифодаси борасида текширишлар олиб боришимиз лозим. Тарихий манбаларга таянганимда Кармана ҳам қадимий Бухоро, Самарқанд, Термиз, Тошкент, Хива каби қадимий шаҳарлардан ҳисобланади. Агар тарихчи, қадимшунос олимларнинг илмий жамоатчилик томонидан эътироф этилган фикрларига кўплаб ашёвий, ёзма далилларга, табиий географик, иқтисодий урбаник ва бошқа хулосаларга асослансак – Карманада қадимий ҳозирги Эски шаҳар деб аталадиган ҳудудда жаҳон бозорлари билан рақобат қила оладиган катта бозор - савдо маркази шаклланганлигидан далолат беради. Зарафшон дарёсининг жанубий соҳилида Самарқанд билан Бухорони боғлаб турувчи карвон йўли чорраҳасида қадимий Кармана шаҳри шаклланганлигининг ўзи бир далил бўлса, яна бир эътиборли томони шундаки, бу ҳудудда аҳоли шаҳар пайдо бўлган даврдан то 1958 йилга қадар яьни янги Навоий шаҳри шакллангунча аҳолининг уйжойлари тиғиз жойлашганлиги, деҳқончилик, чорвачилик, ғаллачиллик, ҳунармандчилик, кулолсозлик, чилангарлик, тунукасозлик, темирга ишлов бериш - темирчилик, сангтарошлик, тегирмон-яғирчоқтош ясаш, орқали меҳнат қилиниб уларнинг тирикчилиги учун бозорга эҳтиёж мавжуд бўлганлигини ҳисобга олишимиз керак. Демак, бу ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бозорда сотилган ёки эҳтиёжга керакли бўлган товар хом-ашё билан айирбошланган. Кармананинг бундай чексиз ижтимоий имкониятларини фақат иқтисодий- инфратузилма доирасида мушоҳада қилиш билан чегараласак, ҳудудда ҳунармандчилик, ишлаб чиқаришининг эрта тез ривожланиш товар-пул муамоласига асосланган ички савдони ривожланишига, юксалишига бу эса ўз навбатида Буюк ипак йўли чорраҳасининг қоқ марказида жойлашгани инобатга олсак, жаҳон миқёсига тенг келадиган бозорнинг шаклланганидан далолат беради. Ўлкашунос тарихчилар: Аҳтам Хотамов ва Шуҳрат Ҳалиловлар “Йиллар Садоси” монографиясида қўйидаги таҳлил орқали Эски шаҳар қадимий савдо маркази-бозорини мавжудлиги тўғрисида ишора бериб ўтадилар[9]. Умуман, қадимий аждодларимиз савдо- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling