Қ. Рахмонов, А. Ашуров ҳудудлар давлат
III. Ҳудудларини ривожлантириш асослари
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
худуд кадастрлари низоми
III. Ҳудудларини ривожлантириш асослари 3.1. Ҳудудлар ва уларни ривожлантириш тўғрисида тушунча “Ҳудуд”сўзи ёки термини одатга маълум бир чегараларга эга бўлган ер майдони тушунилади. Физикавий-географик нуқтаи назаридан “ҳудуд” термини ер юзасини сифатида тушуниладиган “манзил” термини билан узвий боғлиқдир. Функционал моҳиятга, жойлашган ўрнига ўлчамларига қараб ўлчамлар турлича бўлиши мумкин: давлат, шаҳар, қишлоқ жойлари, табиат мажмуалари, миллий парклар ва бошқа. Жумладан, давлат ҳудуди деганда, ушбу давлат суверинетида бўлган ер устинининг маълум бир қисми тушунилади; шаҳар худуди деганда шаҳар чегарасида мавжуд бўлган ер устининг бир қисми тушунилади; қишлоқ жойларининг худуди деганда эса шаҳарлар ва поселкалардан ташқарида мавжуд бўлган ер сиртининг бир қисми тушунилади ва ҳакозо. Кенг маънода худуд сўзи (ер устининг бир қисми нуқтаи назардан) одамларни жойлаштириш ва ҳаёт фаолиятининг маълум бир жойи ҳисобланади. Худуд, бир томондан, инсонлар томонидан амалга ошириладиган антропоген фаолиятнинг жойи, иккинчи томондан эса у табиий мажмуанинг таркибий қисми ҳисобланади. Худуднинг бундай биргаликдаги иккита хусусияти уни ижтимоий-иқтисодий ва экологик моҳиятини белгилайди. Ижтимоий жиҳатдан худуд аҳолини жойлаштириш ўрни, аҳолининг яшаш жойини жойлаштириш ўрни ҳисобланади. Аҳоли яшаш пунктларида уй- жойлардан ташқари мактабгача тарбия муассасалари ва мактаблар, ўрта ва олий ўқув юртлари, тиббиёт, маданий, соғломлаштириш аҳамиятидаги объектлар, савдо ва хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа турлардаги ижтимоий 38 объектлар жойлаштирилади. Худудлар, шунингдек аҳоли пунктлари ўртасидаги алоқаларни амалга ошириш учун зарур бўладиган транспорт объектлари (пиёдалар, автомобил, темир йўллар, қувурлар)ни ҳам ўз ичига олади. Худуднинг иқтисодий моҳияти аҳолининг хўжалик фаолиятини бу ерда юритишни, жамиятни мавжуд бўлишини таъминлайдиган ишлаб чиқариш ва ўзга инфратузилмаларда унга жойлаштиришни кўзда тутади. Шаҳарлар худудлари чегарасида асосан саноат объектлари, шунингдек транспорт, савдо, хизмат кўрсатиш соҳасининг объектлари жойлаштирилади. Қишлоқ худудларида (шаҳар худудидан ташқарида) қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигининг ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек қайта ишлаш ва кимё саноатининг бир қатор объектлари жойлашган. Қишлоқ худудларида йўл, суғориш ва коллектор-зовур тармоқлари ҳамда улардаги иншоатлар, кўпгина омборхоналар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари жойлашган. Экологик нуқтаи назардан ер устки қисмининг бир бўлаги сифатидаги худуд табиий мажмуанинг тартиби бўлаги хисобланади ҳамда ундан фойдаланиш у ёки бу жиҳатидан атроф табиий муҳитига таъсир билан боғлиқдир. Атропоген жараёнларнинг таъсирига учрамаган худудлар экологик жиҳатдан инсоннинг хўжалик фаолияти таъсирига учраган худудларга нисбатан анча яҳшироқ холатда бўладилар. Биринчи худудга асосан тоғли худудлар, йўл худудлари, қўриқхоналар ва буюртма боғлар, ўрмон массивлари тупроқларни мухофазалаш моҳиятидаги ўрмонлардан фойдаланиш худудлари кирадилар. Худалик фаолияти амалга ошириладиган худудлар (қишлоқ хўжалиги, ўрмон саноати моҳиятидаги, шаҳар худудлари) у ёки бу даражада экологик жиҳатдан салбий таъсирга учраганлар. Ушбу худудлар учун шу худуддаги табиий ресурсларга антропоген таъсирининг даражаси йўл қўярли даражада бўлгани маъқул, негаки шундай шароитдагина табиий атроф-муҳит ўз-ўзини қайта тиклаш имкониятлари ва шароитини сақлайди. 39 Инсонлар томонидан худудларни ўзларининг ижтимоий, иқтисодий, рекреацион ҳамда табиатни мухофазалаш манфатларига мослаштириши ва фойдаланиши билан “худудларни ривожлантириш” тушунчаси боғлиқдир. Бугунги кунда маҳсус адабиётлар “худудларни ривожлантириш” тушунчасига қандайдир бир маълум бўлган илмий қоида мавжуд эмас. Унинг асл моҳияти, фикримизча, шундан иборатки, у инсон зарурияти учун худларни имкон борича яхшироқ мослаштириш ва у ёки бу худуддан фойдаланиш натижасида кўпроқ худудларда бойлик олиш мақсадларида худуднинг ландшафтига доимий тарзда маълум мақсадга йўналтирилган кўп мақсадли таъсиридан иборатдир. Худудни доимий тарзда жамиятни доимий тарзда табиатдан фойдаланишининг объектив зарурияти билан тушунтирилади, негаки бу сиз жамият ривожлана олмайди. Худудни маълум мақсадга йўналтирилган ривожланишига зарурият табиий ресурсларни моддий ва бошқа турлардаги бойликларни яратиш учун мослаштиришга интилган инсоннинг яратувчилик фаолияти билан белгиланади. Худудни кўп мақсадли ривожлантириш табиатдан фойдаланишнинг табақаланган усуллари ва услубларини талаб қилувчи турли-туман моддий ва бошқа бойликларни жамият томонидан яратишга зарурият билан тушунтирилади. Худудни ривожлантириш, бир томондан, жамиятни объектив тарзда ривожланиши билан, жумладан, табиат талабларини доимо ўсиб бориш Қонуни билан узвий боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан худудни ривожлантириш ижтимоий-иқтисодий моҳиятига эгадир. Иккинчи томондан, табиатга антропоген таъсир атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатишга олиб келади, яъни худудни ривожлантириш экологик моҳиятга ҳам эгадир. Табиатга етказиладиган зарар унга таъсир кўрсатиш усуллари, услублари ва миқиёсларига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам худудни ривожлантириш табиатдан фойдаланишни экологлаштириш нуқтаи назаридан амалга оширилиши зарур. Худудни ривожлантириш мураккаб мажмуали характерга эгадир. Худудни ривожлантиришни доимий равишда ўзаро боғлиқликда бўладиган ҳамда 40 ўзларининг ўзаро таъсирлари билан ягона бутун холатдаги холатни ташкил этувчи маълум бир таркибий қисмлар ва элементларни ўз ичига оладиган тизим сифатида қараш ҳаққоний бўлади. Тизимни шундай таркибий қисмлари ва элементларига қуйидагилар киради: мамлакат худудида аҳолини жойлаштириш, мамлакат худудини функционал минтақалаш, регионлар ва вилоят худудларини ривожлантириш, маъмурий туманлар худудларини ривожлантириш, аҳоли пунктлари худудларини ривожлантириш, ўрмон хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ноқишлоқ хўжалик корхоналари худудларини ривожлантириши. Худудни ривожлантириш мақсади инсонлар ҳаёт-фаолияти даражасининг ўсишини, табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланишни ҳамда табиий атроф-муҳитга йўл қўярли антропоген таъсирларни ҳисобга олган холда аҳолини турмуш ва ҳаёт фаолиятини сифат жиҳатидан юқори даражасини таъминлаш учун худудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатидан фойдаланиш даражасини доимий равишда ошириб боришдан иборатдир. Худудни ривожлантиришнинг асосий вазифалари уларни функционал жиҳатидан оқилона ташкил этишдан иборатдир, жумладан: - аҳоли яшашининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини таъминланган холда аҳолини жойлаштириш тизимини ривожлантириш (аҳолини жойлаштиришнинг тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда янги тизимни шакллантириш); - саноат минтақаларини ривожлантириш; - қишлоқ хўжалик минтақаларини ривожлантириш; - рекреацион минтақаларини ривожлантириш; -инженерли-транспорт коммуникациялари ва иншоатларини ривожлантириш; - хўжалик-иқтисодий фаолиятни экологлаштириш. Мамлакатда ва унинг сонининг ўсиши ва демографик хусусиятлари ҳамда оқилона табиатдан фойдалани худудни ривожлантиришнинг асосий мақсади ва вазифаларини белгиловчи омиллар ҳисобланади. Ҳар қандай мамлакатда аҳоли сонининг ўзгариши, қоидага биноан, ўсиб бориш тенденциясига 41 эгадир. Шу муносабат билан, миқдор жиҳатидан анчагина кўп табиий ресурслар (ва, биринчи навбатда, ер ресурслари) мавжудлиги шароитида ушбу ресурсларга антропоген таъсир ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсир даражаси кучаяди. Аммо ҳар қандай мамлакатда табиий ресурслар у ёки бу жиҳатидан чегаралангандир. Бундай холат улардан анча оқилона ва самарали фойдаланишни, ишлаб чиқариш даражасини ошириб боришни талаб қилади. Шу билан бир қаторда атроф-муҳитни мухофаза қилиш талаблари табиий ресурсларга йўл қўярли таъсир кўрсатиш билан, атроф-мухитни ҳамда уни мухофазалашнинг маниторингини юритиш зарурияти билан боғлиқдир. Шунинг учун табиий ресурслардан фойдаланиш даражасини оширишга объектив зарурият, бир томондан, ҳамда уларга антропоген таъсирларнинг йўл қўярли даражасига риоя қилиниши, иккинчи томонидан жамият ва табиат ўртасида қандайдир қарама-қаршиликка олиб келади. Бу эса ушбу муаммони мақбуллаштириш эвазига ҳал қилиниши мумкин, яъни табиий ресурсларни ўз-ўзларини тикланишлари таъминлай оладиган, табиатга меъёридан ортиқча салбий таъсирлар чегараланганлиги шароитида табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича мақсадли функцияни максималлаштиришдир. Худудларни ривожлантиришни асосий омилларининг ўзгарувчан характери уни мақбуллаштириш мақсадида ушбу жараённи (худудни ривожлантириш) тартибга солиш заруриятини туғдиради. Худудларни ривожлантиришни тартибга солиш амалда уни тизимларини яратишдир, тизим параметрларини берилган даражасини тутиб туриш эса - амалда худудни ривожлантиришни бошқаришдир. Худудни ривожлантиришни тартибга келтиришнинг қуйдаги қирралари мавжуд эканлигини эътироф этиш зарур: ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, экологик. Худудларни ривожлантиришни бошқаришнинг қирраларига кирадилар: ахборотли, ташкилий-худудий, техник, технологик, баротли, табиий-худудий, техник, технологик. Худудни ривожлантиришнинг ҳуқуқий қирраси уларни ижтимоий-иқтисодий ва экологик муносабатларини, шу жумладан аҳолини жойлаштириш, ишлаб 42 чиқариш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, табиатдан фойдаланиш муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик базаларини ўз ичига олади. Ер муносабатлари, сувдан фойдаланиш муносабатлари (айниқса деҳқончиликнинг арид минтақасида), ер остидан фойдаланиш муносабатлари ва бошқа. Табиатдан фойдаланиш муносабатлари тизимида энг муҳимлари хисобланадилар. Табиатдан фойдаланиш муносабатларини тартибга солиш мақсадида махсус қонунчилик хужжатлари, жумладан, қонунлар ва қонун ости меъёрий хужжатлар, масалан, “Табиатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонун, Ер кодекси, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун, “Ўрмон ва Ўрмондан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун ва бошқалар ишлаб чиқарилмоқда. Қонунчилик хужжатлари худудларни ривожлантириш бўйича, аҳолини жойлаштириш тизими соҳасида, табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида ваколатли давлат органларини аниқлайди, табиатдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқий режимини, қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликларни белгилайдилар. Худудни ривожлантиришни тартибга солишнинг ижтимоий қирраси мамлакатдаги демографик холатини таҳлил қилиш, (регионда, вилоятда, туманда, аҳоли пунктларида), аҳоли учун уй-жой шароитларини таъминлаш, аҳолини бандлиги, ишчи кучини ташкил этиш ва қайта тиклаш, аҳоли учун маданий-маиший, соғломлаштириш, рекреация шароитларини яратиш асосида аҳолини жойлаштириш тизимини ривожлантиришни бошлаш ва режалаштириш каби мақсадга эгадир. Иқтисодий қирраси шаҳар ва қишлоқ жойларидаги ишлаб чиқариш инфратузилмаларни яратиш, жойлаштириш ҳамда ривожлантиришнинг ишлаб чиқариш муносабатларини, шунингдек, бунинг учун худудни мажмуали ривожлантиришга нормал шароитни таъминловчи табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солади. Бундан ташқари, ушбу қирра табиий ресурслар бозорини, табиий ресурслардан ва хўжалик объектларидан фойдаланганлик ҳамда ижараси учун тўловлар, хўжалик объектлари ва табиатдан фойдаланувчилар ҳуқуқларини давлат томонидан бузилиши 43 оқибатида улар йўқотишларини ўрнини қоплаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва мухофаза қилишни рағбатлантиришни қўшган холда кўчмас мулк бозорини тартибга солишни ўз ичига олади. Худудни ривожлантиришни тартибга солишнинг экологик қирраси, биринчи навбатда, худудни самарали ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш манфатларида табиатни муҳофаза қилиш, атроф муҳитни мухофазалаш, табиий ресурсларга йўл қўярли меъёрлардан ортиқча таъсирларни бартараф қилиш, чарчоқсиз табиатдан фойдаланишни таъминлаш билан болиқ. Типик, катта аҳамиятли, қиммат табиат объектлар ва мажмуалар, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондларини сақлаш, табиатни мухофаза қилишнинг бозор томойилларини қўллаш, шу жумладан табиий ресурслар бозорини яратиш, ресурслардан фойдаланганлик учун тўловларни жорий этиш, оқилона табиатдан фойдаланишни рағбатлантириш худудларни ривожлантиришни тартибга солишнинг ушбу қиррасини муҳим мазмунидир. Давлат кадастрлари ва махсус мониторинглар ахборотларидан фойдаланувчи ахборотли қирраси худудни ривожлантиришни бошқаришнинг муҳим қирраси хисобланади. Худуднинг хўжалик объектлари ва табиий ресурслари тўғрисидаги маълумотларга уларнинг ҳаққонийлиги, аниқлиги, замонавийлигига нисбатан тегишли талаблар қўйилади. Субъектларни хўжалик ва табиий объектларга ҳуқуқларни ўрнатувчи рўйхатлаш, юридик ва жисмоний шахслардаги ресурслар миқдори ва сифатини тавсифлайдиган хисоб-китоб, баҳолаш (қиймат, меъёрий ва бозор) ахборотлари худуднинг холати ва ривожланиши тўғрисидаги муҳим ташкил этувчи ахборотлардир. Худудни ривожлантиришни бошқаришнинг ташкилий-худудий қирраси худудларни ташкил этиш (ер тузиш) билан, ижтимоий-иқтисодий инфратузилмаларнинг янги объектларини мақбул жойлаштириш билан, транспорт алоқаларини таъминлаши ва бошқалар билан боғлиқдир. Худудларни ривожлантиришни бошқаришнинг техник қирраси лойиҳалаш ва худудни инженерли коммуникациялар, транспорт тармоқлари билан 44 таъминлашни, суғориш ва коллектор тармоқларини яратишни ўз ичига олади. Худудни ривожлантиришни бошқаришнинг технологик қирраси ердан фойдаланиш, сувдан фойдаланиш усуллари ва услублари, асосан, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида ер-сув ресурсларини қайта тиклаш билан боғлиқдир. Худудларни ривожлантириш ўзларининг асосини ташкил этувчи қоидаларга, яъни тамойилларига мос равишда амалга оширилади. “Худуд” тушунчаси ижтимоий-иқтисодий ва табиий характерга эга бўлган турлича объектларни ўз ичига олган мажмуали тушунча бўлганлиги сабабли, худудларни ривожлантиришни тартибга солиш тамойиллари ҳам ижтимоий, иқтисодий, рекреацион ва соғломлаштирувчи, экологик каби жамиятнинг катта соҳаларини “қамраб олади”. Бундай тамойилларнинг бутун бир тўпламидан қандайдир асосийлари ва ёрдамчиларини ажратиб олиш амалий жиҳатдан мумкин эмас, негаки худудларни ривожлантиришда жамият фаолиятининг санаб ўтилган барча соҳаларига муҳим аҳамият берилади. Фақатгина барча тамойилларни амалга ошириш асосидагина худудларни мажмуали ривожлантириш таъминланади. “Худудларни ривожлантириш” фанини ўзгани объекти бўлиб миқёси бўйича турлича бўлган физик худудлар - мамлакат, регион, вилоят, туман, шаҳар, поселка, корхона хисобланади. Объект ўлчами бўйича қанчалик катта бўлса, у физик-географик, демографик, ижтимоий-иқтисодий, экологик жиҳатдан мураккабдир. Объектнинг мураккаблиги ва ўзига хослиги кўп жиҳатдан уни ривожлантириш мураккаблиги ва ўзига хослигини аниқлайди. Ушбу худудда истиқомат қилувчи аҳолининг ҳаёт фаолиятининг нормал шароитини ҳамда бир вақтда атроф мухитни сақланишини таъминловчи чекланган худуд доирасида ижтимоий-иқтисодий инфратузилмалар ва табиий ресурслар объектларини органик жиҳатидан ўзаро боғлиқлиги қонуниятларини аниқлаш ва ўрнатиш “Худудларни ривожлантириш” фанини ўрганишнинг предмети ҳисобланади. Худудларни ривожлантиришни тартибга солишнинг мақсадлари, вазифалари, объекти ва қирраларини аниқлаш ушбу тушунчасини қуйидаги қиррасини 45 беришга имкон беради: яъни, худудларни ривожлантириш - бу атроф муҳитга йўл қўядиган антропоген таъсирлар натижасида ер юзасининг у ёки бу қисмидаги аҳолининг ҳаёт фаолиятини ижтимоий-иқтисодий ва реакцион шароитларини сифат даражасини оширишнинг объектив узлуксиз жараёнидир. “Худудларни ривожлантириш” “Ердан фойдаланиш” мутахассислиги бўйича ўрганиладиган фан сифатида қатор бошқа, қўшни фанлар билан боғлиқдир. Уни ўзлаштириш учун Табиатдан фойдаланиш, Аҳолини жойлаштириш тизими, Сувдан фойдаланиш, Ўрмондан фойдаланиш, Ер кадастри, Ер тузиш, Саноат ва фуқаро қурилиши, Иқтисодий назария, Аниқ иқтисодий (саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқ.). қишлоқ хўжалик мелиорацияси, Транспорт қурилиши, Табиатни мухофаза қилиш ва қатор бошқа фанлар бўйича ҳам билимлар зарур. Шу билан бирга, “Ердан фойдаланиш” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашнинг хусусиятларини хисобга олган холда “Худудларни ривожлантириш” кўп жиҳатдан табиатни мажмуаларини муҳим ташкил этувчиси сифатида ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда мухофаза қилиш нуқтаи назаридан худудларни ривожлантиришга йўналтирилади. Бир вақтнинг ўзида унинг дастурига табиатдан фойдаланиш ва энг аввало, ердан фойдаланишнинг бозор тамойилларига етарли даражада эътибор берилган. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling