№ Муаллиф Мақола номи


Download 2.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/91
Sana17.10.2023
Hajmi2.62 Mb.
#1705298
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   91
Bog'liq
2019 1 son

 
Кириш 
 
Жаҳонда глобаллашув жараёнларининг кучайиб бориши билан миллий 
иқтисодиёт рақобатдошлигини ошириш масалалари тобора долзарб аҳамият касб этиб 
бормоқда. Жумладан, ҳозирда ва бундан кейинги даврда Ўзбекистон олдида турган “энг 
устувор вазифа – бу таркибий ўзгаришлар сиёсатини олиб бориш, саноатни 
диверсификация қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик модернизация қилиш, 
ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этиш ҳисобидан иқтисодиётимизнинг 
рақобатдошлигини оширишни таъминлашдан иборатдир”. 
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг 
таҳлили шуни кўрсатадики, қўлга киритилаётган ютуқ ва муваффақиятларда 
иқтисодиётни модернизациялаш ҳамда диверсификациялаш, бунинг учун эса фаол 
инвестиция сиёсатини юритишнинг ўрни жуда муҳимдир. Бу борада амалга оширилган 
кўплаб чора-тадбирлар қаторида юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр 
маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи саноат тармоқлари, шу жумладан, фармацевтика 
саноати тармоғини жадал ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Халқимиз 
саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари билан 
таъминлаш Президентимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. 2019 йил 10 
апрелдаги ПФ-5707 сонли “2019-2021 йилларда Республиканинг фармацевтика 
тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Президент 
Фармони фикримизнинг тасдиғидир. Унга кўра, Фармацевтика тармоғини барқарор 
ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш шулар жумласидандир.
Бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодиётни тубдан ўзгартириш, жумладан, юқори 
технологик саноат ишлаб чиқаришига ўтиш жараёнларига эътибор қаратилаётган экан, 
фармацевтика саноатини модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнига ҳам 
катта эҳтиёж сезилмоқда. Айниқса, тармоқни 
модернизациялашга 
алоҳида 
тўхталадиган бўлсак, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги таркибига 
кирувчи корхоналарнинг фаолиятига тўхталсак мақсадга мувофиқ саналади. Асосий 
ишлаб чиқариш фондлари таркиби таҳлили шуни кўрсатадики, корхоналарнинг техника
ва технологияларнинг аксарият қисми жисмоний жиҳатдан эскирган. Шу билан бирга, 
тармоқдаги техника ва технологияларнинг маънавий эскиришини ҳам ҳисобга олсак, у 
ҳолда модернизациялаш ҳамда диверсификациялаш жараёнларининг объектив 
зарурлиги яққол намоён бўлади.

Download 2.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling