§. Кесим эга билан ифодаланган шахс, предмет, ходиса ва ҳаракатнинг нутқ предметининг белгисини, одатда, тасдиқ ё инкор йўли билан англатадиган бўлакдир


§. Эга ва кесимнинг мослигидаги айрим ҳолларни кўриб ўтамиз


Download 27.89 Kb.
bet5/5
Sana30.04.2023
Hajmi27.89 Kb.
#1404850
1   2   3   4   5
Bog'liq
Share ????????????Кесим-WPS Office


§. Эга ва кесимнинг мослигидаги айрим ҳолларни кўриб ўтамиз.
Кесим бирор ҳаракат, иш, ҳолатда узоқ давом этишни, так» рорни, изчилликни ифодалаши, маънони кучайтириши лозим бўл* <са, такрорланиб келган сифатдош (-ган аффикси орқали ясалган тури) билан ифодаланади ва унинг эга билан мослашуви айрим жусусиятга эга: иккинчи сифатдош мослашув формасини олмай, <бир шаклда бўлади. Биринчи сифатдош эса эганинг қайси шахе эканлигига, сонига қараб, махсус аффикс олади. Мослашув шу аффикс орқали бўлади. Мисоллар: Бетимдаги чимматни ташлага- ним-ташлаган. Мен Советлар даврида яшнаганим-яшнаган. (Ашу- ладан.) Севган отим ёлларини тараганим-тараган. (Ҳасан Пўлат.) Мисоллар кўрсатадики, бундай конструкцияларда мослашувни аслида эгалик аффикслари кўрсатади.
Гапда эга бир неча сўз билан ифодаланганда эга билан кесимнинг мослашуви қуйидагича бўлади (феълли гапларда):
улар шахе жиҳатидан бир хил бўлганда (от+от: учинчи шахс+учинчи шахе), кесим бирликда ҳам, кўпликда ҳам келади. (Эга киши отларидан бўлганда, кўпинча кўпликда бўлади): Салима ва Карима келдилар.— Салима билан Карима келишди.— Салима ва Карима келди;
улар шахе жиҳатидан ҳар хил бўлганда:
а) биринчи ва иккинчи шахени (бирлик ва кўплик) кўрсатувчи сўзлардан бўлса, кесим биринчи шахенинг кўплигида бўлади: Мен ва сен келдик (Сен ва мен келдик.) Биз ва сиз келдик (Сиз ва 'биз келдик);
б) биринчи ва учинчи шахени кўрсатувчи сўзлар билан ифодаланганда ҳам, кесим биринчи шахенинг кўплигида қўлланади: Мен ва у келдик (у ва мен келдик);
в) иккинчи ва учинчи шахени кўрсатувчи сўзлардан бўлса, кесим иккинчи шахенинг кўплигида келади. Масалан: Сен ва у келдингиз (У ва сен келдингиз);
г) биринчи, иккинчи, учинчи шахени кўрсатувчи уч хил сўздан бўлса, кесим биринчи шахенинг кўплигида бўлади. Масалан: Мен, сен ва Вали келдик.
Юқорида кўрсатилган эгалардан кейин умумлаштирувчи сўз келиши ҳам мумкин (Мен ва сен — иккимиз келдик.) Бу умумлаштирувчи сўз эга саналиб, кесим билан шу сўз мослашган бў- лади.
Отли гапларда кесимнинг бирлик ё кўплик формасида қўлла- ниши ўн иккинчи пунктда кўрсатилган ҳолатга тўғри келади: Уч- цун ва Толиб — артистлар.—... артист. Бошқа ҳолларда: шахслар хар хил бўлганда (Мен ва сен ўқитувчимиз.) бу белги ҳар икки шахеда топилади: ва боғловчиси қўлланган; (У ё сен чопағонсиз) ёу белги шахсларнинг бирида топилади: ё боғловчиси қўлланган.
§. Мослашувнинг икки хил бўлишини кўри^ўтдик: 1. Грамматик мослашув (Болалар югурдилар) 2. Семантик мослашув (Хотин-халаж йигилишди.—... йиғилдилар). Бунда кесим ўз фор- масини эгага мослайди, демак, бундай мослашув тобеланиш ало- ^асининг бир туридир. Бу қараш тилшуносликдаги традицион таълимотга асосланади. Эга ва кесим орасидаги бу грамматик муносабат, ўзаро боғланиш, шартланганлик, мослик кейинги вақт- ларда айрим лингвистик адабиётларда бошқача ёритилмоқда ва
координация термини билан аталмоқда, бунда предикатив алоқа- тобеланиш деб эмас, ўзаро мувофиқлашув деб қаралади. Баъзи авторларнинг фикрича, бу алоқа тобеланиш ҳам эмас, тенгланиш.- ҳам эмас, балки синтактик алоқанинг айрим туридир
Download 27.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling