№ Муаллиф Мақола номи
Трансмиссион механизм фоиз ставка каналининг реал фоиз ставкаларга
Download 2.62 Mb. Pdf ko'rish
|
2019 1 son
Трансмиссион механизм фоиз ставка каналининг реал фоиз ставкаларга
таъсирини белгиловчи омиллар - Марказий банкда аниқ бир индикатив фоиз ставканинг бўлиши; - Давлат қимматли қоғозлар бозорининг ривожланганлик даражаси; - Марказий банкнинг олдида битта аниқ мақсад (таргет) бўлиши. - Тижорат банклари баланс пассивида марказий банкдан олган кредитлар салмоғи. Таҳлил ва натижалар Марказий банкда аниқ бир индикатив фоиз ставканинг бўлиши Ҳозирги даврда дунёнинг кўпчилик марказий банкларида трансмиссион механизм каналлари ичида асосийси фоиз ставка канали бўлиб қолмоқда. Марказий банклар асосий индикатор фоиз ставка чегарасини белгилаш орқали биринчи навбатда пул бозоридаги фоиз ставкаларга таъсир кўрсатади. Сўнгра ушбу пул бозоридаги фоиз ставкаларнинг ўзгаришига тўғри пропорционал шаклда депозит ва кредит фоиз ставкалари мослашади. Иқтисодий муҳит ва иқтисодий субъектлар ушбу ўзгаришга мос ўз фаолиятларини мослаштиришади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки учун индикатив фоиз ставка сифатида қайта молиялаштириш фоиз ставкасини олишимиз мумкин. Аксарият давлатлар марказий банкларининг қайта молиялаштириш фоиз ставкаси пул бозоридаги фоиз ставкаларнинг юқори чегарасини белгилайди. Пул бозоридаги фоиз ставкаларнинг қуйи чегарасини марказий банкларнинг депозит фоиз ставкаси белгилайди. Аммо бизнинг марказий банкимизда депозит фоиз ставка энди жорий қилинмоқда. Шундай экан Марказий банк фақат қайта молиялаштириш фоиз ставкасидан реал бозор фоиз ставкаларга таъсир қилиш учун фойдаланади. Марказий банк фоиз ставкасининг реал фоиз ставкаларга таъсири ва бунинг натижасида макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилишимизда биз асосли равишда таҳлил муддатларини икки қисмга бўлиб ўрганишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки Ўзбекистон Марказий банки 2016 йилга қадар қайта молиялаштириш фоиз ставкасидан тижорат банкларини кредитлаш сифатида фойдаланилмаган. Ушбу фоиз ставканинг реал бозор фоиз ставкаларга таъсир канали фақат икки омил орқали вужудга келган. Булар ушбу фоиз ставкага боғлиқ бўлган имтиёзли кредитлар фоиз ставкалари ҳамда бу фоиз ставканинг психологик таъсири орқали реал бозор фоиз ставкалар ўзгарган. 2017 йилда Марказий банк пул-кредит сиёсатидаги кескин ўзгариш, валюта сиёсатини либераллаштирилиши ҳамда банк тизими фаолиятининг янада эркинлаштирилиши қайта молиялаштириш фоиз ставкасининг реал иқтисодиётга таъсири, инфляцияни жиловлашда қисман сезиларли кучга айланди. А .Т. А бса ла мов МАРКАЗИЙ БАНК ФОИЗ СТАВКА КАНАЛИНИНГ РЕАЛ БОЗОР ФОИЗ СТАВКАЛАРГА ТАЪСИРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ 58 www.uzbridge.eyuf.uz Шундай экан биз қайта молиялаштириш фоиз ставкасининг реал фоиз ставкаларга таъсирини баҳолашда шартли равишда 2013-2016 йилларга ҳамда 2017- 2018 йилларга бўлиб ўрганамиз. Download 2.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling