! ozu 2 2012 Ready++. doc
Download 134.16 Kb. Pdf ko'rish
|
2 2012 34
ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА 2012 №2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА 35 ҳам мумкин. Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 12 августда қабул қилинган Сенат томонидан 2010 йил 28 августда маъқулланган «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги қонунда Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар вояга етмаганларнинг ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар (дам олиш) жойларда тунги вақтда улардан бирининг кузатувисиз бўлишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриши белгиланди. Оилада ота-онанинг фарзандларига нисбатан эътиборли муносабатда бўлиши ўта муҳим ҳисобланади. Президентимиз таъкидлаганидек ” Оилада, мактабда, меҳнат жамосида, маҳаллада олиб бориладиган ахлоқий тарбия, жамоатчилик фикрининг кучи, оммавий ахборот воситалари, руҳонийларнинг обрў-эътибори ҳамма-ҳаммаси одамларимизда қонун бузилиши билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан барқарор қаршиликни шакллантиришга қаратилмоғи лозим” 1 . Алкоголизм, гиёҳвандлик воситаларининг истеъмолига, фоҳишабозликка қарши курашни кучайтирмасак, улар умуман ёшларнинг, хусусан мамлакатимиз ёшлари ва улар келажагининг поймол бўлишига бевосита сабаб бўлиши мумкин. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, алкоголизм, наркомания, фоҳишабозлик каби ижтимоий салбий иллатларга қарши курашда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан олиб бориладиган кураш етарли эмас. Бундай салбий иллатларга қарши кенг жамоатчиликни жалб килиб ўзаро ҳамкорликда ишлаш керак. 1 Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида.6- том. Т.: Ўзбекистон, 1998, - 95-бет. Download 134.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling