№ Муаллиф Мақола номи


Мавзуга оид адабиётларнинг танқидий таҳлили


Download 2.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/91
Sana17.10.2023
Hajmi2.62 Mb.
#1705298
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   91
Bog'liq
2019 1 son

Мавзуга оид адабиётларнинг танқидий таҳлили 
 
Иқтисодиёт 
тармоқларига 
инвестициялар, 
шу 
жумладан, 
хорижий 
инвестицияларни жалб этишни тадқиқ этишга қаратилган илмий изланишлар хорижлик 
иқтисодчи олимларидан Ю.А.Чайран, А.А.Лукьянова, М.П.Кукла, И.Б.Бродский, 


Ж.Ж. А хмед ов
ЎЗБЕКИСТОН ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ РОЛИ  
 
47
www.uzbridge.eyuf.uz
Г.А.Шмарловская, Е.Н.Петрушкевич, Д.В.Муха ва бошқаларнинг тадқиқот ишларида ўз 
ифодасини топган. Ўзбекистон шароитида инвестициялар, хусусан, хорижий 
инвестицияларни жалб этишнинг турли масалаларига оид илмий изланишларни қатор 
олим ва мутахассислар, жумладан А.Ш.Бекмуродов, Ф.М.Рахматуллаева, Ғ.Ў.Шомиев, 
Э.А.Махмудов, Ж.М.Азимов, С.А.Абдурахимова, Ж.А.Акрамов ва бошқаларнинг илмий 
ишларида тадқиқ этилган. 
Фармацевтика 
саноатига 
инвестицияларни 
жалб 
этишнинг 
назарий
ва амалий жиҳатлари М.Йованович, John L. McGuire, Horst Hasskarl, Gerd Bode, Ingrid 
Klingmann, Manuel Zahn, В.Б.Кондратьев, А.Иващенко, Д.Кравченко, Т.А.Холн, 
Н.В.Юргель, Н.С.Клунко ва бошқа олимларнинг илмий ишларида ўрганилган.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, юқорида қайд этилган инвестицияларга оид 
кўплаб тадқиқот ишлар амалга оширилганига қарамасдан, иқтисодиётнинг муҳим 
тармоқлари, хусусан, фармацевтика саноатига хорижий инвестицияларни жалб 
этишнинг ўзига хос хусусиятларини очиб берувчи илмий тадқиқотлар етарли эмас. 
Айниқса, фармацевтика саноати тараққиётидаги тегишли ўсиш нуқталарига 
инвестицияларнинг мультипликатив самарасининг таъсиридан фойдаланиш имконини 
берувчи аниқ ва мақсадга мувофиқ иқтисодий механизмларни таркиб топтириш 
муаммоларига етарлича эътибор қаратилмаган.

Download 2.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling