Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Инновацион лойиҳалар танлови ва экспертизаси


Download 4.21 Mb.
bet80/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

17.2. Инновацион лойиҳалар танлови ва экспертизаси


Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажариладиган илмий тадқиқот, тажриба-конструкторлик, технологик иш ҳамда инновацион ишланмалар бўйича танлов Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан (манфаатдор бошқа вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда) эълон қилинади.
Танловда олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар таркибидаги илмий тадқиқотларни олиб бориш мақсадида ташкил этилган лабораториялар (таркибий бўлинмалар), мулк шаклидан қатъи назар таъсис ҳужжатларида илмий тадқиқотларни амалга ошириши мумкинлиги кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бошқа илмий ташкилотлар жамоаларининг лойиҳалари қатнашади.
Бугунги кунда давлат бюджети ҳисобидан молия­лаш­тирила­диган инновацион лойиҳалар қуйидаги йўналишларга қаратилган:
• илғор рақамли, интеллектуал ишлаб чиқариш техно­логия­ларига, роботли тизимларга, янги материалларга ва қурилиш усул­ларига ўтиш, йирик ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш, техник таълим ва сунъий ақл тизимларини яратиш;
• экологик тоза ва ресурс тежовчи энергетикага ўтиш, угле­водо­род хомашёсини қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш самара­дор­лигини ошириш, энергиянинг янги манбаларини, узатиш ва сақ­лаш усулларини шакллантириш;
• шахсийлаштирилган тиббиётга ўтиш, юқори технологияли соғлиқни сақлаш ва соғлиқни муҳофаза қилиш техно­логия­лари­дан, шу жумладан, дори воситаларидан (айниқса, антибактериал препа­ратлардан) оқилона фойдаланиш;
• юқори маҳсулдор ва экологик тоза агро ва гидро хўжалик юритишга ўтиш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва ҳайвон­лари­ни кимёвий ва биологик ҳимояловчи воситалардан оқилона фойда­ланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва сама­рали қайта ишлаш, хавфсиз ва сифатли, шу жумладан, функ­ци­онал, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизим­ла­ри­ни яратиш ва жорий этиш;
• инсон ва табиат, инсон ва технология, глобал ривож­ланиш­нинг ҳозирги босқичида ижтимоий институтлар, шу жумладан, гума­ни­тар ва ижтимоий фанлар усулларини қўллаш бўйича ўза­ро самарали таъсир ўтказиш имкониятини яратиш.
Лойиҳани амалга ошириш, мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва ижтимоий ривожланишини таъминлайдиган илмий ва техно­ло­гик захираларни шакллантиришга йўналтирилиши лозим.
Лойиҳани танловдан ўтказиш учун лойиҳа раҳбарининг бево­сита ўзи Инновацион ривожланиш вазирлигига қуйидаги ҳуж­жат­лар­ни тақдим этади:

  • лойиҳа раҳбарининг аризаси (қоғоз нусхада) ҳамда унга қўшимча материаллар;

  • лойиҳа раҳбари ва асосий ижрочилари ҳамда ташкилот ҳақида маълумот (лойиҳа бажариладиган ва молиялаштиришни амалга оширадиган ташкилот);

  • лойиҳа мазмуни (социал-иқтисодий муаммонинг мавжудлиги, лойиҳанинг мақсади ва вазифалари, кутилаётган натижалар);

  • лойиҳани амалга ошириш учун сўралаётган молиялаштириш ҳажми;

  • интеллектуал фаолият натижаларининг индикатор кўрсат­кич­ла­ри.

Танловга тақдим этилган аризалар илмий ва илмий-техник дастурлар ва лойиҳаларни кўриб чиқиш бўйича амалдаги ҳуж­жатларга ҳамда илмий, илмий-техник дастурлар ва лойиҳаларни тан­лов асосида саралаб олишнинг танлов шартларига мувофиқ даст­лабки ва асосий экспертизадан ўтказилади.
Танлов натижалари Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузу­рида ташкил этилган Илмий-техник Кенгашлар томонидан кў­риб чиқилади ва унинг қарори билан тасдиқланади.
Танловда ғолиб бўлган лойиҳа раҳбарларига шартномани қуйидагиларни кўрсатган ҳолда имзолаш ва расмийлаштириш учун АТТ орқали юборилади.

  • илмий тадқиқот йўналиши;

  • илмий тадқиқотни амалга ошириш учун иш режаси ва хара­жатлар сметаси;

  • лойиҳа раҳбарининг лойиҳа бажарилиши бўйича оралиқ ва йиллик ҳисоботларни тақдим этиб бориш мажбурияти;

  • ташкилотнинг илмий жамоани зарур бинолар, ускуналар ва материаллар билан таъминлаш, шунингдек, илмий тад­қиқот­лар учун мавжуд экспериментал базага кириш мажбурияти;

  • ташкилот раҳбарининг илмий жамоа аъзоларининг ҳар бири билан грант ажратилиши билан боғлиқ тегишли фуқаролик-ҳуқуқий ёки меҳнат шартномаларини тузиш мажбурияти;

  • ташкилотнинг лойиҳа раҳбари томонидан берилган ёзма сўровига кўра, илмий жамоа аъзоларига лойиҳани амалга ошириш учун мукофот пули тўлаш мажбурияти;

  • ташкилотнинг грант харажатларининг алоҳида ҳисобини юритиш (грант бўйича қўшимча харажатларни ҳисобга олиш) ва мақсадли ишлатилиши тўғрисида ҳисобот бериш мажбурияти;

  • мониторингда қатнашиш мажбурияти;

  • вазирлик томонидан грант маблағларидан мақсадсиз фой­да­­ланиш ҳолати аниқланган, шунингдек, шартнома муддати туга­ган­дан кейин фойдаланилмаган грант маблағлари мавжуд бўлган тақдирда тарафлар ўртасидаги шартномани бекор қилиш ва/ёки грант маблағларини қайтариш (қисман қайтариш) тартиби ва шартлари;

  • грантдан фойдаланиш билан алоқадор томонлар – вазирлик, лойиҳа раҳбари ва ташкилотнинг бошқа ҳуқуқ ва маж­бу­риятлари.

Давлат сири бўлган маълумотларни ўз ичига олган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади.
Лойиҳалар экспертизаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил қилинади. Лойиҳалар бўйича – дастлаб техник ва кейинчалик илмий экспертизани ўтказиш йўли билан якуний хулоса шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривож­лантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомил­лаш­ти­риш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 133-сон қарорининг 61-бандига кўра, қабул қилинган барча турдаги лойиҳа ҳужжатлар техник экспер­тизасини ўтказиш муддати лойиҳа талабномалари учун ҳужжатларни қабул қилиш тугаган кундан бошлаб ўн беш кун қилиб белгиланган. Бундан ошмаслиги керак.
Техник экспертиза – тақдим этилган лойиҳа ҳужжатларнинг Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тасдиқланган талаб­ларга мувофиқлигини ҳамда маълумотлар таҳлилида хато­лар­нинг йўқлигини (ёки мавжудлигини) аниқлаш мақсадида амалга оши­рилади.
Техник экспертиза қуйидаги тартибларни ўз ичига олади:

  • талабномага илова қилинган шаклларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини, зарур имзо, муҳр ва штампларнинг мавжудлигини текшириш;

  • илгари топширилган лойиҳа талабномасига ўхшаш ёки шу мавзуда бажарилган лойиҳаларнинг мавжудлиги ва лойиҳа талаб­нома­ларининг такрорланишини аниқлаш;

  • тақдим этилган молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар мавжуд­ли­гини ўрганиш;

  • лойиҳа талабномасига кўра, тақдим этилган ҳужжатларда кўрса­тилган маълумотларни текшириш, техник хатолар ва ноа­ниқ­лик­лар йўқлигини текшириш.

Лойиҳа ҳужжатлари бўйича техник экспертизанинг ижобий хулосаси бўлган тақдирда, ҳужжатлар тўплами Эксперт гуруҳи томонидан илмий экспертизани ўтказиш учун вазирлик ҳузуридаги фан йўналишлари бўйича тегишли илмий-техник кенгашларга юборилади.
Лойиҳа ҳужжатлари бўйича техник экспертизанинг салбий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, Инновацион ривожланиш вазирлиги лойиҳани тақдим этган муассасага (ташкилотга) бу ҳақда ёзма равишда маълум қилади. Буюртмачи томонидан камчиликларни бартараф этиш учун уч иш кунидан кам бўлмаган муддат белгиланади.
Буюртмачи лойиҳа талабномада кўрсатилган тартибда асос­лантирилган хулосани тегишли ташкилотга (муассасага) етка­зади.
Агар лойиҳа тақдим этган ташкилот (муассаса) Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан аниқланган камчиликларни бар­тараф этиш юзасидан асослантирилган таклифларни белги­лан­ган муддатда тақдим этмаса, лойиҳа кўриб чиқиш жараёнидан олиб таш­ла­нади ва илмий экспертизадан ўтказилмайди.
Экспертизадан олиб ташланган лойиҳа ҳужжатлари уни тақдим этган ташкилотга (муассаса) қайтариб юборилмайди ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Инновацион ривож­ланиш вазирлигида сақланади. Бироқ, лойиҳани тақдим этган таш­килот (муассаса)нинг ёзма мурожаатига асосан лойиҳа ҳужжатлари Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қайтарилиши мум­кин.
Давлат буюртмаси асосида бажариладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги илмий лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорида давлат илмий экспертизасидан ўтказилиши қатъий белгилаб қўйилган.
Лойиҳа талабномаларининг илмий экспертизаси тегишли соҳалардаги фан йўналишлари бўйича тегишли илмий-техник кенгашлар (ИТК) томонидан амалга оширилади.
Эксперт сифатида тегишли соҳада етарли даражада билим ва малакага эга бўлган, экспертиза қилинаётган ишга холис ёндоша оладиган, илмий даражага эга бўлган мутахассислар жалб қили­нади.
Илмий экспертизани ўтказишга чет эл мутахассислари жалб этилиши мумкин.
ИТК ва экспертлар ўтказилган экспертиза хулосаларининг холислиги юзасидан шахсан жавобгардирлар.
Илмий экспертиза лойиҳанинг илмий янгилиги ва амалий аҳамиятини, уни техник жиҳатдан амалга ошириш имконият­лари­ни, шу жумладан моддий-техник базанинг етарли эканлиги, илмий сало­ҳият­нинг ва жамоанинг илмий натижалари мавжудлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Илмий экспертиза қуйидаги тамойилларга асосланган ҳолда амалга оширилади:

  • экспертларнинг мустақиллиги;

  • илмий лойиҳани илмий ёндашув асосида, холис, тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганиш;

  • экспертиза натижаларининг асослантирилганлиги;

  • экспертларнинг чуқур билимга эгалиги, юқори даражада профессионал ва касбий маҳоратга эгалиги;

  • давлат, хизмат ва тижорат сирларига риоя қилган ҳолда экспертиза натижаларининг очиқлиги;

  • жамоат, техника ва экологик хавфсизликка, миллий ва халқаро стандартларга риоя қилиш.

Илмий экспертиза муддати Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ИТКга лойиҳа келиб тушган санадан бошлаб бир ойдан ошмаслиги керак.
Лойиҳа талабномаларининг илмий экспертизаси икки босқич­да ўтказилади.
Илмий экспертизанинг биринчи босқичида лойиҳа талаб­нома­си келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида иккита эксперт бўйи­ча таклиф Инновацион ривожланиш вазирлигига киритилади. Вазирлик томонидан экспертлар рўйхатга олингандан сўнг, экспертларга лойиҳалар кўриб чиқиш ва баҳолаш учун тақдим қилинади.
Экспертларга қўйиладиган талаблар, уларни танлаш ва экспертизага тайинлаш тартиби Инновацион ривожланиш вазир­лиги томонидан белгиланади.
Экспертлар лойиҳа талабномасини 10 кундан кечиктирмай кўриб чиқади. Текширув натижаларига кўра, ҳар бир эксперт лойи­ҳа бўйича ўзининг эксперт хулосасини беради ва уни 100 баллик шкала бўйича баҳолайди, бунда 0 балл — энг паст кўрсаткич, 100 балл — энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Агар иккала эксперт лойиҳа талабномасини 60 баллдан паст баҳоласа, лойиҳа талабномаси илмий экспертизадан ўтмаган деб ҳисобланади.
Агар экспертларнинг фақат биттаси лойиҳа талабномасини 60 баллдан юқори баҳолаган бўлса, ИТК учинчи эксперт томонидан қўшимча экспертиза тайинлайди. Агар учинчи экспертнинг баҳоси 60 баллдан паст бўлса, лойиҳа талабномаси илмий экспертизадан ўтмаган деб ҳисобланади.
Агар иккала эксперт ҳам лойиҳа талабномасини 60 баллдан юқори баҳолаган бўлса, у илмий экспертизанинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади. Бунда агар эксперт баҳоларидаги фарқ 25 баллдан юқори бўлса, ИТК экспертиза натижаларини аниқлаштириш учун учинчи экспертни қўшимча экс­пертиза учун тайинлайди.
Лойиҳа талабномасининг якуний эксперт баҳоси барча эксперт баҳоларининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисоб­лана­ди.
Илмий экспертизанинг биринчи босқичидан ўтган лойиҳа талабномалар, эксперт баҳолаш натижаларига кўра илмий экспер­тиза­нинг иккинчи босқичи учун ИТКга юборилади.
Экспертизадан ўтмаган лойиҳалар бўйича лойиҳа талабномаси олинган ташкилотга (муассасага) ёзма равишда асослантирилган рад этиш хулосасини Инновацион ривожланиш вазирлиги тақдим қилади.
Бунда вазирлик рад этиш қарорига лойиҳани кўриб чиққан экспертларни кўрсатмаган ҳолда эксперт хулосаларини илова қи­лади.
Ҳар бир илмий тадқиқот лойиҳасини мустақил экспертлар томо­нидан илмий экспертизадан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг ярмига тенг ҳажмда гонорар тўланади.
Хулоса қилиб айтганда, танловда иштирок этувчи субъектлар инновацион лойиҳани ишлаб чиқишда, у ёки бу янгиликни жорий этиш қандай фойда келтиришини, шунингдек, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхона (фирма)ларининг самарали фаолиятининг энг асосий мезони бўлиб нима хизмат қилишини исботлаб бериш лозим бўлади.



Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling