! ozu 2 2012 Ready++. doc
Download 134.16 Kb. Pdf ko'rish
|
2 2012 34
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА 2012
1
Гаухман Л.Д. Квалификация преступлений: закон, теория, практика. – М.: АО «Центр ЮрИнфор», 2003. –С. 165.; Рарог А.И. Субъективная сторона и квалификация преступлений. – M.: Профобразование, 2001. – С. 102. 2 3 Мальцев В. Ответственность за хулиганство // Законность, 2000. - №7. – С. 8-9. 4 Гроздниский М.М. Уголовный кодекс , Комментарий. –М.: Право и жизнь, 1927. –С. 125. ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА 2012 №2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА 38 кўрсатишга ундовчи ёки кутилаётган хавфдан ҳимоя қилишга асосланган, шахс хулқининг кутилмаганда ўзгаришига таъсир қилувчи омил тушунлиши керак, деб ҳисоблайди 1 . А.О.Қодировнинг фикрича, безорилик мотиви ҳар доим ҳам соф ҳолда учрайвермайди, кўпинча бошқа мотивлар билан қўшилиб кетади 2 . Безорилик нияти рашк, ўч олиш, нафрат, ҳасад ва бошқа мотивлар билан қўшилиб кетиши мумкин, шу сабабли ҳар бир вазиятда нафақат бу мотивларни фарқлаш, балки, жиноят содир қилишда улардан қайси бири етакчилик қилганини аниқлаш муҳимдир. Шу билан бирга, жиноятни квалификация қилишда бошқа бир мотивнинг йўқлиги ёки умуман жиноят содир этиш мотивининг мажуд эмаслиги сабабли қилмишни безорилик ниятида содир этилгани ҳақида хулоса чиқариш мумкин эмас 3 . Чунки безорилик мотиви муайян мазмунга эга бўлиб, безориликнинг мазмунсиз ёки мотивсиз эканини билдирмайди. Ҳуқуқшунос олимларнинг бундай хулосага келиши жиноят қонунида тегишли тушунчанинг йўқлиги ва уларнинг безорилик мотиви мазмунини билмасликлари билан боғлиқдир. В.Ф.Щепельков бу ҳолатга эътибор қаратиб, норма диспозициясида жиноят мотивининг йўқлиги бошқаларга ўзини қарши қўйишга уриниш билан боғлиқ бўлмаган қилмишларни ҳам безорилик сифатида квалификация қилинишига сабаб бўлашини айтади. Шунинг учун муаллиф безориликнинг субъектив томонини аниқлаштиришни таклиф қилган бўлса ҳам, ўз таклифини келтирмаган 4 . Баъзи олимлар безорилик мотивини безориликнинг қонунда мустаҳкамланган белгиларига мурожаат қилиш орқали аниқлаб, айбдорнинг жамоат тартибини қўпол бузишга ва жамоатга нисбатан ҳурматсизлигини ифодалашга интилиши, деб тушунади 5 . Улар безорилик мотивини шунчалик кенг талқин қиладиларки, охир оқибат унинг бошқа жиноий мотивлардан фарқи қолмайди. Безорилик мотиви жиноят таркиби объектив томонида ўз аксини топгани боис, баъзи ҳуқушунослар безорилик мотивини объектив томоннинг белгилари билан аралаштириб юборилган. А.Ж.Аметовнинг фикрича, безорилик мотиви безорилик ҳаракатлари бўлиб, субъект жиноий қилмишнинг ўзидан, жамоат тартибининг бузилишидан роҳатланади, у жамиятда ўрнатилган қоидаларга зид хулқ-атворидан қониқиш ҳосил қилади 6 . Безорилик мотивининг белгиларини ажратишга ҳудди шундай ёндашган олимлардан бири C.B. Борисов бўлиб, унинг уч белгисини ажратган: 1) қилмишнинг жамоат жойида содир этилиши; 2) бошқа шахслар кўз ўнгида содир этилиши; 3) бундай 1 Иванов Н.Г., Косарев И.И. Хулиганство и хулиганские побуждения как уголовно-правовой феномен –М.: Юнити- Дана, 2011. –С. 119. 2 Қодиров А.О.Жозони оғирлаштирувчи ҳолатлар – Тошкент: Адолат, 1998. –Б. 88. 3 Бородин С.В. Преступления против жизни. – СПб.: Юрид. центр Пресс, 2003. – С. 168-169 4 Щепельков В.Ф. Сотношение мотива и цели преступления // Законность, 2001. -№ 4. – С. 40. 5 Иванов Н.А. Хулиганство: проблемы квалификации // Российская юстиция, 2005. -№ 8 – С. 35. 6 Аметов А.Ж. Безориликнинг ижтимоий хавфлилиги // “ Жиноят қонунчилигини такомиллаштириш муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари тўплами –Тошкент, 2010. – Б. 315. ҳаракатлар содир этилишига жабрланувчининг сабабчи эмаслиги 7 . Л.А.Андреевнинг ёзишича, безорилик мотиви инсон қадр-қимматини ҳурмат қилмаслик, бошқаларнинг манфаатларига эътиборсиз муносабатда бўлиш, жамоат тартибини бузувчи ҳаракатлар орқали ўзини кўрсатишга интилишда ифодаланувчи худбинлик билан боғлиқдир 8 . А.И.Коробеев: “Безорилик мотиви айбдорнинг ўтакетган манманлигини намоён қилиши, жамиятдаги мавжуд ахлоқий ва қонуний таъқиқларга нисбатан муросасизлиги, манманлигини ифодалаши, ўзининг агрессив ҳаракатлари билан инсон қадрини пастга уришга интилишидир” деб ифодалайди 9 . A.B. Глуздаков безорилик, безорилик ҳаракатлари ва безорилик мотиви ўртасидаги фарқни ажратиш қийин, деб ҳисоблайди 10 . А.В.Рагулин: “Безорилик – шахсни жамиятга нисбатан ҳурматсизлигини ифодалашга интилишида намоён бўлувчи ва жамоат тинчлигини, нормал меҳнат қилиш шароитлари, фуқароларнинг дам олиши, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг нормал ишлашини таъминловчи умум эътироф этган нормаларга эътиборсизлигини ифодаловчи мотивлардир”, деб таъриф беради 11 . Р.Г.Сулейманов безорилик мотиви ҳақида ўзига хос фикр билдирган. Унинг таъкидлашича, безориликда жиноят субъектининг ўзи англаган ёки англамаган салбий эҳтиёжлари, манфаатлари мажмуи тушунилади 12 . Лекин ушбу фикр асосли эмас. Сабаби, ҳар қандай салбий эҳтиёж ёки манфаатлар безориликнинг мотиви бўлиши мумкин эмас. Безорилик айнан жиноят содир этиш мотиви билан бошқа ўхшаш жиноятлардан фарқ қилгани учун бундай ёндашув безориликнинг бошқа жиноятлардан фарқини йўққа чиқаради. Г.Н.Берзенков безорилик мотивини мураккаб, деб ҳисоблаб, унга ўтакетган худбинлик, шахсий эркинликлар чегараси ҳақидаги нотўғри тасаввур, қўполлик, бирдан қизишиб кетиш кабиларни киритса 13 , А.Н.Попов безорилик мотивини айбдорда бирор сабабсиз жабрланувчи билан ҳисоб-китоб қилишга ундовчи шахснинг худбинлиги ва тажовузкорлиги деб баҳолайди 14 . Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.2004 йилдаги “Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 13-сонли қарорида безорилик мотивига хос бўлган умумий 7 Борисов C.B. Хулиганство: уголовно-правовые и криминоло- гические аспекты. Дис. ... канд. юрид. наук. М., 2005. C. 136. 8 A ндреева И.A. Квалификация убийств, совершенных при отягчающих обстоятельствах. СПб.: Юридический центр Пресс 1998. – С. 32. 9 Российское уголовное право. Курс лекций / Под ред. А.И. Коробеева. Т. III. Владивосток, 2000. С. 115. 10 Глуздаков A.B. Криминологическое исследование хулиган- ства и преступлений, совершенных из хулиганских побужде- ний. Дис. ... канд. юрид. наук. М., 2004. C. 31 11 Рагулин A.B. Хулиганство: уголовно-правовые аспекты. Дис. ... канд. юрид. наук. Челябинск, 2005. C. 12. 12 Сулейманов Р.Г. Хулиганство : Теоретические и правопри- менительные аспекты : Автореф... канд. юрид. наук : 12.00.08. – Саратов: Сарат. гос. акад. права2009. – С. 20 13 Курс уголовного права. Особенная часть. Т. 3: Учебник для вузов / Под ред. Г.Н. Борзенкова и В.С. Комисарова. – М.: Зерцало-М, 2002. – С. 127. 14 Попов А.Н. Преступления против личности при смягчающих обстоятельствах. – СПб.: Юридический центр Пресс, 2001. – С.86. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling