№ Муаллиф Мақола номи
-чизма. Трансмиссион механизм фоиз ставка каналининг иқтисодиётга
Download 2.62 Mb. Pdf ko'rish
|
2019 1 son
1-чизма. Трансмиссион механизм фоиз ставка каналининг иқтисодиётга
таъсири 1 Тадқиқот методологияси Фоиз ставка канали трансмиссион механизм каналлари ичида асосий канал ҳисобланади. Фоиз ставка каналининг фаолияти хўжалик юритувчи субъектларнинг марказий банк фоиз ставкаларига қанчалик таъсирча эканлигига боғлиқ. Агар марказий банк фоиз ставкалари ўзгаришининг пул бозоридаги фоиз ставкаларга таъсир кучли бўлса, бу ўз навбатида юридик шахсларнинг инвестицион фаолиятига ҳамда жисмоний шахсларнинг истеъмол харажатларига таъсир этади. Фоиз ставкалари ўзгариши ишлаб чиқариш фаолиятидаги кредит ва капитал ресурсларга ва ишлаб чиқариш рентабеллигига таъсири орқали ЯИМ ҳамда ишсизлик даражаларининг ўзгаришига олиб келади. 1 Муаллиф томонидан тузилди. А .Т. А бса ла мов МАРКАЗИЙ БАНК ФОИЗ СТАВКА КАНАЛИНИНГ РЕАЛ БОЗОР ФОИЗ СТАВКАЛАРГА ТАЪСИРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ 56 www.uzbridge.eyuf.uz Назарий жиҳатдан олиб қаралганда, марказий банк реал фоиз ставкаларга таъсир этади деб қаралади. Шу билан бирга ривожланаётган давлатларда алмашинув курсини тартибга солиш мақсади кучлилиги марказий банкларнинг фоиз сиёсати таъсирини сусайтиради. Фоиз сиёсати асосий ролни ўйнайдиган давлатларда эса, марказий банкларнинг индикатив фоиз ставкаси мавжуд бўлади. Индикатив фоиз ставка – бу шундай фоиз ставка бўлиб, ушбу фоиз ставка иқтисодиётдаги бошқа фоиз ставкалар учун “мўлжал” вазифасини бажаради. Яъни иқтисодий субъектлар ўзларининг фоиз ставкаларини ушбу марказий банк фоиз ставкасининг ўзгаришига қараб мослаштиради. Мисол учун АҚШ Федерал Резерв Тизимининг Федерал фонд ставкаси, Европа Марказий банкнинг қайта молиялаштириш фоиз ставкаси, Англия банкининг ҳисоб ставкаси, Россия Банкининг РЕПО операциялар фоиз ставкаларини индикатив фоиз ставкалар сифатида келтирсак бўлади. Одатда марказий банкларнинг бу фоиз ставкаси кредит ташкилотларини қисқа муддатли кредитлаш фоиз ставкасини билдиради. Индикатив фоиз ставкани ўзгартириш орқали марказий банк иқтисодий субъектларга қандай сиёсат юритаётганлиги ҳақида хабар беради. Индикатив фоиз ставканинг ўзгартирилиши қисқа муддатли бозор фоиз ставкаларининг ўзгаришига ва биринчи босқичда ушбу пул бозоридаги қисқа муддатли фоиз ставкалар ичида банклараро кредит фоиз ставканинг ўзгаришига таъсир қилади. Кейинчалик ушбу фоиз ставканинг ўзгариши қисқа ва узоқ муддатли молиявий инструментлар фоиз ставкаларининг ўзгаришига сабаб бўлади. Индикатив фоиз ставка бир вақтнинг ўзида тўғридан-тўғри ҳамда ўзининг психологик сигнали орқали билвосита бозор фоиз ставкаларига таъсир қилиш кучига эга. Агар индикатив фоиз ставка иқтисодиётда, бозор фоиз ставкаларига таъсири етарли даражада бўлмаса, марказий банк очиқ бозор операцияси каби бошқа инструментлардан фойдаланиш мумкин. Марказий банкнинг очиқ бозор сиёсати мамлакатда давлат қарз мажбуриятларини билдирувчи облигациялар бозори етарли даражада ривожланганлигига боғлиқ. Агар мазкур қимматли қоғозлар бозори кенг ва ликвид бўлса ушбу инструмент яхши ишлайди, агарда мамлакатда қимматли қоғозлар бозори хажми тор ва ликвид бўлмаса марказий банкнинг мазкур инструменти ишламайди. Марказий банк томонидан реал бозор фоиз ставкаларига таъсир этишидан ташқари монетар сиёсатни олиб боришда битта аниқ мақсадни белгилаб олиш зарур. Ушбу мақсад монетар сиёсат олиб бориш усулларидан яъни таргетлаш турларидан бирини танлаб олишини билдиради. Монетар сиёсатда таргетлашнинг тўртта тури мавжуд бўлиб, булар фоиз ставкани таргетлаш, пул массаси ўсишини таргетлаш, алмашинув курсини таргетлаш ҳамда инфляцияни таргетлашдир. Таргетлашни қўллаганда иккита аҳамиятли жиҳати бор, яъни булар таргетлаш частотасини (коридорини) ҳамда таргетлаш муддатини аниқлаб олиш керак. Монетар сиёсатда таргетлашнинг муҳимлиги шундаки, бунда марказий банк таргетлаш турини танлаш орқали иқтисодий субъектларга келажакда марказий банк узоқ муддатли мақсадига қандай йўлдан боришини билдиради. Агар марказий банк бир вақтнинг ўзида бир нечта таргетлашни мақсад қилиб олса (мисол учун алмашинув курсини таргетлаш ҳамда инфляцияни таргетлаш) унда марказий банкнинг иқтисодиётга таъсири ҳамда иқтисодий субъектларга йўллаётган сигнали тушунарсиз бўлади ва монетар сиёсат трансмиссион механизм каналларининг таъсири сусаяди. Шундай экан марказий банк реал фоиз ставкаларга таъсир этиш билан бир вақтда монетар сиёсат таргетини аниқ белгилаб олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Аксарият марказий банкларнинг бош мақсади мамлакатда инфляцияни тартибга солиб туриш ҳисобланади. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин марказий банкларнинг иқтисодиётдаги аҳамияти кучайиб борди. Улар юқорида келтирган мақсадга эришиш йўлида бир қанча усуллардан фойдаланишган. Аммо 1990 йилдан кейин айрим давлатлар марказий банклари инфляцияни билвосита эмас балки бевосита тартибга солиш учун тўғридан-тўғри инфляцияни таргетлашга ўтишган. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳам инфляцияни тўғридан-тўғри таргетлашга босқичма- босқич ўтишни ўзининг олдига мақсад қилиб олди. Бунга Президентимиз Шавкат А .Т. А бса ла мов МАРКАЗИЙ БАНК ФОИЗ СТАВКА КАНАЛИНИНГ РЕАЛ БОЗОР ФОИЗ СТАВКАЛАРГА ТАЪСИРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ 57 www.uzbridge.eyuf.uz Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3272-сонли Қарори асос бўлди. Марказий банк монетар сиёсат трансмиссион механизм фоиз ставка каналининг молия бозорига таъсирини кучайтирувчи омиллардан бири тижорат банклари пассивларида марказий банкдан олган кредит ресурслари салмоғига ҳам боғлиқ. Агар тижорат банклари марказий банкдан қайта молиялаштириш операцияси асосида олган кредитлари умумий баланс пасс ивида катта салмоққа эга бўлса, у ҳолда марказий банк томонидан фоиз ставканинг ўзгартирилиши банклараро кредит фоиз ставкасининг, тижорат банкларининг депозит ва кредит фоиз ставкаларининг ўзгаришига олиб келади. Юқоридаги фикрларни жамлаган ҳолда айтишимиз мумкинки марказий банк трансмиссион механизм фоиз ставка каналининг реал фоиз ставкаларга таъсир этиши қуйидаги омилларга боғлиқ: Download 2.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling