Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Янги товар концепциясини шакллантириш ва аниқлаш
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
Янги товар концепциясини шакллантириш ва аниқлаш жараёнида товарнинг якуний тавсифларини истеъмолчининг унга муносабатни ҳамда ишланманинг бу босқичида харид қилиш ниятини аниқлаш учун истеъмолчига тақдим этиладиган манфаатлар тўпламининг тасвири тақдим этилади. Бу потенциал истеъмолчилар ташаббускорлигининг синовидир. Улар товарнинг оғзаки тасвири, ёзма маълумот шаклидаги янги товарнинг тасвири, шакли, кўриниши ва бошқа шу кабиларда ўз муносабатларини ифодалаши керак бўлади.
Янги товар концепциясини аниқлаш жараёнида шу вақтгача бошланғич маҳсулотни харид қилиб келаётган мижозлар (“алмаштириш самараси”) ва биринчи бор янги маҳсулотни харид қилаётган мижозлар (“жалб этиш самараси”) дан янги маҳсулотни сотиб олиш борасидаги тушум бозорга янги товарни чиқаргунгача бўлган тушумдан кўп бўлганда ижобий натижага эришишини билдиради. Инновацион бозорда янги товарни ишлаб чиқариш бир қатор ўзига хос бозор талабларини юзага келтиради. Булар қуйидагилардан иборат: товарни янги инновацион технология асосида ишлаб чиқариш; деффект товарлар бўлишига йўл қўймаслик; товарларни истеъмолчи мижозлар талабига мос ўзгартириб туриш; янги товарларни модификация қилиш ва дизайнларида ўзгартиришлар киритиш; истеъмолчи талабига мос рақобатбардош товарларни ишлаб чиқариш. Инновацион бозорда янги товарларни бозорга чиқариш ва уларга сервис хизмат кўрсатишда рақобатнинг кучайиши ва товарларнинг мураккаблашуви билан истеъмолчилар янги товарнинг фақат сифат хусусиятларини эмас, балки сотиш ва сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш тизими ҳам катта аҳамиятга эгалиги билан ифодаланади. Янги товарларни бозорга чиқаришда сервис хизмат кўрсатиш истеъмолчи харид қилган товар (асосан техник мураккаб маҳсулотлар)ни оқилона кафолатланган ишлатиш имконини берадиган таъминлаш тизимидан иборат. Инновацион маркетингда бундай хизматлар техник ва тижорат хусусиятига эга бўлган махсус хизматларнинг барчасини қамраб олади. Бундай сервис хизмат кўрсатиш янги товарларни бозорга чиқаришдаги инновацион маркетинг жараёни бўйича қуйидаги янги мақсадларни бажариш имконини беради: инновацион товарларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш стратегиясини белгилаб олиш; инновацион товарлар учун янги истеъмолчиларни топиш ва улар орасида устун муносабатларни шакллантириш; мавжуд истеъмолчилар билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва уларни янги харидларга рағбатлантириш. Янги яратилган товарлар учун сервис хизматларини кўрсатиш, корхона имижини яратиб, “мижозларнинг эҳтиёжларини ишончли қондириш”дан иборат бўлган маркетинг мақсадини кам харажатлар билан амалга ошириш ва рақобат курашини самарали олиб бориш асосида инновацион маркетингни ривожлантиришнинг янги имкониятларини очиб беради. Таянч иборалар Маркетинг, таҳлил, услубиёт, самарадорлик, инновацион маҳсулот, тижорат, нарх, илмий тадқиқот, ҳуқуқий муҳофаза, инновация бозори, рақобат, башоратлаш. Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling