! ozu 2 2012 Ready++. doc
ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА
Download 134.16 Kb. Pdf ko'rish
|
2 2012 34
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ш. Ходжаев ТДЮИ тадқиқотчиси ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИНГАН ЖАБРЛАНУВЧИ ВА ГУВОҲЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА
ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА
2012 №2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА 40 қилиши; мотив – безорилик жинояти субъектив томонининг зарурий белгиси бўлиб, айбдорни ҳеч қандай ташқи сабабларсиз ёки арзимаган сабаб туфайли ўзини умум тан олган ахлоқ нормаларига, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига беписандлигини намойиш қилишга ундовчи ҳис-туйғу; ташқи ҳолат билан боғлиқ бўлмаган айбдорнинг безорилик ҳаракатини содир этишга бўлган ички эҳтиёжи ушбу жиноятнинг мақсадидир. Ш. Ходжаев ТДЮИ тадқиқотчиси ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИНГАН ЖАБРЛАНУВЧИ ВА ГУВОҲЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ЧОРАЛАР ТАВСИФИ Жиноятдан жабрланганлар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини давлат томонидан ҳимоя қилиш ғоят муҳим вазифа бўлиб турган бир вақтда озодликдан маҳрум қилиш муассасаларида сақланаётган жабрланувчи ва гувоҳлар хавфсизлигини таъминлаш янада муҳимроқ тус олади. Озодликдан маҳрум қилинганлар жумласидан бўлган жабрланувчилар ва гувоҳлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари айрим қонун ости актларида айтилган бўлсада, аммо Ўзбекистонда ушбу масала юзасидан махсус қонун қабул қилинган эмас. Барча қонун ости актлари қабул қилинган қонун асосида бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25- моддасида “Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга” дейилган. Аммо ана шу эркинлик ва шахсий дахлсизликни таъминлайдиган махсус қонун қабул қилинмас экан, бу Конституциявий қоида декларатив қоида бўлиб қолаверади. Тўғри Ўзбекистон Конституциясининг 26,27, 43, 44, 45 ва жазо моддаларида ҳамда Жиноят кодексининг қатор моддалари орқали шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинади 1 . Конституция мамлакатимизнинг асосий қонуни ҳисобланиб, унда энг асосий нормалар мустаҳкамланиб, улар қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда ривожлантирилади. Жабрланувчи ва гувоҳларга нисбатан бўладиган хавф-хатарлар рўйхати ҳам, хавфсизлик чоралари ҳам Конституцияда белгиланмаган ва белгилашнинг иложи ҳам йўқ. Аммо Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида фуқаролик бурчини бажараётган шахсларни ҳимоя қилиш соҳасидаги муҳим ҳуқуқий нормалар белгиланган. Мазкур нормалар озодликдан маҳрум қилинган жазони ўтаётган жабрланувчи ва гувоҳларга ҳам бевосита тааллуқлидир. Бу ҳақдаги фикрлар маълум даражада тадқиқотимизнинг олдинги бобида баён қилинган. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят- процессуал кодексининг 55- моддасида жабрланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари баён қилинган бўлиб, бу нормада унинг фақат мажбуриятлари баён қилинган, аммо унинг хавфсизлигини таъминлаш масаласида ҳеч нарса айтилмаган. Мазкур Кодекснинг 66-моддасида гувоҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари баён қилинган бўлиб, у ана шу моддада белгиланган мажбуриятларни бажармаганлиги учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлиши тўғрисида айтилган. Аммо уни ҳимоясини таъминлаш тўғрисида ҳеч нарса айтилмаган. Ушбу моддалардаги қоидалар озодликдан 1 Ҳамроев Элдор. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси жиноят ҳуқуқининг манбаи сифатида.-Тошкент: ТДЮИ, 2011. – Б. 7. Download 134.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling