! ozu 2 2012 Ready++. doc


ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


Download 134.16 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana09.02.2023
Hajmi134.16 Kb.
#1182517
TuriЗакон
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 2012 34

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА 
2012 
№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА 
39 
белгилар тўғри ажратиб берилган, деб ҳисоблаймиз. 
Унга кўра безорилик оқибатида, яъни жамиятга ва 
умум томонидан эътироф этилган ахлоқ қоидаларига 
рўй-рост ҳурматсизлик туфайли содир этилган 
(
масалан, ҳеч бир сабабсиз ёки арзимаган сабаб 
туфайли) қасддан одам ўлдириш ЖК 97-моддаси 
иккинчи қисми "л" банди билан квалификация 
қилиниши лозим. Бунда айбдорнинг феъл-атворида 
жамоат 
тартибига 
ошкора 
бўйсунмаслик, 
атрофдагиларга нисбатан ўзини қарши қўйиш, 
беписандлик намойиш этиш истаги мавжуд бўлади
1

Безорилик мотиви мураккаб бўлиб, ўз ичига қатор 
ўхшаш ниятларни қамраб олади. Безорилик мотиви 
тушунчасини бериш учун ҳар бир безорилик 
жиноятида намоён бўладиган энг муҳим белгиларига 
эътибор қаратиш зарур. Шу ўринда Ю.И.Ляпунов 
томонидан безорилик мотивига берилган таъриф 
эътиборга моликдир. Унинг фикрича “безорилик 
мотивини айбдорнинг жамиятда ўрнатилган аҳлоқ 
нормалари, 
атрофдагиларнинг 
ҳуқуқ 
ва 
манфаатларига нисбатан ҳурматсизлигини намойиш 
қилишга бўлган интилиши сифатида таърифланиши 
тўғри бўлади”
2

С.В.Борисов ҳам ушбу фикрни 
мустаҳкамлаган ҳолда унга “барча томонидан тан 
олинган аҳлоқ нормалари” деган жумлани киритиб, 
ундан шахсни жамиятда ўрнатилган қоидаларни 

атрофдагилар”нинг кўз ўнгида бузиш белгисини 
чиқаришни таклиф этган. Унинг фикрича, безорилик 
мотивига бундай таъриф берилиши мазкур жиноят 
фақатгина жамоат жойларида содир этилиши мумкин, 
деган нотўғри хулосага сабаб бўлаши мумкин
3

Бундан ташқари, безорилик мотивининг ўзига хос 
жиҳатини, айниқса, юзага келиш механизмини ҳисобга 
олиб, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
суд 
Пленумининг юқоридаги қарорида айтилганидек, 
безорилик мотивининг пайдо бўлишида ташқи 
сабабларнинг мавжуд эмаслиги ёки мажуд бўлса ҳам 
аҳамиятсиз сабаблар таъсирида юзага келиши муҳим 
ўрин тутишини акс эттириш мақсадга мувофиқ 
бўларди. Агар қилмиш жабрланувчи ёки бошқа 
шахслар 
томонидан 
айбдорнинг 
ҳуқуқ 
ва 
манфаатларини бузилишига сабаб бўлган салбий 
хулқ-атворга жавоб тарзида содир этилса, қилмиш 
безорилик сифатида квалификация қилиниши мумкин 
эмас. 
Суд-тергов амалиётида ўз танишлари ёки яқин 
кишиларига нисбатан зўрлик ишлатиб, содир этилган 
безорилик ҳаракатларида жиноят қандай мотивлар 
сабабли содир этилгани аниқланаши шарт бўлсада, бу 
масалага эътибор берилмайди. Биз томонимиздан 
ўрганилган ўз танишларига ёки яқин кишиларига 
нисбатан безорилик мотиви билан зўрлик ишлатиб 
содир этилган содир этилган баданга шикаст етказиш 
билан боғлиқ жиноят ишларининг барчасида қилмиш 
шахсга қарши жиноят сифатида квалификация 
қилинган. Масалан, 2008 йил 10 май куни соат 15:00 
ларда фуқаро К. ўзига тегишли бўлган «МАТИЗ» 
русумли 
давлат 
автомашинасида 
онаси 
Х.ни 
1
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари 
тўплами. 1991-2006, 2-жилд. – Тошкент: “O’qituvchi” НМИУ, 
2007. – 
Б. 110.
2
Ляпунов Ю.И. Соотношение хулиганства и преступлений 
против личности // Социалистическая законность. 1980, -№ 9. 
– 
С. 45. 
3
Борисов С.В. Понятие хулиганства // Вестник Барнаульского 
юридического института МВД России, 2005. -№9. – С.17-19. 
соғлиғидан хабар олгани бориб, автомашинасини 
кўчада тўхтатганида, қўшиниси Т. маст ҳолатда бўлиб, 
К.га “Нимага машинангни уйимни олдига қўйдинг” деб 
машина ойнасини синдирган вақтда, К.унинг олдига 
келиб “Қўшни бу нима қилганиз?” деганида, К.ни 
қўлидаги таёқ билан бир нечаб бор уриб, унга ўртача 
оғирликдаги 
шакст 
етказган. 
Суд 
Т.нинг 
ҳаракатларини ЖК 105-моддаси 1-қисми билан 
квалификация қилиб жазо тайинлаган
4

Суд Т.нинг 
жиноят содир этишига “арзимаган ҳолат”, яъни К.
машинасини айбдорнинг уйи олдига тўхтатгани сабаб 
бўлиб, 
улар 
ўртасида 
илгари 
келишмовчилик 
бўлмагани, айбдор жамиятда юриш туриш қоидасини 
қасддан менсимасдан К.нинг мулкига ва соғлиғига 
шикаст етказганлигини ҳисобга олмай, уларнинг қўшни 
ва олдиндан танишлигига эътибор қаратиб қилмишни 
ЖК 105-моддаси билан квалификация қилган.
Ваҳоланки Т.нинг ҳаракатлари ЖК 277-моддаси 2-
қисми “а” ва “б” бандлари билан квалификация 
қилиниши лозим эди.
Шу билан бирга қилмиш безорилик мотиви билан 
содир этилганми ёки йўқми? деган масала, ҳар доим 
жиноятнинг ташқи, яъни объектив томонини таҳлил 
қилиш орқали аниқланиши лозим. Шунинг учун у ёки бу 
жиноятни содир этишда безорилик мотивининг мавжуд 
бўлиши қатор объектив омилларга боғлиқ бўлиб, бунга 
қуйидагиларни киритиш мумкин:
а) қилмишнинг жамоат жойида содир этилиши;
б) қилмишнинг жамоат жойида содир этилмаган 
бўлса ҳам, бошқаларга аниқ бўлиши мумкин бўлган 
шароитда содир этилиши; 
в) ҳеч ким бўлмаган жойда, бегона шахсларга 
нисбатан содир этилиши;
г) жабрланувчи томонидан атайлаб юзага 
келтирилган вазият туфайли содир этилмай, балки, 
унинг содир этилиши учун бирор сабабнинг 
бўлмаслиги ёхуд арзимаган сабаб туфайли содир 
этилиши.
Келтирилган ҳолатларнинг барчаси ёки улардан 
бири безорилик мотиви мавжудлигидан далолат 
бериши мумкин. Лекин уларнинг сўнггиси ЖКда 
безорилик мотиви билан боғлиқ ҳолда содир 
этиладиган жиноятларнинг ҳар бирида аниқланиши 
шарт бўлиб, юридик жиҳатдан аҳамиятли бўлган барча 
белгиларни таҳлил қилгандан кейингина якуний 
хулосага келиш мумкин. 
Юқорида келтириб ўтган асосларимизни ҳисобга 
олиб, безорилик мотивини ҳеч қандай ташқи 
сабабларсиз ёки арзимаган сабаб туфайли айбдорнинг 
ўзини умум тан олган ахлоқ нормаларига, бошқа 
шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига беписандлигини 
намойиш қилишга ундовчи ҳис-туйғу сифатида 
таърифлашимиз мумкин. Ва бизнинг фикримизча, бу 
тушунчани Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
Пленумининг 14.06.2002 йилда қабул қилинган 
"
Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти 
ҳақида"ги 9-сон қарорига киритилиши мақсадга 
мувофиқ бўларди.
Безорилик 
жинояти 
субъектив 
томони 
белгиларини ҳисобга олиб, қуйидаги ўзига хос 
белгиларини ажратишимиз мумкин: қасд, яъни шахсга 
нисбатан зўрлик ишлатиш, мулкига шикаст етказиш 
ёки нобуд қилиш орқали айбдорни жамоат тартибини 
бузиш ёки унга нисбатан ҳурматсизлигини аниқ намоён 
4
Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича судининг 2008 йил 
арзивидан. 



Download 134.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling