Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
-расм. Интеллектуал мулкнинг тузилмавий таркиби
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13.2. Интеллектуал мулкни бошқариш
13.1.1-расм. Интеллектуал мулкнинг тузилмавий таркиби.
Инсоннинг ижодий тафаккури бу объектлар доирасини тинмай кенгайтириб бормоқда. Интеллектуал маҳсулот фуқаролик қонунлари билан муҳофаза этилиши учун қуйидаги шартларга жавоб бериши керак: ҳақиқатда ижод маҳсули бўлиши, яъни оригинал (ўзига хос) бўлиши; бетакрор бўлиши; бирон-бир объектив шаклда ифода этилиши. Интеллектуал фаолият натижаларини яратиш, улардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш ва ҳуқуқий муҳофаза қилишда вужудга келадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари, жумладан, “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги (1994 йил 6 май), “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги (1994 йил 6 май), "Муал-лифлик ва турдош ҳуқуқлари тўғрисида"ги (2006 йил 20 июль), “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги (2001 йил 30 август) қонунлари ҳамда Фуқаролик Кодекси билан тартибга солинади. 13.2. Интеллектуал мулкни бошқариш Мамлакатимизда илмий изланишни ташкиллаштириш ва ривожлантириш борасидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан олиб борилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси” Инновацион ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда инновация ва инновацион фаолият соҳасида ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий муносабатларни самарали бошқаришга, илмий, илмий-техник ва бошқа инновацион фаолият натижаларини яратиш, ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади. Бу каби қўмиталар Европа парламентида, шунингдек Австралия, Ирландия ва Канада парламентларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқарувининг олий органи сифатида, юртимизда олиб борилаётган илмий изланиш ишларининг умумий раҳбарлигини олиб боради. Шунингдек у: юртимизда фан ва техника умумий сиёсатини таъминлайди; ахборотлар ишлаб чиқаришни ташкиллаштиради; илмий ва илмий-техникавий муаммоларнинг асосий йўналишларини аниқлайди; илмий изланиш ишларининг самарадорлигини ошириш учун аниқ қарорлар қабул қилиб, илмий изланиш натижаларини миллий иқтисодиётга татбиқ этишни ташкиллаштиради. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги мамлакатни инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ри-вожлантириш, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади. У ўз фаолиятида: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қароларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тўғрисидагиНизом ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятнинг алоҳида масалалари бўйича – бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади: инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, илмий тадқиқот ва ахборот-таҳлил муассасалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради; илмий тадқиқот, таълим ва бошқа муассасалар томонидан амалга ошириладиган давлат илмий-техникавий дастурлари ҳамда лойиҳаларининг ягона буюртмачиси ҳисобланади. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши шарт. Вазирликнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сценарий-ларини ҳисобга олган ҳолда инновацияларни ишлаб чиқиш ҳамда давлат ва жамият қурилишига жорий этиш, шунингдек, жамият ва давлат тараққиётини таъминловчи илмий тадқиқотлар ва илғор технологияларнинг устувор ҳамда истиқболли йўналишларини ривожлантириш стратегиясини белгилаш; тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлаш бўйича стратегик ва олдиндан режалаштириш; аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, унинг фаровон-лигини оширишни таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва прогноз қилиш, шунингдек, мамлакат социал-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлай оладиган фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш; қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва интенсив ривожлантиришга йўналтирилган инновацияларни жорий этиш; социал ривожланишга, шу жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш тизимига инновацияларни жорий этиш; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тизимига инновацияларни жорий этиш; давлат илмий-техник ва инновацион сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда грант асосида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг давлат илмий-техникавий дастурларини тасдиқлаш; мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сценарийларини ҳисобга олган ҳолда ноу-хауларни ишлаб чиқиш, инновацион фаолият ва рақобатбардош илмий-техника маҳсулотлари бозорини кенгайтиришга йўналтирилган замонавий технологияларни жорий этиш; инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш. Инновацион ривожланиш вазирлиги ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади: мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сценарийларини ҳисобга олган ҳолда инновацияларни ишлаб чиқиш ҳамда давлат ва жамият қурилишига жорий этиш, шунингдек, жамият ва давлат тараққиётини таъминловчи илмий тадқиқотлар ва илғор технологияларнинг устувор ва истиқболли йўналишларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади; тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлаш бўйича стратегик ва олдиндан режалаштиришни ташкил этади; аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, унинг фаро-вон-лигини оширишни таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва прогноз қилиш, шунингдек, мамлакат социал-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлай оладиган фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади; қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва интенсив ривожлантиришга қаратилган инновацияларни жорий этади; социал ривожланишга, шу жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш тизимига инновацияларни жорий этишга кўмаклашади; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тизимига инновацияларни жорий этишни ташкил этади; давлат илмий-техник ва инновацион сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда грант асосида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг давлат илмий-техникавий дастурларининг амалга оширилишини таъминлайди; мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сценарий-ла-рини ҳисобга олган ҳолда ноу-хауларни ишлаб чиқиш, инновацион фаолият ва рақобатбардош илмий-техника маҳсулотлари бозорини кенгайтиришга йўналтирилган замонавий технологияларни жорий этиш бўйича ишлаб чиқади; инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда норма-тив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш соҳасида амалий ишлар олиб боради. Инновацион ривожланиш вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин. Мамлакатда илмий ва инновацион фаолиятнинг ривожла-ни-шини фаоллаштириш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг янада кенг интеграциясини таъминлаш, янги билимларни яратиш ва қўллаш, илғор инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда илмий-инновацион салоҳиятдан ва илмий лаборатория базасидан самарали фойдаланиш бўйича шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида илғор технологиялар марказини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3674 сонли Қарори билан Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар Академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Юқори технологиялар ўқув-экспериментал маркази» Давлат корхонаси “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига” айлантирилди. Ушбу марказининг асосий вазифалари ва фаолият йўна-лиш-лари этиб куйидагилар белгиланган: фундаментал, амалий илмий тадқиқотларни ўтказиш ва илғор технологиялар бўйича инновацион ишланмаларни амалга ошириш; дунё талаблари ва стандартлари даражасида мақсадли илмий-техник ва инновацион дастурларни бажариш, ишлаб чиқариш корхоналарида тадқиқот-синов ишларини бажаришга кўмаклашиш; олимлар ва тадқиқотчиларни ҳамкорлик қилишга жалб этиш учун зарурий шароитларни яратиш, илмий ҳажмдор маҳсулотлар ва рақобатбардош маҳаллий инновацион технологияларни яратиш мақсадида фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш; иқтисодиёт соҳасида илмий ва олий таълим муассасаларининг янги истиқболли ғоялари ва инновацион ишланмаларини шакллантиришга кўмаклашиш, ускуналар ва инфратузилмадан ҳамкорликда фойдаланиш асосида юқори технологик инновацион ишлаб чиқаришларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш; академик, олий таълим ва тармоқ фанлари билан ҳам-корлик-нинг самарали шаклларини ривожлантириш, ҳамкорликда илмий тадқиқотларини бажариш; халқаро даражада патентлаш имкониятига эга бўлган илмий ҳажмдор ва илғор технологияларни яратиш, янги инновацион маҳ-сулотларнинг намуналарини макетлаштириш, моделлаштириш, тайёрлашда ва уларни текширишда иштирок этиш; ёш олимлар томонидан илмий тадқиқотлар ўтказишнинг замонавий, дунё амалиётида илғор бўлган усул ва технологиялариниўзлаштиришлари мақсадида илмий тадқиқот ва инновацион фаолият учун қулай шарт-шароитлар яратиш; маҳаллий ва хорижий илмий ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда, шу жумладан инновацион фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш, технологияларнинг трансфери ва интеллектуал мулк объектларини коммерциализациялаш масалалари юзасидан илмий конференциялар, семинарлар, тренинглар ва маҳорат дарсларини ташкиллаштириш; илмий фаолиятни натижадорлигини ошириш ва илмий тадқиқотларни ташкил этишнинг янги шаклларини кўллаб-қувватлашга қаратилган янги услубий ишланмаларни амалиётга жорий қилиш учун информацион-коммуникацион технологияларининг имкониятларидан кенг фойдаланиш; халқаро илмий-техник ҳамкорлик шаклларини ривожлантиришда иштирок этиш, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни, шу жумладан халқаро дастурлар ва жамғармаларнинг грантларини жалб этган ҳолда бажариш. Юқорида қайд этилган барча ташкилий-амалий ишлар Ўзбекистонда интеллектуал мулкнинг яратилиши бўйича қилинган муҳим ишлар ҳисобланиб, унинг равнақига ўз ҳиссасини қўшади. Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling