№ Mashg’ulot turi


Илмий адабиётларни мутолаа қилиш қоидалари


Download 1.77 Mb.
bet4/10
Sana07.11.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1754180
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1.2.тақдимот

Илмий адабиётларни мутолаа қилиш қоидалари:
  • 1. Мутолаа ғоят жиддий ва сермулоҳазали бўлиши керак.
  • 2. Илмий адабиётларни мутолаа қилишда:
  • ўқиб чиқилган матнни таҳлил этиш керак;
  • нотаниш атамалар ва тушунчалар маъносини билиб олиш лозим,
  • ўзингизга аҳамиятли бўлган саволларга жавоб излаш зарур;
  • ахборотларни маркировкалаш – белгилар қўйиш керак.
  • 3. Сизнинг илмий ишингизда асқотадиган жойларини: қизиқарли фикрлар, фактлар, рақамлар, ҳар хил нуқтаи назарларни кўчириб олиш лозим.
  • 4. Ўқиб чиққандан кейин олинган ахборотларни уларга танқидий нуқтаи назардан, шунингдек сизнинг тадқиқотингиз учун аҳамиятини ҳисобга олиб ёндашган ҳолда баҳолаш.
    • АХБОРОТЛАРНИ МАРКИРОВКАЛАШ УСУЛЛАРИ
    • Сиз китобдаги ахборотни белгилаб қўйишнинг қандай усулини ишлатасиз?
    • Сизнинг алоҳида белгили тизимингиз борми?
    • Агар Сиз ахборотларни маркировкалашнинг алоҳида белгили тизимини
    • ишлаб чиқишга улгурмаган бўлсангиз, унда бу ҳақда ўйлаб кўринг ва
    • бир неча ўзингизга маъқул усулларни таклиф қилинг.
    • Китоб, илмий журнал, илмий мақолалар, тезислар тўплами билан ишлашнинг процессуал тизими
    •  
    • КИТОБНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ
    • Китоб билан ишлаш маҳорати кўп жиҳатдан китобнинг тузилмавий элементларининг ролини билиш ва тушунишга, китобни ўқиб чиқишдан олдин ундан зарур ахборотни ола билишга боғлиқдир.
    • Сарлавҳа: илмий адабиётда мавзуни билдиради.
    • Аннотация: титул варағининг орқасида жойлашади; мазмуннинг қисқача тавсифи ва кимга мўлжалланишини англатади.
    • Мундарижа: мавзу баёнининг режаси, китобнинг кўрсаткичи.
    • Сўзбоши: муаллиф қўйган вазифалар баёни; нашр ёки қайта нашрнинг заруратини асослайди.
    • Сўнгсўз (хотима): якун, қисқача хулосалар. Билдиргичли тузилма: тушунтирилиши лозим бўлган тушунчалар, атамалар, фактлар ва шу кабиларга изоҳлар.
    • 1. Битта илмий ишни – китобни танланг, унинг таркибий тузилишини ўрганинг. Китобнинг мазмуни ва тузилиши ҳақида ўз фикрингизни айтинг.
    • 2. Тўплам ёки журнални танланг. Уни таҳлил қилинг. Таҳлилда қуйидаги жиҳатларни акс эттиринг:
    • 1) тўплам, журналнинг номи; ихтисослиги, йўналиши;
    • 2) нашриёт;
    • 3) нашрлар сони, ушбу нашрнинг бошқа шунга ўхшаш нашрлар орасидаги ўрни;
    • 4) рукнлари, тўлимлари, мавзулари;
    • 5) эълон қилинган материалларнинг ўзига хос хусусиятлари;
    • 6) энг қизиқарли ишлар, улардаги муаммолар;
    • 7) таҳлил этилган нашрнинг баҳоси.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling