Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Download 4.21 Mb.
bet52/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

Таянч иборалар
Маркетинг, технология, экспорт, импорт, иқтисодиётнинг глобаллашуви, ахборот тизимлари,брендлаш, брендинг, тармоқ маркетинги, кросс-маркетинг.


Назоратвамуҳокамаучунсаволлар
1.Инновационмаркетингтехнологияларининг ўзигахосхусу­сия­тларинимаданиборат?
2.Экспортниамалгаоширишдатармоқмаркетингининг аҳа­мия­ти?
3.Экспорттоварларнибрендлашнинг аҳамиятиниизоҳланг?
4.Кросс-маркетинг – бу нима?
12-мавзу. Ўзбекистонмиллийинновационтизими


Режа

12.1. Ўзбекистонда миллий инновацион тизим ва иқтисодиётни инновацион иқтисодиётга ўтишнинг долзарблиги, мамлакатни инновацион ривожлантириш стратегияси (2030 йилгача) асосий йў­на­лишлари.


12.2. Республикамизда фан-таълим, ишлаб чиқариш интеграцияси ва бу борада Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги роли ва ўрнини ошириш.
12.3. Республикамизда миллий инновацион тизимни ривожлан­тиришнинг устувор йўналишлари.


12.1. Ўзбекистонда миллий инновацион тизим ва иқтисодиётни инновацион иқтисодиётга ўтишнинг долзарблиги, мамлакатни инновацион ривожлантириш стратегияси (2030 йилгача)
асосий йўналишлари

Бугунги кунда республикамиз миллий иқтисодиёти олдида турган долзарб масалалардан бири мамлакатни инновацион ривож­лантириш асосида тараққий эттиришдан иборат. Республикамизда Ўзбекистонни инновацион ривожлантиришнинг муҳим шарти бу иқтисодиётни модернизациялаш, диверсификациялаш ҳамда шу асосда миллий инновацион тизимни шакллантириш ҳисобланади. Ўзбекистонда инновацияни ривожлантириш ва миллий инновацион тизимнинг ҳуқуқий асослари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ама­лий жорий этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тад­бир­ла­ри тўғрсида”ги ПҚ-3682-сонли Қарори, 2018 йил 5 майд­аги “Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3697- сонлиҚарори, 2018 йил 7 майдаги “Иқти­содиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш меха­низ­м­ларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тад­бирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698-сон,2018 йил 14 июлдаги “Илмий ва илмий техникация фаолият натижаларини тижоратлаштириш сама-р­а­дорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғри­сида”ги ПҚ-3855- сон, 2018 йил 6 августдаги “Илмий ва инно­ваци­он фао­­лиятни интеграция қилиш тизими самарадорлигини оши-риш­га доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3899-сон Қарорлари ҳам­да Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонуни(2019 йил 29 октябрь)ва бошқа тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади.


Республикамизда инновацион иқтисодиётга ўтишда миллий инновацион тизимни шакллантириш ва ривожлантириш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Ҳар бир ривожланган давлатнинг мус-та­қил миллий инновацион тизими шу давлат миллий хусусиятлари ва иқтисодий шарт-шароитларидан келиб чиқиб шакллантирилган бўлади.
Миллий инновацион тизим тушунчасини биринчи бўлиб, фан-га киритган ва уни “миллий инновацион тизим” деб атаган олим аме­рикалик К.Фримен (1987 йил) ҳисобланади68.
Миллий инновацион тизим дейилганда мамлакат иқтисо­диёти­ни ривожлантириш учун шундай янги инновацион сиёсатни иш­лаб чиқиш ва уни ривожлантиришдан иборатки, бунда ҳукумат билан биргаликда турли илмийтадқиқот муассасалари (инсти­тут­лар) янги технология, янги инновацион ғояларни ўз ичига олувчи инновацион жараёнларни ҳамкорликда яратишдан иборатдир. Бошқача айтилганда, миллий инновацион тизим, мамлакатнинг бош миллий инновацион стратегиясини амалга оширувчи янги билим­лар, янги технологиялар ҳамда янги ғояларни ташкил этиш, сақлаш ва уларни узатишни амалга оширишдан иборатдир. Шунингдек, мил­лий инновацион тизим, миллий иқтисодиёт учун кўпроқ фойда олиш ва юқори самарадорликка эришиш учун интеллектуал сало­ҳиятга эга бўлган инсонларнинг ақлий меҳнати самарасидан (илмий кашфиётлар, ихтиролар ва ҳоказолар) фойдаланиш натижасида янги миллий инновацион сиёсатни тизимли амалга оширишдан ибо­ратдир. Республикамизда миллий инновацион тизимнинг зару­рия­ти жаҳон иқтисодиётининг глобаллашув шароитида иқтисо­диёт­нинг инновацияга асосланган тез суръатлар билан ривожланаётган Хитой, Жанубий Корея, Сингапур каби мамлакатлар тажрибасидан республикамиз миллий иқтисодиётида фойдаланиш ҳамда алоҳида олинган миллий инновацион тизимни шакллантириш заруриятидан келиб чиқади.
Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни ривожлантириш ва шакллантириш ҳамда тартибга солиш масъулияти Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигига юклатилган.
Республикамизда миллий инновацион тизимни шакллантириш ва ривожлантириш зарурияти қуйидагиларда намоён бўлади:
Биринчидан, республикамизда инновация яратилаётган корхона ва ташкилотлар учун бу жараённи ягона бир тизими мав-жуд эмас­лиги.
Иккинчидан, республикамизда фан-таълим, ишлаб чиқариш бўйича бир-бирини боғлаб турувчи ягона инновацияга асосланган инновацион занжирнинг яратилмаганлиги.
Учинчидан, республикамизда ақлий меҳнат вакилларининг (олимлар, ихтирочилар, консукторлар) янги инновацион лойиҳалар, технологиялар таклифига мос талабни белгиловчи инновацион институтларнинг фаолиятини эркин таъминловчи ягона миллий инновацион лойиҳалар бозорининг мавжуд эмаслиги.
Тўртинчидан, янги инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишда бозор рискларининг (таваккалчилигининг) юқорилиги.
Бешинчидан, миллий инновацион тизим яратувчи субъектлар ўртасида рақобат муҳитини шаклланмаганлиги.
Олтинчидан, республикамизда миллий инновацион тизимни самарали ташкил этишда инновацион ғоялар ва технологияларни истеъмолчиси сифатида хусусий сектор (корхоналари, фирмалари ва ҳоказоларининг) иштирокининг пастлиги.
Умуман, юқорида баён этилган заруриятни ифодаловчи муам-мо­ларни ҳал этилиши миллий инновацион тизимнинг инновацион жара­ён­ларга бевосита ва билвосита жалб этилган объектлар мажмуаси сифатида инновацион маҳсулотларни яратади ҳамда инно­вацион фаолият узлуксизлигини юқори самарадорлик асосида фао­лиятини амалга ошириш имконини беради. Бундай тузилмалар тарки­бига давлат илмий секторлар инфратузилмаси, таълим тизи-ми, давлат инновацион фаолиятига кирувчи субъектларни киритиш мум­кин.
Бугунги кунда миллий инновацион тизим таркиби қуйида-гилар­дан:

  • давлат илмий секторлари ва уларнинг инфратузилмалари;

  • таълим тизими (ОТМ, илмий тадқиқот муассасалари, илмий конструкторлик бюролари вабошқалар);

  • инновацион фаолиятда иштирок этувчи бошқа барча субъект­лардан ташкил топади.

Ўзбекистонда миллий инновацион тизимнинг келгуси тарақ­қиёт йўналишлари мамлакат инновацион ривожланиш страте­гия­си­ни белгилаб беради. Республикамизда инновацион ривожланиш тизимли жараён бўлиб, аниқ белгиланган чора-тадбирлар, страте-гик режага асосан амалга оширишни назарда тутади. Бу борада Ўзбе­кистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентя­бр­даги ПФ-5544- сонли Фармони билан “2019 – 2021 йилларда Ўзбе­кис­тон Республикасининг инновацион ривожлантириш стратегия­сини тасдиқлаш тўғрисида”ги амалга ошириш бўйича “Йўл харита­си” ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўл­ган инновацион ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткич­ла-ри­дан иборат Бош стратегия белгилаб олинган. Мазкур стратегия­нинг Бош мақсади, мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобат­бар­дош­лигини ва инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон капиталини ривожлантириш ҳисоб­лана­ди. Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган бош мақсадга эришишда Стратегиянинг асосий вазифалари қуйида­гилар ҳисобланади:

  • Ўзбекистон Республикаси 2030 йилга бориб глобал инно­ва­цион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мам­лакат-лари қаторига кириши;

  • Узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш тизимининг иқтисодиёт эҳтиёжларига мослашув­чан­лиги-ни таъминлаш ҳамда барча даражадаги таълим сифати ва қамрови-ни оши­риш­га эришиш;

  • Инноваицялар илмий тадқиқот, тажриба конструкторлик ва технологик ишларга маблағлар киритилиши (Давлат ва хусусий сектор маблағлари)ни кучайтириш;

  • Илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаб уларнинг самарадорлигини оширишга эришиш ҳамда илмий тадқиқот тажриба конструкторлик, технологик ишлар натижаларини жорий этиш учун таълим, илм-фан тадбиркорликни интеграция қилишнинг таъсирчан механизм-лар­ини яратишни кучайтириш ва бошқалардан иборат.




Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling