Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назоратвамуҳокамаучунсаволлар
- 12-мавзу. Ўзбекистонмиллийинновационтизими Режа
- 12.1. Ўзбекистонда миллий инновацион тизим ва иқтисодиётни инновацион иқтисодиётга ўтишнинг долзарблиги, мамлакатни инновацион ривожлантириш стратегияси (2030 йилгача)
Таянч иборалар
Маркетинг, технология, экспорт, импорт, иқтисодиётнинг глобаллашуви, ахборот тизимлари,брендлаш, брендинг, тармоқ маркетинги, кросс-маркетинг. Назоратвамуҳокамаучунсаволлар 1.Инновационмаркетингтехнологияларининг ўзигахосхусусиятларинимаданиборат? 2.Экспортниамалгаоширишдатармоқмаркетингининг аҳамияти? 3.Экспорттоварларнибрендлашнинг аҳамиятиниизоҳланг? 4.Кросс-маркетинг – бу нима? 12-мавзу. Ўзбекистонмиллийинновационтизими Режа 12.1. Ўзбекистонда миллий инновацион тизим ва иқтисодиётни инновацион иқтисодиётга ўтишнинг долзарблиги, мамлакатни инновацион ривожлантириш стратегияси (2030 йилгача) асосий йўналишлари. 12.2. Республикамизда фан-таълим, ишлаб чиқариш интеграцияси ва бу борада Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги роли ва ўрнини ошириш. 12.3. Республикамизда миллий инновацион тизимни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари. 12.1. Ўзбекистонда миллий инновацион тизим ва иқтисодиётни инновацион иқтисодиётга ўтишнинг долзарблиги, мамлакатни инновацион ривожлантириш стратегияси (2030 йилгача) асосий йўналишлари Бугунги кунда республикамиз миллий иқтисодиёти олдида турган долзарб масалалардан бири мамлакатни инновацион ривожлантириш асосида тараққий эттиришдан иборат. Республикамизда Ўзбекистонни инновацион ривожлантиришнинг муҳим шарти бу иқтисодиётни модернизациялаш, диверсификациялаш ҳамда шу асосда миллий инновацион тизимни шакллантириш ҳисобланади. Ўзбекистонда инновацияни ривожлантириш ва миллий инновацион тизимнинг ҳуқуқий асослари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрсида”ги ПҚ-3682-сонли Қарори, 2018 йил 5 майдаги “Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3697- сонлиҚарори, 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698-сон,2018 йил 14 июлдаги “Илмий ва илмий техникация фаолият натижаларини тижоратлаштириш сама-радорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3855- сон, 2018 йил 6 августдаги “Илмий ва инновацион фаолиятни интеграция қилиш тизими самарадорлигини оши-ришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3899-сон Қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонуни(2019 йил 29 октябрь)ва бошқа тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади. Республикамизда инновацион иқтисодиётга ўтишда миллий инновацион тизимни шакллантириш ва ривожлантириш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Ҳар бир ривожланган давлатнинг мус-тақил миллий инновацион тизими шу давлат миллий хусусиятлари ва иқтисодий шарт-шароитларидан келиб чиқиб шакллантирилган бўлади. Миллий инновацион тизим тушунчасини биринчи бўлиб, фан-га киритган ва уни “миллий инновацион тизим” деб атаган олим америкалик К.Фримен (1987 йил) ҳисобланади68. Миллий инновацион тизим дейилганда мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун шундай янги инновацион сиёсатни ишлаб чиқиш ва уни ривожлантиришдан иборатки, бунда ҳукумат билан биргаликда турли илмийтадқиқот муассасалари (институтлар) янги технология, янги инновацион ғояларни ўз ичига олувчи инновацион жараёнларни ҳамкорликда яратишдан иборатдир. Бошқача айтилганда, миллий инновацион тизим, мамлакатнинг бош миллий инновацион стратегиясини амалга оширувчи янги билимлар, янги технологиялар ҳамда янги ғояларни ташкил этиш, сақлаш ва уларни узатишни амалга оширишдан иборатдир. Шунингдек, миллий инновацион тизим, миллий иқтисодиёт учун кўпроқ фойда олиш ва юқори самарадорликка эришиш учун интеллектуал салоҳиятга эга бўлган инсонларнинг ақлий меҳнати самарасидан (илмий кашфиётлар, ихтиролар ва ҳоказолар) фойдаланиш натижасида янги миллий инновацион сиёсатни тизимли амалга оширишдан иборатдир. Республикамизда миллий инновацион тизимнинг зарурияти жаҳон иқтисодиётининг глобаллашув шароитида иқтисодиётнинг инновацияга асосланган тез суръатлар билан ривожланаётган Хитой, Жанубий Корея, Сингапур каби мамлакатлар тажрибасидан республикамиз миллий иқтисодиётида фойдаланиш ҳамда алоҳида олинган миллий инновацион тизимни шакллантириш заруриятидан келиб чиқади. Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни ривожлантириш ва шакллантириш ҳамда тартибга солиш масъулияти Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигига юклатилган. Республикамизда миллий инновацион тизимни шакллантириш ва ривожлантириш зарурияти қуйидагиларда намоён бўлади: Биринчидан, республикамизда инновация яратилаётган корхона ва ташкилотлар учун бу жараённи ягона бир тизими мав-жуд эмаслиги. Иккинчидан, республикамизда фан-таълим, ишлаб чиқариш бўйича бир-бирини боғлаб турувчи ягона инновацияга асосланган инновацион занжирнинг яратилмаганлиги. Учинчидан, республикамизда ақлий меҳнат вакилларининг (олимлар, ихтирочилар, консукторлар) янги инновацион лойиҳалар, технологиялар таклифига мос талабни белгиловчи инновацион институтларнинг фаолиятини эркин таъминловчи ягона миллий инновацион лойиҳалар бозорининг мавжуд эмаслиги. Тўртинчидан, янги инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишда бозор рискларининг (таваккалчилигининг) юқорилиги. Бешинчидан, миллий инновацион тизим яратувчи субъектлар ўртасида рақобат муҳитини шаклланмаганлиги. Олтинчидан, республикамизда миллий инновацион тизимни самарали ташкил этишда инновацион ғоялар ва технологияларни истеъмолчиси сифатида хусусий сектор (корхоналари, фирмалари ва ҳоказоларининг) иштирокининг пастлиги. Умуман, юқорида баён этилган заруриятни ифодаловчи муам-моларни ҳал этилиши миллий инновацион тизимнинг инновацион жараёнларга бевосита ва билвосита жалб этилган объектлар мажмуаси сифатида инновацион маҳсулотларни яратади ҳамда инновацион фаолият узлуксизлигини юқори самарадорлик асосида фаолиятини амалга ошириш имконини беради. Бундай тузилмалар таркибига давлат илмий секторлар инфратузилмаси, таълим тизи-ми, давлат инновацион фаолиятига кирувчи субъектларни киритиш мумкин. Бугунги кунда миллий инновацион тизим таркиби қуйида-гилардан: давлат илмий секторлари ва уларнинг инфратузилмалари; таълим тизими (ОТМ, илмий тадқиқот муассасалари, илмий конструкторлик бюролари вабошқалар); инновацион фаолиятда иштирок этувчи бошқа барча субъектлардан ташкил топади. Ўзбекистонда миллий инновацион тизимнинг келгуси тараққиёт йўналишлари мамлакат инновацион ривожланиш стратегиясини белгилаб беради. Республикамизда инновацион ривожланиш тизимли жараён бўлиб, аниқ белгиланган чора-тадбирлар, страте-гик режага асосан амалга оширишни назарда тутади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544- сонли Фармони билан “2019 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган инновацион ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичла-ридан иборат Бош стратегия белгилаб олинган. Мазкур стратегиянинг Бош мақсади, мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини ва инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон капиталини ривожлантириш ҳисобланади. Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган бош мақсадга эришишда Стратегиянинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси 2030 йилга бориб глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакат-лари қаторига кириши; Узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш тизимининг иқтисодиёт эҳтиёжларига мослашувчанлиги-ни таъминлаш ҳамда барча даражадаги таълим сифати ва қамрови-ни оширишга эришиш; Инноваицялар илмий тадқиқот, тажриба конструкторлик ва технологик ишларга маблағлар киритилиши (Давлат ва хусусий сектор маблағлари)ни кучайтириш; Илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаб уларнинг самарадорлигини оширишга эришиш ҳамда илмий тадқиқот тажриба конструкторлик, технологик ишлар натижаларини жорий этиш учун таълим, илм-фан тадбиркорликни интеграция қилишнинг таъсирчан механизм-ларини яратишни кучайтириш ва бошқалардан иборат. Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling