Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Республикамизда фан-таълим, ишлаб чиқариш интеграцияси ва бу борада Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги роли ва ўрнини ошириш


Download 4.21 Mb.
bet53/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

12.2. Республикамизда фан-таълим, ишлаб чиқариш интеграцияси ва бу борада Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги роли ва ўрнини ошириш

Республикамизда инновацион фаолиятнинг келгуси тарақ­қиёти фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясига асосланади. Бундай интеграциянинг ҳуқуқий асослари бўлиб охирги йилларда ҳукуматимиз томонидан чиқарилган бир қатор фармонлар, қарорлар ва қонунлар ҳисобланади. Жумладан, Ўзбекистон Респуб­ликасининг 2019 йил 29 октябрдаги “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисидаги” Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойи­ҳа­ларни амалий жорий қилиш тизимини янада тако­мил­лаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-3682 -сонли ҳамда 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инно­вацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ-3698- сонли Қа­рор­лари ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикасида фан-таълим ишлаб чиқариш интег­рациясининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар ҳи-собланади:
I. Илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги йўналишлар:
а) илм-фан ва илмий фаолиятни ривожлантириш орқали миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигига ва самарадорлигига эри­шиш­ни амалга ошириш;
б) илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда ресурсларни мақсадли йўнал­ти­риш­ни йўлга қўйиш;
в) илм-фан ва илмий фаолият соҳасида Давлат ҳуқуқий шерик­лик­ни қўллаб -қувватлашни кучайтириш;
г) илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни узвий боғлиқлигини таъминлаш ва ундан олинадиган манфаатдорликни оширишга эри­шиш ва ҳоказо.

  1. Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича йўна­лиш­лар:

а) инновацион фаолиятни Давлат томонидан тартибга солиш механизмларини тубдан такомиллаштириш;
б) иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни янада самарали жорий этиш учун шарт-шароитларни яратиш;
в) айниқса бунда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторлар, шериклар ва бошқа манфаатдор шахсларни жалб этиш­ни кучайтириш;
г) янги технологияларни жорий қилиш ва инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида саноат корхоналари би­лан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ва ҳоказо.

  1. Республика иқтисодиётига инновацион ғоялар, техно­ло­ги­я­­лар ва лойиҳаларни илмий-амалий тадқиқотлар натижа­ларинива ноy-хау иш­лан­­маларни реал иқтисодиёт тармоқлари корхо­на­­ла­ри­га жорий этиш йўналишлари:

а) ишлаб чиқариш тармоқлари корхоналарига инновацион ғоялар, лойиҳалар жорий этиш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этишни кучайтириш;
б) яратилган янги технологияларни тижоратлаштиришни оши­риш ва уларни ташқи бозорларга олиб чиқишни йўлга қўйиш;
в) инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни тўла­қон-ли реализация қилиш учун хорижий инвестицияларни жалб этишни кучайтириш;
г) яратилган инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳа-лар­ни муваффақиятли ишлаб чиқаришга жорий этган (хусусий сектор ва­кил­лари, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари корхоналари) иштирокчилари натижаларини намойиш этишни оши­риш ва ҳоказо.
Бугунги кунда республикамизда илм-фан соҳасини иқтисо­диётдаги ўрнини ошириш бўйича мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев: – “Мамлакатимиз учун илм-фан соҳасидаги устувор йўналишларни аниқ белгилаб олишимиз керак. Ҳеч бир давлат илм-фаннинг барча соҳаларини бир йўла тараққий эттираолмайди. Шу­нинг учун биз ҳам ҳар йили илм-фаннинг бир нечта устувор йўна­ли­шини ривожлантириш тарафдоримиз”69 деган эди. Шу билан бирга республикамизда келгусида бажарилиши зарур бўлган вази­фа­лар ҳам белгилаб олинди, жумладан “илм-фан ютуқларини элек­трон платформаси, маҳаллий ва хорижий илмий ишланмалар база­сини шакллантириш лозим. Ҳар бир Олий таълим ва илмий тад­қиқот даргоҳи нуфузли чет эл университетлари ва илмий марказ­лари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши шарт.”70
Республикамизда миллий инновацион тизимни ривожлантириш ҳамда фан-таълим ва ишлаб чиқариш интег­рациясини шакллантиришда ҳамда республиканинг жаҳон бозо­ридаги ўрнини оширишда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг алоҳида ўрни мавжуд. Вазирлик ўз фаолияти давомида қатор вазифаларни амалга ошириши белгилаб қўйилган. Булардан энг муҳими вазирликнинг илм-фан ва илмий-техникавий тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси томонидан тартибга солинадиган илмий-техник кенгашнинг фаолияти ҳисоб­ланади. Илмий-техник кенгаш республика иқтисодиётининг турли соҳа­ларидан етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда ҳар бир яратилган инновацион илмий ишланмаларга адолатли ўз муноса­ба­ти­ни билдиришга асосланган.
Республикамизда мазкур вазирликнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган, жумладан:

  1. мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш бўйича узоқ муддатли сценарийлари асосида келажак моделларини шакллантиришнинг стратегик режалаштириш тизимини яратиш ишларини амалга ошириш;

  2. ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўси­ши, шунингдек, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлиги юкса­ли­ши­ни таъминлайдиган фан ва инновация фаолиятини ривож­лан­ти­риш бўйича замонавий инфратузилмасини шакллантиришни кучай-ти­риш;

  3. илмий тадқиқот ва инновация фаолиятини, энг аввало, иқти­дор­ли ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томон­лама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун қулай шароитлар яратиш зарурлиги;

  4. иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларига замонавий ахбо­рот-коммуникация, саноат ва бошқа инновацион технологияларни жа­дал жорий этиш;

  5. инновация фаолияти соҳасида илғор хорижий (халқаро) ташкилотлар билан, шу жумладан уларни ноу-хау, нано­техно­логиялар ва юқори технологик товар (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқаришнинг маҳаллий бозорига жалб қилиш орқали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

  6. республикамиздаги илмий тадқиқот ва инновация фао­лия­ти­нинг истиқболли ютуқларини тарғиб қилишни кучайтириш ва эришилган инновацион натижаларни жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш бўйича келгусидаги ишларни кучайтириш ва ҳоказо.




Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling