№ Муаллиф Мақола номи


Download 2.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/91
Sana17.10.2023
Hajmi2.62 Mb.
#1705298
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   91
Bog'liq
2019 1 son

Хулоса ва таклифлар 
Шуни таъкидлаш керакки, Республикамизда 10 йилдан зиёд давр мобайнида фермер 
хўжаликлари тасарруфидаги ер майдонларини мақбуллаштириш ислоҳотлари амалга 
оширилмоқда. Яқинда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликлари ва 
бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари» ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ 
хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида»ги [4] бунга далил сифатида хизмат қилади.
Аммо, иқтисодий ривожланган мамлакатларда аграр муносабатларнинг рентабеллиги 
ва иқтисодий самарадорлиги қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришнинг ташкилий-иқтисодий 
шаклларига ва табиийки, уларнинг ҳажмига тўғридан-тўғри боғлиқ эмас. АҚШда фермер 
хўжаликларининг ер участканинг ўртача майдони – 189 гектарни ташкил этади, Европа 
мамлакатларида эса, масалан, Австрияда – 15 гектар, Германияда – 18 гектар, яъни 
фермернинг ер участкаси ҳажми қишлоқ хўжалигига мўлжалланган умумий ер майдонига 
боғлиқ. Аммо ушбу мамлакатлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни экспорт қилувчи 
давлатлар сирасига киради. Демак, ернинг ҳажми ва ерга бўлган мулкчилик шаклидаги 
фарқи қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришнинг самарадорлигига ва маҳсулдорлигига таъсир 
кўрсатмайди [6].
Агар Осиё мамлакатларида ер муносабатларини кўриб чиқадиган бўлсак, шуни 
таъкидлаш керакки, аксарият ҳолларда асосий омил – ер билан таъминланганлик даражаси 
пастлигидадир. Бу ҳолат, албатта, хўжалик шаклларига таъсир кўрсатди, яъни уларда 


Р.Х.Та ш ма т ов . 
ҲУДУДЛАРДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИНСТИТУЦИОНАЛ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
27
www.uzbridge.eyuf.uz
асосан қишлоқ хўжалиги корхоналарнинг кичик шакллари ривож топган. Масалан, Япония, 
Жанубий Корея, Хитойда қишлоқ хўжалигининг асосий ишлаб чиқариш хўжалик бирлиги 
деҳқонлар ҳисобланади. Ер участкалари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг мулки 
ҳисобланади, аммо ерни олди-сотди операциялари давлат органларининг қатъий назорат 
остида амалга оширилади [9].
Республикамизда эса ер ислоҳотлари тарихий ривожланган бўлиб, ҳозирги кунгача 
бир нечта босқичларни босиб ўтган. Аммо, ер ҳар доим ҳам давлат мулки ҳисобланган. Яъни 
давлат ер ҳолатини назорат қилиш, уни ҳисобга олиш ва шу билан боғлиқ бошқа 
вазифаларни ўз зиммасига олган. Булар ҳаммаси республикамизда миллий бойлиги 
ҳисобланган ердан самарали фойдаланишга қаратилган. Аммо “Давергеодезкадастр” 
қўмитаси томонидан 2018 йил I чораги давомида 34 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 
147,4 гектар ер майдонида ердан фойдаланиши юзасидан режали текширишлар ўтказилиб, 
унинг натижасида 33 та ҳолатда (жами текширишга нисбатан 97 фоиз) фермер 
хўжаликлари, корхона ва ташкилотлар томонидан 20,3 гектар майдонда т урли ер қонун 
бузилиш ҳолатлари бузилганлиги аниқланди [32]. 
Юқоридагиларни инобатга олиб, Республикамизда фермер хўжаликлари томонидан 
ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун, кўп тармоқли фермер хўжаликлари 
билан биргаликда янги турдаги, яъни оилавий фермер хўжаликларини ташкил этиш 
мақсадга мувофиқ. Чунки ҳозирги кунда фермер хўжаликларида асосан ёлланма ишчилар 
меҳнат қилмоқда, бу эса самарадорликка таъсир кўрсатмоқда. Улар самарали фаолият 
кўрсатиши учун ҳуқуқий асос яратиш лозим. Хусусан, янги таҳрирдаги “Фермер хўжалиги 
тўғрисида”ги қонунига алоҳида модда сифатида “Оилавий фермер хўжалиги - оила 
аъзолари (биргаликда яшаётган ва фермер хўжалигини биргаликда юритаётган оила 
бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари, шу жумладан фарзандликка олинган болалари, 
тарбияга олган болалари, ота-оналари, меҳнатга қобилиятли ёшга етган бошқа 
қариндошлар) меҳнати асосида фаолият юритувчи фермер хўжалиги” деб киритиш мақсадга 
мувофиқ.

Download 2.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling