№ Муаллиф Мақола номи


-расм. Марказий банк қайта молиялаштириш фоиз ставкаси билан пул


Download 2.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/91
Sana17.10.2023
Hajmi2.62 Mb.
#1705298
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   91
Bog'liq
2019 1 son

1-расм. Марказий банк қайта молиялаштириш фоиз ставкаси билан пул 
бозоридаги фоиз ставка ўртасидаги алоқадорлик
2

 
 
 
Марказий банк қайта молиялаштириш фоиз ставкаси билан пул бозоридаги фоиз 
ставка ўртасидаги алоқадорлик 2013-2016 йилларда мавжуд бўлмаган. Тартиб бўйича 
тўғри пропорционалликка эга бўлган икки кўрсаткичларнинг юқори боғлиқлигини 
билдириш учун корреляция коэффициенти 0,85 <ŋ < 1,00 орасида бўлиши керак. 2013-
2016 йиллар кесимида таҳлил қилганимизда корреляция коэффициенти 0,41 га тенг 
бўлиши қайта молиялаштириш фоизи билан пул бозоридаги фоиз ўртасида боғлиқлик 
қонунияти йўқлигидан дарак беради. 2013 йилдан олдинги даврни ҳам кузатсак шундай 
ҳолатга дуч келишимиз табиий.
2017-2018 йилларда Марказий банк қайта молиялаштириш фоиз ставкаси билан 
пул бозоридаги фоиз ставка ўртасида сезиларли боғлиқлик бўлиб, корреляция 
коэффициенти ŋ=0,95 га яқин бўлмоқда. Бу ушбу икки фоиз ставка ўртасида боғлиқлик 
юқори эканлигини, ҳамда Марказий банк пул бозорига фоиз ставкаси орқали таъсир 
этиши тўғри чизиқли функция орқали ифодаланишини кўришимиз мумкин. Ушбу 
функцияни ҳамда бу функция Марказий банк фоиз ставкасининг реал бозор фоиз 
ставкага таъсирини прогноз қилишга ёрдам беради.
Ривожланган давлатлар тажрибасини кўрадиган бўлсак, марказий банк қайта 
молиялаштириш фоиз ставкаси биринчи галда банклараро кредит фоиз ставкасига 
таъсир кўрсатади. Бу фоиз ставкани пул бо зоридаги фоиз ставка ҳам деб аташади. 
Иккинчи босқичда ушбу пул бозоридаги фоиз ставка тижорат банкларининг қисқа 
муддатли (асосан 1 йиллик) депозит ҳамда кредит фоиз ставкаларига таъсир кўрсатади. 
Шундай экан, биз кейинги таҳлилимизни пул бозоридаги фоиз ставканинг тижорат 
банклар депозит ҳамда кредит фоиз ставкаларига таъсирини ўрганамиз.
Шуни таъкидлаш жоизки, биз юқорида фақат тижорат банкларининг депозит 
ҳамда кредит фоиз ставкалари ҳақида гапирмоқдамиз. Аммо ривожланган давлатларда 
реал фоиз ставкаларнинг таъсири нафақат тижорат банклар депозит ёки к редит фоиз 
ставкаларига балки, нобанк кредит ташкилотларининг ҳам ушбу фоиз ставкаларига 
таъсирчанлиги ўрганилади. Бизнинг мамлакатимизда нобанк кредит ташкилотларининг 
2
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг расмий сайти http://cbu.uz/en/statistics/e-gdds/data/111576/ олинган 
маълумотлар асосида муаллиф томонидан ҳисоблаб чиқилди.
0,00
2,00
4,00
6,00
8,00
10,00
12,00
14,00
16,00
18,00

Download 2.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling