№ Муаллиф Мақола номи
Download 2.62 Mb. Pdf ko'rish
|
2019 1 son
4
№ Кўрсаткичлар Корреляция коэффициент и (ŋ) 2013-2016 йиллар 2017-2018 йиллар 1. Қайта молиялаштириш фоиз ставкаси билан қисқа муддатли аҳоли депозитларининг ўртача тортилган фоиз ставкаси ўртасидаги боғлиқлик 0,83 -0,69 2 Қайта молиялаштириш фоиз ставкаси билан қисқа муддатли юридик шахслар депозитларининг ўртача тортилган фоиз ставкаси ўртасидаги боғлиқлик 0,26 0,99 3 Пул бозоридаги фоиз ставка билан қисқа муддатли аҳоли депозитларининг ўртача тортилган фоиз ставкаси ўртасидаги боғлиқлик 0,67 -0,63 4 Пул бозоридаги фоиз ставка билан қисқа муддатли юридик шахслар депозитларининг ўртача тортилган фоиз ставкаси ўртасидаги боғлиқлик 0,46 0,97 Тижорат банкларининг аҳолидан ҳамда юридик шахслардан жалб қилган қисқа муддатли депозит фоиз ставкаси 2013-2016 йиллар оралиғида нафақат Марказий банк қайта молиялаштириш фоиз ставкасига балки пул бозоридаги фоиз ставкага ҳам алоқадорлиги бўлмаган. Буни биз юқоридаги жадвал маълумотларидан янада яққол кўришимиз мумкин. Ушбу жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки Марказий банк қайта молиялаштириш фоиз ставкаси ҳамда пул бозоридаги фоиз ставка билан тижорат банкларининг қисқа муддатли депозитлари фоиз ставкалари ўртасида 2013-2016 йиллар мобайнида корреляцион боғлиқлик бўлмаган. Бунга сабаб сифатида Марказий банк тижорат банкларига кредит бермаганлиги, ҳамда пул бозори ҳажмининг торлиги натижасида тижорат банклари ушбу бозордан етарлича ресурс жалб қила олмаганлиги оқибатида банклар учун аҳолининг ҳамда юридик шахсларнинг депозитларидан бошқа ресурс манбаси йўқлигини билдиради. 2017-2018 йиллар оралиғини таҳлил қиладиган бўлсак, Марказий банк қайта молиялаштириш фоиз ставкасининг ҳамда пул бозоридаги фоиз ставканинг қисқа муддатли депозитларга корреляцияси жуда юқори бўлган. Яъни ушбу индикатив фоиз ставканинг қисқа муддатли фоиз ставкаларга тўғридан-тўғри таъсир кучига эга. Жумладан қайта молиялаштириш фоиз ставканинг юридик шахсларнинг қисқа муддатли депозит фоиз ставкаси билан корреляцияси 0,99 бўлган бўлса, пул бозоридаги фоиз ставканинг ушбу депозит фоиз ставкасига корреляцияси 0,97 ни кўрсатмоқда. Қайта молиялаштириш фоиз ставкасининг ҳамда пул бозоридаги фоиз ставканинг қисқа муддатли аҳолининг депозит фоиз ставкаларига таъсири тескари корреляцияга эгалигидан (мос равишда -0,69 ва -0,63) қуйидагиларни хулоса қилсак бўлади. Яъни ушбу индикатив фоиз ставканинг 2013-2016 йиллар мобайнида паст бўлишига қарамасдан аҳоли депозит фоиз ставкалари фоизи юқорилигича қолган. Бу масалада биз юқорида мулоҳаза қилган эдик. 2017-2018 йиллар мобайнида қайта молиялаштириш фоиз ставкасининг ошишига қарамасдан аҳолининг қисқа муддатли депозит фоиз ставкаларининг пасайишига сабаб олдинги даврда мазкур фоиз ставкалари ўртасидаги фарқнинг юқори бўлганлигидадир. Яъни Марказий банк тижорат банкларига кредит беришни бошлагандан кейин ушбу фоиз ставкалар бир-бирига яқинлашишни бошлашган. Шунинг учун ҳам улар орасидаги корреляция манфий бўлмоқда. 4 Ф оиз ставкаларнинг статистик маълумотлари асосида муаллиф томонидан мустақил ҳисобланди. А .Т. А бса ла мов МАРКАЗИЙ БАНК ФОИЗ СТАВКА КАНАЛИНИНГ РЕАЛ БОЗОР ФОИЗ СТАВКАЛАРГА ТАЪСИРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ 61 www.uzbridge.eyuf.uz Мантиқан олиб қараганда Марказий банк қайта молиялашт ириш фоиз ставкаси депозит бозорига қараганда кредит бозорига сезиларли таъсир қилиши керак. Чунки Марказий банк қайта молиялаштириш фоиз ставкаси кредит бозоридаги фоиз ставканинг қуйи чегарасини билдиради. Қуйида биз ушбу индикатив фоиз ставкаларнинг кредит бозорига таъсирини кўриб чиқамиз. Download 2.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling