Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Республикамизда миллий инновацион тизимни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари


Download 4.21 Mb.
bet54/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

12.3. Республикамизда миллий инновацион тизимни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

Республикамизда фан-таълим ишлаб чиқариш интеграцияси асосида яратилган илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш бир қатор ўзига хос ёндашувларни талаб этади. Шу жиҳатдан республикамизда юқорида таъкидланганидек,Ўзбекистон Респуб-ликаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги “Инновацион ғоя­лар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиПҚ-3682-сонли Қарорига асосан янгича ёндашув асосида ташкил этиш вазифаси қўйилган. Бундай янгича ёндашув бўйича инновациялар ярмаркасини тизимли ташкил этиш қуйидагиларни ўз ичига олади:



  1. “Ташаббускор бизнес” блоки асосида. Бунда тайёр илмий ва инновацион ишланмалар натижаларини ва технологияларини махсус кўргазма майдонида ташкил этилади ва тижоратлаштириш фаолияти ёритилиши ташкил этилади.

  2. Инновацион ечимлар блоки асосида. Бунда макет ва прототип кўринишида энг зур маҳаллий илмий ва инновацион ишланмаларни намойиш этиш шаклида ташкил этилади.

  3. Кооперацион алоқалар блоки асосида. Ўзаро фойдали ҳамкорликни йўлга қўйиш, шерикчилик ҳамда иқтисодиётнинг айрим тармоқлари соҳасидаги долзарб масалаларни кўриб чиқиш учун махсус платформадан фойдаланиш.

Бундай инновацион ярмаркаларни республикамизда ташкил этилиши халқаро талаб даражаларига мос келади ҳамда инновацион ғоя, ихтиро, технология яратувчиларни рағбатлантиришга йўнал-тирил-ган бўлади.
Республикамиздаги миллий инновацион тизимни келгуси тараққиёти кадрлар захирасига ва уларнинг илмий тадқиқот ишлари билан қандай даражада шуғулланишига боғлиқ бўлади. Халқаро тажрибага кўра инновацион фаолиятга кадрларни жалб қилиш қуйидаги кўрсаткичлар билан ифода қилинади:

  1. Илмий тадқиқот ва ишланмалар яратадиган ходимлар сони.

  2. Илмий тадқиқот бажарувчи ташкилотлар сони.

  3. Илғор ишлаб чиқариш технологияларидан фойдаланувчилар сони.

  4. Технологик инновацияларни амалга оширувчи ташкилот ва корхоналар сони.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда миллий инно-ва-цион тизимни ривожлантиришга имкон берувчи кадрлар олди-даги вазифалар қуйидагилардан иборат:

  1. Жаҳон таълим бозорида Ўзбекистон Олий ўқув юртларининг рақобатбардошлигини.

  2. Замонавий технология ва услублардан фойдаланишни ўрга-тиш даражасини оширилиши.

  3. Миллий ва глобал иқтисодиёт учун самарали инновацион инфратузилмани яратувчи кадрлар салоҳиятининг мавжудлиги.

  4. Инновацион технологиялар асосида миллий иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қиладиган кадрлар билан таъ­мин­ланганлик даражаси ва бошқа шу каби вазифалар билан белгиланган.

Республикамизда миллий инновацион тизимнинг энг муҳим ҳаракатлантирувчи жиҳати давлат илмий-техник дастури ва унинг бажарилишини мувофиқлаштириш ҳисобланади.
Давлат илмий-техник дастурлари ўз ичига фундаментал, амалий тадқиқотлар ҳамда илмий-техникавий лойиҳалар асосидаги фаолиятларни ўз ичига олади. 2018 йил маълумотларига кўра республикамизда давлат илмий-техник дастурлари доирасида 1700 дан ортиқ фундаментал, илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари, инновацион ишланмалар, ёш олимларнинг фундаментал ва илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари бажарилган. Бугунги кунда янги ташкил этилган инновацион вазирлигига илмий тадқиқот ишлари натижаларидан фойдаланишнинг тизимли мониторингини олиб бориш вазифаси топширилган. Бугунги жаҳон бозоридаги фан, таълим соҳасидаги тезкор ўзгаришлардан келиб чиқиб давлат илмий-техник дастурлари бажарилиши бўйича қуйидаги вазифалар белгиланган:

  1. Жаҳон бозори ва республикамиз бозор талабидан келиб чиқиб илғор илмий тадқиқотлар ва изланишларни олиб бориш.

  2. Илмий тадқиқот ишланмаларини яратишда замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган илмий лабораториялардан фойдаланиш асосида натижаларга эришиш.

  3. Давлат илмий дастурларига юқори малакага эга бўлган олимларни ҳамда юқори илмий салоҳиятга эга бўлган илмий тадқиқотчиларни жалб этиш ҳамда уларни етакчи хорижий илмий марказларда илмий стажировкалар ўтишлари учун барча шарт-шароитларни яратиш.

  4. Давлат илмий-техник дастурлари лойиҳалари бўйича олинган муҳим илмий натижаларни иқтисодиёт тармоқларида жорий этилишини, шунингдек монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, илмий мақолалар чоп этилишини амалга ошириш ва бошқалардан иборат.

Республикамизда миллий инновацион тизимни ривожлантириш­нинг усту­вор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
1. Республика иқтисодиётини ресурслар ва хомашёларни тежовчи қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишгаасосланган республика инновацион ғоялар технологиялар ва лойиҳаларни яратиш йўналишлари.
2. Инновациянинг нанотехнологиялар ҳамда кимё техно­ло­гия­лар­дан фойдаланишга йўналтирилган миллий инно­вацион ишлан­ма­лар тизимини яратишга йўналтирилган йўналиш.
3. Замонавий биотехнологиялар ва қишлоқ хўжалиги бўйича миллий инновацион ишланмалар тизимини яратиш.
4. Ахборот коммуникацион технологиялар, ахборотларни янги инновацион тизимини яратиш бўйича ишланмалар йўналиши.
5. Тиббиёт ва фармакология соҳасида миллий инновацион тизимни яратиш.
6. Геология, минералогия, сеймсология ва минерал маъданлар соҳаси бўйича илмий инновацион ишланмалар яратиш йўналиши.
7. Физика атом энергетикаси бўйича илмий ишланмалар яратиш.
8. Хизмат кўрсатиш, сервис соҳаси бўйича илмий ишланмалар яратиш.
9. Аниқ фанлар соҳаси бўйича илмий ишланмалар яратиш.
Миллий инновацион муҳитни ривожлантириш бўйича респуб-лика­мизда амалга оширилган ишлар қуйидагилардан иборат:

  • илмий-техник салоҳиятни ривожлантириш;

  • раҳбарларнинг инновацион лойиҳаларни амалга оширишдаги иштирокини ошириш;

  • инновацион фаолиятда қатнашувчиларни эркин даражасини ошириш;

  • яратилган миллий инновацион лойиҳаларни истеъмолчилар эҳтиёжлари бўйича сотиш;

  • инновацион лойиҳаларни тижоратлаштириш.




Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling