! ozu 2 2012 Ready++. doc


Download 134.16 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana09.02.2023
Hajmi134.16 Kb.
#1182517
TuriЗакон
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 2012 34

Д.Каракетова 
ТДЮИ стажер-изланувчи-тадқиқотчиси 
 
БЕЗОРИЛИК ЖИНОЯТИНИНГ СУБЪЕКТИВ ТОМОНИ 
БЕЛГИЛАРИ 
Субъектив томон жиноят таркибининг зарурий 
белгиси бўлиб, у мавжуд бўлмаса, жиноят таркиби ҳам 
бўлмайди. Жиноятнинг субъектив томони – жиноий 
хулқ-атворнинг ички руҳий хусусиятини ифодаловчи, 
шахснинг ўзи содир этган қилмишининг барча 
белгилари ва унинг юридик жиҳатдан аҳамиятли 
бўлган алоҳида объектив белгиларига нисбатан руҳий 
муносабатидир
2

Б.Ф.Юсупов айтганидек, фақат 
қонунда назарда тутилган айб шаклининг мавжудлиги 
аниқланган тақдирда содир этилган қилмишда жиноят 
таркиби ҳамда жиноий жавобгарлик учун асос мавжуд, 
деб топилиши мумкин
3

Жиноятнинг субъектив 
томонини 
аниқ 
белгилаш 
жиноятни 
тўғри 
квалификация қилиш ва шахснинг айби даражасини 
ҳисобга олган ҳолда адолатли жазо тайинлашнинг 
зарурий шартидир
4

Шу сабабли ҳам безорилик жинояти субъектив 
томони хусусияти билан боғлиқ масаланинг тўғри ҳал 
қилиниши жиноятни тўғри квалификация қилиш, 
асосийси, 
объектив 
белгиларига 
кўра 
ўхшаш 
жиноятлардан фарқлаш имконинин беради. Мазкур 
жиноятини содир қилишда қасд шаклининг аниқ 
бўлмаслиги, жиноят мотиви ва мақсадининг “ноодатий” 
кўриниши мазкур жиноят субъектив томонини алоҳида 
ўрганиш заруратини туғдиради
5

Безорилик жинояти субъектив томондан қасддан 
содир этилиши ҳақидаги фикр барча олимлар 
томонидан бир хилда маъқулланади. Чунки жиноят 
қонунининг ўзида безорилик “жамиятда юриш-туриш 
қоидасини 
қасддан 
менсимаслик” 
сифатида 
ифодаланган. 
Жиноят 
кодексининг 
кўплаб 
нормаларида 
жиноят 
қасддан 
содир 
этилиши 
кўрсатилган бўлса ҳам, аммо бирор-бир нормада 
жиноятнинг тўғри ёки эгри қасддан содир этилиши акс 
этмаган. Ваҳоланки, ЖК 21-моддасида қасднинг ҳар 
икки турига алоҳида таъриф бериб ўтилган. Тергов-суд 
амалиётида ҳам жиноятларни тергов қилишда 
қасднинг тури ажратилмай, “қасддан содир этилган” 
деган жумла ишлатилади. 
Шу сабабли безорилик жиноятида қасднинг қайси 
тури мавжуд бўлиши ҳақидаги савол кўплаб 
мунозараларга сабаб бўлмоқда. Жиноят ҳуқуқи 
назариясида бу масалада бугунгача ягона фикр 
мавжуд эмас. Айрим олимлар бу жиноятга ҳуқуқий 
баҳо беришда қасднинг турини ажратмаган ҳолда, бир 
хил, яъни “қасддан содир этилган” деб квалификация 
қилади
6
.
2
Агаев И.Б. Состав преступления: понятие, элементы, значе-
ние: учеб. пособие. – М.: Юристь, 2008. – С. 142.
3
Юсупов Б.Ф. Суд ҳужжатларини бажармаганлик учун жиноий 
жавобгарлик муаммолари. –Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ 
институти, 2011. –Б.115-116.
4
Мирзаев У. М. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-
торож қилиш учун жавобгарлик. Монография. // Масъул 
муҳаррир: ю.ф.д., проф. Б.Ж.Ахраров. –Тошкент: ТДЮИ, 
2011. –
Б.75. 
5
Уголовное право. Особенная часть: Учебник / Под ред. И.Я. 
Козаченко, З.А. Незнамовой, Г.П. Новоселова. – М.: Норма, 
2008. – 
С. 390. 
6
Каусылгазы Ж. Уголовно-правовая и криминологическая 
характеристика хулиганских действий по законодательству 



Download 134.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling