! ozu 2 2012 Ready++. doc


ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


Download 134.16 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana09.02.2023
Hajmi134.16 Kb.
#1182517
TuriЗакон
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 2012 34

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА 
2012 
№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА 
37 
формал таркибли жиноят субъектив томондан фақат 
тўғри қасд билан содир этилишини англатади. 
Жамиятда 
юриш-туриш 
қоидасини 
қасддан 
менсимаслик уриш-дўппослаш билан боғлиқ ҳолда 
содир этилганида, айбдор жамиятда ўрнатилган юриш-
туриш қоидасини қасддан менсимай уриш дўппослаш 
ҳаракатларини 
содир 
этишнинг 
ижтимоий 
хавфлилигини англайди ва бундай қилмиш содир 
этишни истаб ҳаракат қилади. 
ЖК 21-моддаси 2-қисмига кўра агар шахс ўз 
қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган, 
унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етган ва 
уларнинг юз беришини истаган бўлса, бундай жиноят 
тўғри қасддан содир этилган, деб топилади. Тўғри 
қасднинг 
тафаккурий 
белгиси 
содир 
этилган 
қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини англаш ва 
ижтимоий хавфли оқибатларни олдиндан кўра 
билишда ифодаланади. Тўғри қасднинг иродавий 
белгиси шахснинг ижтимоий хавфли оқибатларни 
келиб чиқишни исташида ифодаланади. Демак, 
безорилик ҳаракатларини содир этаётган шахс 
жамиятда 
юриш-туриш 
қоидасини 
қасддан 
менсимасликнинг ижтимоий хавфли хусусиятини 
(
жамоат тартибини бузишини) англайди, бунинг 
натижасида шахснинг соғлиғига шикаст етказиши ёки 
мулкни нобуд қилиш ёхуд унга шикаст етказиши 
мумкинлигига кўзи етади (тафаккурий белги) ва бундай 
оқибатларни келиб чиқишини истайди (иродавий 
белги). Безорилик жиноятини содир этганлиги учун 
судланган шахслар ўртасида ўтказилган сўровда 
иштирок этганларнинг фақат 8% безорилик 
ҳаракатларини 
содир 
этаётганида 
қилмиши 
натижасида муайян оқибат келиб чиқишини истаб 
ҳаракат қилгани, яъни жиноятни тўғри қасддан содир 
этганлигини таъкидлаган. 
Сўровда иштирок этганларнинг 37 % эса ўз 
жинояти натижасида аниқ бир оқибатнинг келиб 
чиқишига кўзи етсада, лекин ўз ҳаракатлари билан 
бундай оқибат келиб чиқишига бефарқ муносабда 
бўлганини қайд этиб, уларнинг асосий мақсади 
жамиятда юриш-туриш қоидасини менсамасликка 
қаратилганини 
айтган. 
Тўғри, 
безори 
жамоат 
тартибини бузган вақтда жиноят натижасида келиб 
чиқадиган оқибатларни юз беришини истаб ҳаракат 
қилади, лекин айрим ҳолларда жиноят натижасида 
келиб чиқадиган оқибатга онгли равишда йўл қўйиб 
беради ёки келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатга 
нисбатан бефарқ муносабатда бўлиши ҳам мумкин. 
Бундай ҳолларда қилмиш келиб чиққан оқибатга қараб 
квалификация қилинади. 
Демак, безорилик субъектив томондан қасднинг 
тўғри ва эгри қасд билан содир этилади. Бундан 
ташқари безорилик ҳаракатларини содир этаётган 
шахс кўпчилик ҳолларда келиб чиқадиган оқибатга 
нисбатан бефарқ муносбатда бўлгани учун (сўровда 
иштирок этганларнинг-55%) қасднинг ноаниқ тури 
мавжуд бўлади.
Безорилик субъектив томонининг зарурий белгиси 
жиноят содир этиш мотивидир. Жиноят ҳуқуқи 
назариясида жиноят содир этиш мотивини бирор 
жиноят 
таркибининг 
зарурий 
белгиси, 
деб 
ҳисоблашнинг икки шарти мавжуд: 1) ЖК Махсус қисм 
нормасининг диспозициясида мотивни кўрсатиш 
орқали; 2) аниқ бир жиноят таркибининг юридик 
табиатига кўра мотив зарурий белги сифатида талаб 
этилиб, мазкур нормани Махсус қисмда назарда 
тутилган бошқа норма билан фарқлаш орқали 
аниқланади. 
Муаллифларнинг аксарияти безорилик мотивини 
аниқламасдан туриб, қилмишни безорилик сифатида 
баҳолаш мумкин эмаслигини айтади
1

В.Мальцев 
безорилик жинояти безорилик мотиви билан бирга, 
бошқа 
мотивлар 
(
ўч 
олиш, 
нафратланиш, 
ёқтирмаслик) 
туфайли 
ҳам 
содир 
этилиши 
мумкинлигини таъкидлайди. Бунда қилмиш жамиятга 
ва бошқа шахсларга нисбатан ҳурматсизликда 
ифодаланиши 
зарур
2

Бу 
каби 
қарама-
қаршиликларнинг сабаби қуйидагиларда кўринади: 
биринчидан, безорилик тушунчасининг кўп маъноли 
эканлиги ўзига хос қийинчиликни кетириб чиқариб, уни 
бошқа 
мотивлардан 
фарқлаш 
ва 
ажратишни 
қийинлаштиради
3

иккинчидан, безориликнинг кўпинча 
бошқа жиноятлар билан боғлиқ ҳолда содир этилиши 
ўхшаш қилмишлардан фарқлашда қийинчиликларни 
юзага келтиради; учинчидан, ЖК 277-моддасида 
безориликнин мотиви аниқ ифодаланмаган, жамиятда 
юриш-туриш қоидасини қасддан менсимасликда 
ифодаланувчи объектив белги кўрсатилган.
Фикримизча, келтириб ўтганларимиз жиноят 
қонунининг камчилиги бўлиб, қонунни бир хилда 
қўлланиши ва жиноятларни тўғри квалификация 
қилинишига салбий таъсирини кўрсатади. Безорилик 
мотиви баҳоловчи хусусиятга эгалиги учун ҳам
қонунда унинг тушунчаси берилмаган. Шунинг учун 
безорилик 
мотивининг 
хусусияти, 
ўзига 
хос 
белгиларини 
ўрганиш 
орқали 
Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленумининг тегишли 
қарорига безорилик мотиви тушунчасини киритиш
лозим, деб ҳисоблаймиз. 
Безорилик мотиви тушунчасининг лўнда ва шу 
билан бирга мазмунан кўп нарсани акс эттирадиган 
таърифини бериш зарурати бу белгининг ҳуқуқий 
табиатидан, айнан ЖК 277-моддаси ва безорилик 
белгиси мавжуд бўлган бошқа моддалар билан 
квалификация қилиниши лозим бўлган ҳар бир 
ҳолатда ушбу белгини аниқлаш шартлигидан келиб 
чиқади. Бироқ назария ва амалиётда безорилик 
мотивини аниқлаш мураккабдир. Амалиётда эса 
жиноий ҳулқ-атворга сабаб бўлган барча мавҳум, 
тергов жараёнида аниқланмаган ва ўрганилмаган 
ниятлар безорилик мотивига киритилади. Бундай 
ҳолат мотивни аниқлашнинг мураккаблиги, яъни шахс 
руҳий ҳолатини кўз билан кўриш мумкин эмаслиги ва 
фақатгина содир этилган қилмиш орқали аниқлаш 
мумкинлиги билан асослантирилади. Безорилик 
ҳаракатлари кўп қиррали эканлиги боис унинг асл 
маъносини аниқлаш анча қийин ҳисобланадир. Шунинг 
учун ҳам XX аср бошларида безорилик “мотивсиз” ва 

сабабсиз” жиноят деган фикрлар билдирилган
4

Кейинчалик бу фикр инкор этилиб, олимлар 
томонидан безорилик жиноятини безорилик мотивисиз 
содир этиш мумкин эмаслиги айтилган. 
1
Н.Г. Иванов 
ва И.И. Косаревлар безорилик мотиви деганда, 
биринчи 
навбатда 
шахсни 
ўзининг 

мени”ни 

Download 134.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling