Қ. Рахмонов, А. Ашуров ҳудудлар давлат


  3.4. Худудларни ривожлантиришда ердан фойдаланиш


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/24
Sana21.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1216588
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
худуд кадастрлари низоми

 


59 
3.4. Худудларни ривожлантиришда ердан фойдаланиш 
 ва ер тузиш схемаларининг роли.
Ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш ва жойлаштиришнинг бугунги 
босқичида ер ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги асосий йўналишлар 
иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтказилиши билан аниқланади. Халқ 
хўжалигини режалаштириш “вертикал” бўйича - тармоқлар, вазирликлар 
бўйича, шунингдек “горизонтал” бўйича - республика, туман бўйича амалга 
оширилади. Худудларнинг хусусиятларини хисобга олувчи ҳамда халқ 
хўжалигининг барча тармоқларини ривожланишини таъминловчи ушбу икки 
турдаги режалаштиришнинг умумий тўплами режалаштиришнинг худудий 
қирраси тушунчасини ташкил этади. “Горизонтал” бўйича режалаштириш 
маълум бир худудни қамраб олади ҳамда амалга у худудий режалаштиришни 
гавдалантиради. Худудий режаларга тармоқли режаларнинг қирқимидаги 
кўрсаткичлар қўшилади. Ер ресурсларидан фойдаланиш масалаларини ҳал 
қилишда режалаштиришнинг худудий қирраси қуйидагиларни ишлаб чиқиш 
кўпроқ намоён бўлади: 
- республика даражасида - ер ресурсларидан фойдаланиш ва мухофаза 
қилишнинг Мажмуали дастури (ер тузишнинг Бош схемаси); 
- вилоят (ўлка) даражасида - вилоятлар, туманлар, айниқса индустриал ва 
бошқа корхоналар билан тиғизлашган шаҳар атрофи туманларининг ер тузиш 
схемалари. 
Бундай шароитда ер фондидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни 
таъминлайдиган ер муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш ва 
режалаштириш муҳим роль ўйнайди. Бугунги кунда ер ресурсларидан 
фойдаланишни режалаштиришни 3 босқичли тизимидан ўтказиш тавсия 
қилинади: 
- мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мажмуали илмий-
техник дастури таркибидаги Концепция; 


60 

республикани ишлаб чиқарувчи кучларини ривожлантириш ва 
жойлаштиришни мажмуали схемаси таркибидаги башорат; 
- мамлакат худудининг ер тузиш Бош схемасини ишлаб чиқиш асосида ер 
ресурсларидан фойдаланиш ва мухофаза қилишнинг Мажмуали дастури. 
Республика ер ресурсларидан фойдаланиш ва мухофаза қилишнинг 
Мажмуали дастурини ишлаб чиқишдан олдин ер фондидан фойдаланишни 
концепцияси ва башорати тузилади. Башорат халқ хўжалиги тармоқларини 
ривожлантириш 
манфаатларини 
илмий-техника 
тараққиётининг 
йўналишлари билан ўзаро боғлиқлиги муаммосини мажмуали тарзда қараб 
чиқишни таъминлайди. Республика ер фондидан оқилона фойдаланиш учун 
қуйидагилар устивор аҳамиятга эгадирлар: ишлаб чиқарувчи кучларни 
ривожлантириш ва жойлаштиришнинг узоқ муддатли башоратлари; 2000 ва 
2010 йилларгача даврга мажмуали илмий-техник дастурлар; республикадаги 
ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш ва жойлаштириш Схемаси. 
Ер ресурларидан фойдаланиш бўйича башоратлар мазмуни уларнинг 
мақсадли моҳиятига, қамраб олиш худудининг ўлчамларига, башоратлаш 
вазифаларига боғлиқдир. Ривожлантиришнинг тармоқли схемалари ишлаб 
чиқиш бошланиши билан ер ресурсларидан фойдаланишни башоратлаш 
анчагина ривож топди. Бунда қуйидагилар ишлаб чиқилади: 
-Ўзбекистон Республикаси ердан фойдаланишини бош схемасининг асосий 
йўналишлари; 

Ўзбекистон Республикасида 1996-2000 йилларда хўжаликлараро 
кооперацияни хисобга олган холда қишлоқ хўжалик клрхоналарини 
жойлаштириш ва ривожлантириш схемаси. 
Ер фондидан самарали фойдаланиш муаммосини ҳал қилиш бутун бир, яхлит 
концепцияга асосланади, алоҳида масалаларга эга республикани ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини концептуал 
тушуниш асосида ҳал қилинади. 
Ер ресурсларидан фойдаланиш ва мухофаза қилишнинг Мажмуали дастури,
башоратдан фарқли ўлароқ, вилоятлар, туманлар ер тузиш схемаларини, 


61 
кейинчалик эса қишлоқ хўжалик корхоналарининг хўжаликлараро ва ички 
хўжалик ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат 
қилади. Ушбу хужжатларнинг мақсади - худудларни ривожлантиришни 
режалаштиришда улардан яхшироқ фойдаланиш учун Мажмуали дастурнинг 
тадбирларини батафсиллаштириш ва чуқурлаштиришдан иборатдир. 
Худудни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгиловчи асосий 
хужжатлардан бири 15-25 йил муддатга тузиладиган ер тузишнинг Бош 
схемаси хисобланади. Уни ишлаб чиқиш қуйдаги бир неча босқичларни ўз 
ичига олади:
- тайёргарлик ишлари; 
- истиқболга мамлакат ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва мухофаза 
қилишни ташкил этишнинг асосий қойидаларини, шунингдек қўйилган 
мақсад ва вазифаларни амалга оширишнинг асосий йўналишларини ёритувчи 
илмий-техник Концепцияни тайёрлаш; 
- ер тузишни Бош схемасини тўғридан-тўғри ишлаб чиқиш; 
- ер ресурсларидан фойдаланишни бошқарувини ташкил этиш мақсадида ер 
тузишни Бош схемасини асосий қойдаларини расмийлаштириш; 
- ер тузиш Бош схемасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш; 
- ер тузиш Бош схемаси бўйича тадбирларни амалга ошириш. 
Ер ресурсларидан фойдаланиш ва мухофаза қилишнинг Мажмуали 
дастурини лойиҳавий ишланмалар воситасида вилоят, туман, хўжалик 
даражаларидаги режалар билан боғлиқдир. Лойиҳавий ишланмалар мавжуд 
холатдан истиқболга ўтишнинг услублари, муддати ва воситаларини 
белгилайдиган объектив зарурий тадбир ҳамда мажмуали дастурни 
директивлигининг кўринишидир. Вилоятлар тузиш схемасининг таркибида 
республика учун ўртача кўрсаткичлар бўйича эмас, уларни мақсадли моҳияти 
бўйича аниқ табиий шароитлардан келиб чиққан холда ерларни 
тақсимланиши 
амалга 
оширилади. 
Кейинчалик 
вилоят 
бўйича 
аниқлаштирилган кўрсаткичлар туманлар бўйича табақалаштирилади. 
Жумладан, вилоят бўйича умумий ўзлаштирилган ерлар майдони туман 


62 
бўйича сув ресурсларининг ҳам мавжуд заҳираларидан келиб чиққан холда 
тақсимланади: экинлар хосилдорликлари, экинлар таркиби ва бошқа 
маълумотлар ҳам вилоят туманларининг шароитларидан келиб чиққан холда 
табақаланган тарзда қараб чиқилади. Шу билан бир вақтда вилоят худудига 
анча аниқ географик боғланишга барча тармоқларнинг, айниқса агросаноат 
мажмуасининг қуриш объектлари эга бўладилар. 
Вилоят ер тузиш схемаси қуйидагилар учун зарур маълумотларни ўзида 
жамлайди: 
- устивор тарзда вилоят даражасида режаларни, шунингдек қатор 
идораларнинг жорий режаларини ишлаб чиқиш, қурилишларнинг алоҳида 
объектларини жойлаштиришни техник-иқтисодий асослаш. 
- тармоқли ривожлантириш схемаларини аниқлаштириш; 
- туманлар ер тузиш схемаларини тузиш. 
Келтирилган кўрсаткичлар худудий кўрсаткичлар эмас, негаки тармоқ ўзига 
хос характерли маҳсулот турларига эга бўлган режалаштириш объекти 
сифатида ёритади. Шунинг учун бу масалаларни умумий ечими тармоқли 
режаларни худудий қатламини ёритади. Бундан келиб чиқадики, Мажмуали 
дастур ва вилоят ер тизими Схемаларининг асосий вазифаси - ягона ҳалқ 
хўжалиги мажмуасидаги у ёки тармоқ олдида турган вазифаларни эътиборга 
олган холда ер фондидан, меҳнат, сув ва бошқа ресурслардан оқилона 
фойдаланиш асосида ҳалқ хўжалиги нуқтаи назаридан республика ва 
вилоятлар худудлари бўйича тармоқларни мақбул ривожлантиришини 
таъминлашдан иборатдир. 
Мажмуали дастурлар ва вилоят ер тузиш Схемаларини ишлаб чиқишда 
фойдаланиладиган тармоқли режалаштириш кўрсаткичлари хисоб-китобли 
характерга эгадир ҳамда улар қуйидагиларни асосини ташкил этадилар: 
- ишлаб чиқаришни ривожлантириш, хом-ашё ресурслари ва якуний 
маҳсулотни кўпайтириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш; 
- ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш. 


63 
Қараб 
чиқилаётган 
хужжатлар 
таркибидаги 
ишлаб 
чиқаришни 
ривожлантириш бўйича тадбирлар яқин 7-10 йилда анчагина аниқ ечимларни 
олади, ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш эса - истиқболдаги 
муддатларни чўзилиши билан кучаяди. Масалан, умуман холда ишлаб 
чиқаришни ривожлантириш ердан фойдаланиш характерини (янги ерларни 
ўзлаштириш, қишлоқ хўжалик ишлабчиқаришининг ихтисослигини 
ўзгариши, 
ишлаб 
чиқаришнинг 
ташкилий-хўжалик 
шаклларини 
алмаштириш, суғоришни такомиллаштириш ва ҳказолар) яқин 5-10 йилдаги 
ўзгариш заруриятини белгилайди. Бу масалалар алоҳида хўжаликларга 
тегишли бўлмаган холда вилоятлар, республика учун йириклашган тарзда 
ҳал қилинади. Ишлаб чиқарувчи кучларни оқилона жойлаштириш эса, 
меҳнат тақсимотининг худудий қирраси сифатида иқтисодий жиҳатдан 
ижтимоий ишлаб чиқаришнинг маҳсулдорлигини ва самарадорлигини 
оширишни таъминлаш зарур. Бунга қуйидагилар асосида эришилади: 
- ишлаб чиқаришнинг иқтисослигини чуқурлаштириш, хўжаликлараро 
алоқаларни кучайтириш, саноат ва қишлоқ хўжалигини интеграциялаш, 
қишлоқ хўжалигини жадаллаштириш ва индустралаштириш, ишлаб 
чиқаришни юритишнинг янги ташкилий-хўжалик шаклларини ташкил этиш; 
- табиий ресурслардан, шу жумладан ер фондидан, меҳнат ресурсларидан 
оқилона фойдаланиш, шунингдек уларни худудий жойлаштиришини хисобга 
олган холда халқ хўжалигини барча асосий фондларидан самарали 
фойдаланиш; 
- уларни аниқ жойлашиши шароитида тармоқларни пропорционал 
ривожлантиришни таминлаш; 
- ижтимоий нуқтаи назардан - аҳоли турмуш таризининг моддий-маиший 
шароитларидаги, уни ижтимоий-демографик тартибидаги мавжуд худудий 
фарқларни бартараф этиш; 
- экологик жиҳатидан - табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, табиий 
ресурсларни қайта тиклаш учун шарт-шароит яратиш, ишлаб чиқариш 


64 
жараёнларига энг янги технологияларни киритиш йўли билан табиий ва 
хўжалик шароитларини сақлаш ва яхшилаш. 
Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг тармоқли ва ҳудудий қирраларини 
ёритувчи кўрсаткичларни боғлаш йўли билан вилоятлар ер тизими 
схемаларини ҳамда ер ресурсларидан фойдаланишнинг Мажмуали дастурини 
ишлаб чиқишда муҳим масала - иқтисодиётни тармоқли ва худудий 
тенглаштиришни таъминлаш масаласи ҳал қилинади. 
Томонларни 
ер 
тузиш 
схемалари 
мажмуали 
дастурни 
батафсиллаштиришнинг навбатдаги босқичи ҳисобланади. Унинг хусусияти 
шундан иборатки, унда бош масала ерлардан маҳсулдор фойдаланиш асосида 
агросаноат мажмуасини ривожлантиришга қаратилади. Ер тузиш 
схемаларида қишлоқ хўжалигини ҳамда улар билан боғлиқ бўлган агросаноат 
мажмуасининг тармоқларини, қишлоқни ижтимоий ривожлантириш, ер 
ресурсларини мухофазалаш, яхлит тарзда туманни ҳамда унинг алоҳида 
корхоналарини худудий ташкил этиш ва ривожлантириш масалалари кўриб 
чиқилади. Шундан келиб чиққан холда схемада ерлардан фойдаланиш 
масалалари ҳам бир ердан фойдаланувчи, АСМнинг корхонаси ва бошқа 
тармоқларга нисбатан ҳал қилинади. Натижада туман ер тузиш схемаси бош 
истиқболга эришишга йўналтирилган режалаштиришни амалга оширишга 
имкон беради. Шу билан бир вақтда туманнинг ер тузиш схемаси 
хўжаликлараро ва ички хўжалик ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш йўли 
билан ердан фойдаланиш масалалари билан янада батафсиллаштирилишини 
таъминлайди. Кейинги ҳар бир ер участкасидан фойдаланишни йиллар 
бўйича ёйилган режаси сифатида гавдаланади. 
Туман ер тузиш Схемасини кўриб чиқиш объекти - пастки маъмурий 
даражада ердан фойдаланиш бўйича режаолди ва лойиҳаолди хужжати 
сифатида алоҳида корхоналар ва ташкилотларни идоравий мансублигидан 
қатъий назар яхлит тарзда худудларни иқтисодий ва ижтимоий 
ривожлантиришнинг асоси бўлган ер фонди хисобланади. Худудий 


65 
бирликларнинг аниқ шароитида туман ер тузиш Схемасининг вазифалари 
қуйдагиларни таъминлашдан иборат: 
- тармоқларни режали, ўзаро боғлиқ ва самарали ривожлантириш; 
- алоҳида ландшафтли мажмуаларни ва атроф мухитни мухофаза қилиш; 

ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ижтимоий мақсадларини 
мажмуалилиги, мураккаблилиги ва узоқ муддатлилигини ёритувчи ягона 
режа асосида хўжаликни бошқариш учун шарт-шароит яратиш. Бунга 
эришиш маълум бир худуддаги хўжалик тармоқларини ва корхоналарни 
ижтимоий жиҳатдан бирлаштиришнинг эвазига рўй беради ва худудий 
ривожлантиришнинг мазмунини ва тармоқли режалаштиришнинг ўзига хос 
хусусиятларининг мазмунини ташкил этади.
Худудий режадаги сингари, туман ер тузиш схемасида жойлаштириш бош 
масала эмас, бош масала - яратилган ишлаб чиқариш салоҳиятидан 
фойдаланган холда ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштиришдир. Шунинг 
учун муҳим кўрсаткичлари ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш 
муносабатларини (хўжаликлар таркиби, маҳсулотлар ҳажмлари, меҳнат 
унимдорлиги, асосий фондлар ва кўпгина бошқ.) ривожлантириш 
даражасини ёритиш зарур. 
Худудларни 
ривожлантиришнинг 
Мажмуали 
дастурлари 
қуйидаги 
лойиҳаолди ер тузиш хужжатлари асосида амалга оширилиши зарур: 
- республика ер ресурсларидан фойдаланиш ва мухофаза қилишнинг Бош 
схемаси; 
- республика худудларини ер тузишнинг Бош схемаси; 
Вилоятлар (регионлар) ер тузиш схемаси; 
туман (муниципалитетлар) ер тузиш 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling