§. Кесим эга билан ифодаланган шахс, предмет, ходиса ва ҳаракатнинг нутқ предметининг белгисини, одатда, тасдиқ ё инкор йўли билан англатадиган бўлакдир
§. Составли кесим икки компонентдан иборат бўлади
Download 27.89 Kb.
|
Share ????????????Кесим-WPS Office
§. Составли кесим икки компонентдан иборат бўлади: асосий компонент: у лексик маъно билдиради; 2) ёрдамчи компонент: у грамматик маъно билдиради. Масалан: У слесарь эди, Мен цурувчи булдим. Баъзан ёрдамчи компонентнинг ўзи мурак- жаб ҳолда бўлади: Уста шогирдларига талабчан бўлди.—...талаб- чан бўла бошлади: асосий компонент — талабчан, ёрдамчи компонент — бўла бошлади. §. Составли феъл кесим. Бу тип кесимларда (феъл+феъл) биринчи феъл, одатда, равишдош формасида бўлади, иккинчи феъл биринчи элементдан англашилган ҳаракатнинг бажарили- шидаги турли қўшимча маъноларни (ҳаракатнинг бошланиши, давоми, тугалланганлиги каби хилма-хил маъноларни) англа- тадиган феъллардан бўлади. Мисоллар: Мевалар пиша бошлади. Унинг кичик ўғли ҳозирданоқ хат ёза олади. У китобни щиб бул- ди. Бу типдаги комплексларда модаллик, замон, шахс-сон каби маъноларни иккинчи элемент — кўмакчи феъл, тусланувчи феъл, модификатор кўрсатади, лексик маънони биринчи элемент ифодалайди. Иккинчи элементнинг мустақил сўзлик ҳолатидаги асл лексик маъноси аввалгича қолмайди, бу элемент, табиий, грамматик хусусиятлари жиҳатидан ҳам ўзгарган бўлади. Составли феъл кесимларнинг иккинчи қисми бошла, ташла, чиқ, битир (тугат), бўл каби махсус феъллардан бўлади. Булар орқали ифодаланадиган маънолар ўз ичида айрим фарқларга эга: юр — узоқ давомни билдиради, тур — ҳаракатнинг қисқа вақт- га мўлжалланганлигини англатади ва бошқалар; бил феъли бу вазифада жуда кам қўлланади. Составли феъл кесимлар баъзан бир хил формадаги икки феълнинг бирикуви билан (жуфт феъллар тарзида) тузилиши ҳам мумкин. Масалан: У дарров ўқиди-ташлади, хатни ёзди-цўй- ди каби. Мисоллардаги иккинчи элемент юқорида кўрсатилган маъноларни, масалан, ҳаракатнинг тугалланганлиги маъноси- ни ифодалаш билан бирга, яна боища оттенкалар билан ҳам 'боғланади: ҳаракатнииг бирдан, тез, осон бажарилиши оттен- каси. §. Составли от кесим. От, сифат, сон, олмош ва равишлар составли кееимнинг от қиемини ташкил қилади. От кесим боғла- мали бўлади. (У инженер бўлди: у — эга, инженер бўлди — кесим). Баъзан боғламанинг қўлланмаслиги, кееимнинг пауза ёрдами билан шаклланиши, боғлама вазифасида предикативлик аффикслари, ноль форма билан қўлланиши ҳам мумкин (Бу ҳақда боғ- лама баҳсига қаранг). Составли от кесимда асосий маъно биринчи қисм (феъл бўл- маган қисм) орқали ифодаланади: кееимнинг марказида от тура- ,ди. Бу от эгага боғлама орқали туташади. Иккинчи қисм қўшимча маъноларни ифодалайди. Биринчи қисм: а) кўпинча от билан ифодаланади (У инженер бўлди)\ б) баъзан сифат билан ифодаланади (Бу хона доимо озода бўлади); в) сон билан ифодаланади (План юз бўлди); г) олмош билан ифодаланади (Мусобақада би- ринчиликни олган сен бўлдинг) ва.бошқалар. Составли от кееимнинг биринчи қисми кўпинча бош келишик формасида бўлади, баъзан бошқа келишикларда ҳам келади. Составли от кесим от-\-дан + иборат формасида бўлади: Бу команда ишчилардан иборат. Составли от кесим ҳаракат номи + эгалик аффикси-\-керак (за- рур ва б.) формасида ҳам бўла олади: Сен боршиинг керак каби. §. Составли от кесим боғлама ёрдами билан (от+боғлама формасида), ёрдамчи феъллар иштироки билан ҳосил бўлгани каби, тўлиқсиз феъл асосида юзага келган эди, экан, эмиш фор- мантлари ёрдами билан хам тузилади, предикативликни шулар кўрсатади. Масалан: студент эди, ёш экан, ёш эмиш каби. (Булар- ҳақида боғлама баҳсида сўзланади). Составли от кесимнинг иккинчи қисми функциясида ҳали ўз- лексик маъносини бутунлай йўқотмаган (санамоқ— саналмоқ, атамоқ. — аталмоқ, ҳисобламоқ— ҳисобланмоқ каби) айрим феъл- лар ҳам келади. Масалан: Бу тетик чол колхозда зўр узумчи ҳи- собланади. («С. Узб.») Составли от кесимнинг биринчи элемента отдан бўлганда, у ўз хусусиятларига кўра баъзи грамматик ҳодисаларни тугдиради. Бу хусусиятлардан бири ўша отнинг аниқловчи қабул қилишидир. Бу от ўзидан кейинги феъл билан бир бутунлик ташкил этишига қарамай, махсус (бутун составга эмас, балки шу отнинг ўзига қарашли) аниқловчи олиши мумкин (Бу элемент — аниқловчи, составли кесимнинг ичидаги от — аниқланмиш). Масалан: 1. Бўл- дилар, Москва брриб, Ҳурматли меҳмон пахтадан. (Ашуладан.) Бунда: ҳурматли меҳмон— аниқловчи + аниқланмиш; ҳурматли- меҳмон бўлдилар — составли кесим. 2. Сиз ахтарган киши менинг ўзим бўламан. Бунда составли от кесим — менинг ўзим бўламан.. Бундай составли кесимнинг от қисми асли бирикма билан ифодаланган бўлади. §. Составли кесим таркибидаги элементлар маълум тар~ тибда жойлашади. Бу таргибнинг кўринишлари: Составли феъл кесимларда: а) асосий маънони билдирувчи феъл аввал, унга цўшимча. маъно берувчи феъл кейин келади; б) шахс-сон, майл, замой кўрсаткичлари иккинчи элементга. қўшилади (ўқий бошладим), баъзан биринчи элемент сон (бир- галик) кўрсаткичини олиши мумкин: ўқиша бошлади — ўқий бош- ладилар; в) бўлишсизлик белгиси кўпинча иккинчи элементга қўшилади (ўқий бошламади), баъзан биринчи элементга қўшилади (айтмай қўйди). Бу икки кўриниш маъно оттенкаси жиҳатидан бир оз фарқ қилади. Бўлишсизлик белгиси ҳар икки элементга қўшил- ганда, тасдиқ ва қатъийлик англашилади; г) сўроқ юкламаси, одатда, кейинги элементга (тусловчи аф- фиксдан кейин) қўшилади (олдинги элементга қўшилиб ҳам келади: борганмикан, борганмиди каби). Составли от кесимларда: от қисми аввал келади; ҳар икки кием кетма-кет келади, орага сўз кирмайди (контакт холат). Шеърларда, поэтик талабларга мувофиқ, юқоридаги ҳолатлар- нинг ўзгарган шакллари хам учрайди: а) составли кесимнинг от қисми кейинги ўринга тушпб цола- ди. Масалан: Ҳаммалари Зайнабни цилар бўлдилар орзу (Ҳ. О.); б) от ва феъл қисмлари бир-биридан ажралган ҳолда бўлиши х.ам мумкин (орага суз киради — дистант холат). Бундай вақт- ларда от қисми кейинги ўринда келади. Масалан: Бўлдилар,, Москва бориб, Ҳурматли меҳмон пахтадан. (Ашуладан.): ...Моск- вага бориб, ҳурматли меҳмон бўлдилар. Download 27.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling