Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
Таянч иборалар
Инновация, инвестиция, сиёсат, фан, технология, ресурс, инновацион модель, капитал бозори, венчур капитали,венчур бизнеси. Назорат ва муҳокама учун саволлар 1.Венчур бизнеси хусусида нималарни биласиз ? 2.Глобал иқтисодиёт шароитида Европа иттифоқи инновацион фаолият бўйича қандай тадқиқот турларини ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ? 3.Япония ва Буюк Британиянинг инкубаторлар ва илмий технологик парклар яратиш бўйича тажрибалари хусусида нималарни биласиз ? 4.Хитойда юқори технологияли саноат кластерларининг яратилиши қайси соҳаларни жадал ривожланишига олиб келди ? 11‑мавзу. Корхоналарда экспорт салоҳиятини оширишда инновацион маркетинг технологияларидан самарали фойдаланиш Режа11.1.Корхоналарга иннвоацион маркетинг жорий этишнинг аҳамияти. 11.2.Ўзбекистон Республикасида замонавий инновацион маркетинг стратегияларини жорий этиш масалалари. 11.3.Корхоналарда экспорт имкониятларини кенгайтиришда инновацион маркетинг технологияларидан фойдаланиш йўллари. 11.1.Корхоналарга иннвоацион маркетинг жорий этишнинг аҳамияти Маркетинг мазмунан бозор муносабатларига хос механизм ҳисобланади. У миллий иқтисодиётнинг барча жабҳаларида товар-пул муносабатлари ва қиймат қонунига амал қилиб хўжалик юритишга асосланган. Шунга кўра маркетинг ўз ичига ишлаб чиқариш ва уни ташкил этиш, ишлаб чиқарилган товарлар ҳаракатини бошқариш, уларни сотиш ҳамда сотишни рағбатлантириш, рекламани ташкил қилиш, товар билан боғлиқ сервисни йўлга қўйиш жараёнларини олади. Маркетинг фаолиятининг асосий таркибий қисмига бозорни комплекс ўрганиш, маркетинг стратегияси ва тактикасини тўғри белгилаш, товар ишлаб чиқариш услубларини кенг маънода баҳолаш, бозорнинг ҳолатини ва ривожланиш йўлларини ўрганиш каби масалалар киради. Маркентинг инсон фаолияти маҳсули бўлиб, шу фаолиятнинг самарали бўлишини таъминловчи хўжалик механизмидир. Миллий иқтисодиётда маркетинг тизимини кенг қўллаш ҳар бир корхона фаолияти учун бир мақсадга истеъмолчилар талабини қондириш орқали юқори фойда олишга эришишдир. Корхоналарнинг бозорга кириши ва унда мустаҳкам ўрнашишидан кўзланган асосий мақсадлар таркиби қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш; маҳсулот турларини бозор талабига мос ҳолда ривожлантириб бориш; энг кам моддий, молиявий ва меҳнат ресурслари харажатига эриши; замонавий моддий-техника базасини шакллантириш ва уни техник-технологик тараққиёт натижалари билан мунтазам ривожлантириб бориш ва ҳоказолар. Корхоналарнинг кўзлаган мақсадлари маркетинг фаолиятининг ҳар бир жараёнида мавжуд бўлади – сифатли, арзон ва ишлатилиши бўйича қулай маҳсулотлар ишлаб чиқариш, маҳсулотларни ташиш ва сақлаш жараёнларнинг кам харажатли бўлишини таъминлаш, маҳсулотлар сотилишини тезлаштириш йўлларини аниқлаш ва бошқалар. Бугунги кундан мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш корхоналари, нафақат, маҳаллий бозорни керакли товарлар билан тўйинтиришга хизмат қилишмоқда, айни пайтда, улар жаҳон бозорига чиқиш, ўрнашиш ва маълум турдаги товар билан мустаҳкамланиб олишни мақсад қилиб олишган. Ҳар бир корхона учун жаҳон бозорида савдо қилиш шарафли кўрсаткич ҳисобланади. Табиийки, бу мамлакатимизнинг равнақи учун ҳам муҳим омил саналади. Амалиёт шундан далолат берадики, иқтисодий ўсишнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи илмий-техник инновациялар ҳисобланади. Ҳозирги замон бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик субъектлари инновацион жараёнда марказий роль ўйнайди, инновациялар эса техник тараққиёт суръати юқори бўлган тармоқларда асосий рақобат қуроли ҳисобланади. Инновацияга эришган корхона маркетинг соҳасида ҳам етакчи ҳисобланади. “Инновацион маркетинг ‒ буянги товарлар ёки хизматлар яратиш, кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилган маркетинг технологиялари мажмуидир”61. Корхонада инновацион маркетинг объектлари бўлиб инновацион мулк, инновацион хомашё ва материаллар, инновацион товарлар ва хизматлар, инновацион технологиялар, товарлар ва хизматларни силжитишнинг инновацион усуллари, бошқарувни ташкил этишнинг янги шакллари ҳисобланади. Инновацион маркетинг – бу корхона фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун янги усуллар ва воситаларни жорий этиш мажмуасидир. Бу анъанавий маркетинг концепцияларидан бири бўлиб, унинг асосий мақсади– маҳсулот ва хизматларни узлуксиз такомиллаштириб бориш ҳисобланади. Корхоналарнинг янгиликларни яратиш, жорий этиш, ўзлаштириш ва сотиш фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади: янги ғояларни ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқот ишларини ўтказиш, янги маҳсулотларнинг тажриба намуналарини яратиш; янги тур маҳсулотлар ишлабчиқариш учун зарур хомашё ва материалларни танлаш; янги маҳсулотларни тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш; янгиликларни жорий этишга қаратилган янги ташкилий-бошқарув қарорларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш; инновацион ахборот таъминотини ишлаб чиқиш ва олиш; илмий тадқиқот ишларини ўтказиш бўйича ходимларни тайёрлаш, ўқитиш ва малакасини ошириш; маҳсулотларнинг хоссаларини истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиёжаларига мослаш; юқори даражадаги сифат кўрсаткичларига эришиш борасида тадқиқотлар олиб бориш; лицензиялаштириш, патентлаштириш ва ноу-хауларга эгалик қилиш бўйича керакли ҳужжатларга эга бўлиш ва бошқалар. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида технологиянинг юқори суръатда ўзгариши, маҳсулотларнинг ҳаётийлик даврининг тезлашиши корхона рақобатбардошлигини инновациялардан фойдаланмай туриб оширишнинг имкони мавжуд эмаслигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда. Корхона рақобатбардошлиги, унинг маълум бир соҳада бошқа рақиблардан устунлигини– ресурслардан самарали фойдаланишни ҳамда инновацион маркетингнинг йўлга қўйилганини акс эттиради. Корхона рақобатбардошлигини ошириш йўлларидан бири – инновацияларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш ҳисобланади. Шунингдек, бозор шароитларининг доимий ўзгариши маркетингда инновацияларни қўллаш заруратини оширмоқда. Инқирозли вазиятлар шароитида истеъмолчилар эҳтиёжига таянган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш, корхонани бозорда рақобатбардошлигини оширади ва ўз фаолиятини самарали амалга ошириш имкониятларини беради. Амалиёт шуни кўрсатадики, технологик инновациялар учун молиявий ресурслар билан боғлиқ муаммолар юзага келганда, инновацион маркетинг корхонанинг рақобат курашида асосий дастак бўлиб хизмат қилади. Корхонанинг бозор муҳитидаги фаолияти унинг маҳсулоти ва хизматларини истеъмол қилувчи шахслар томонидан белгиланади. Ҳозирги замон бозор иқтисодиётида истеъмолчи қирол. Унинг хоҳиш- истаги барча хўжалик юритувчи субъектларни ҳаракатга келтиради. Корхона қaчон фойдa кўpaди? Қaчонким, у тақдим этаётган товар ва хизматлар истеъмолчилapнинг тaлaбини қондиpгaндaн сўнггинa фойдa кўpади. Истеъмолчилар корхона маҳсулот ва хизматларини, уларни яратиш учун кетган харажатларга нисбатан кўпроқ баҳоласа, корхона ривожланади, акс ҳолда унга ташқи ёрдам зарур бўлади ёки бундай корхона инқирозга юз тутади. Маълумки, тадбиркорликнинг асосий мақсади мижозларни жалб қилиш бўлганлиги сабабли, корхонанинг иккита асосий функцияси мавжуд: маркетинг ва инновация. Маркетинг инновациялари деганда янги ёки сезиларли яхшиланган маркетинг услубларини жорий этиш тушунилади, яъни: маҳсулотларнинг дизайни ва қадоқланишида жиддий ўзгаришлар; маҳсулотларни сотиш ва тақдимоти бўйича, шунингдек, уларни бозорларга танитиш ва олға силжитиш бўйича янги услублардан фойдаланиш; янги нарх стратегияларини шакллантириш кабилар. Инновацион маркетинг– янги маҳсулотлар, ускуналар, хизматлар ва янги технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни бозорда сотиш учун янги маркетинг усулларидан фойдаланиш билан боғлиқ. Корхоналар фаолиятини чуқур таҳлилига асосан, маркетингда инновациялардан фойдаланиш– истеъмолчилар талабини тўлиқ қондириш ҳамда янги бозорларни эгаллаш имкониятини беради. Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling