Қ. Рахмонов, А. Ашуров ҳудудлар давлат


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/24
Sana21.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1216588
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
худуд кадастрлари низоми




Қ.РАХМОНОВ, А.АШУРОВ
ҲУДУДЛАР ДАВЛАТ 
КАДАСТРИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ТОШКЕНТ - 2018 



Қ.РАХМОНОВ, А.АШУРОВ
ҲУДУДЛАР ДАВЛАТ 
КАДАСТРИ 
Олий ўқув юртларининг “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” 
ихтисослиги талабалари учун ўқув қўлланма 
Тошкент – 2018 йил 



Қ.Рахмонов, А.Ашуров “Ҳудудлар давлат кадастри” фанидан 
Ўқув қўлланмаси. Тошкент, ТИИИМСХ, 2018 й.
Ўқув қўлланма давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш зарурати ва 
тартиби, ҳудудлар давлат кадастрини юритишни ташкил этиш, унинг қону-
ний асослари, аҳамияти ва юритиш тартиби ёритилган.
Ўқув қўлланма давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, маҳаллий 
давлат ҳокимияти органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни 
ҳудудий режалаштириш ва ҳудудларни бошқариш соҳасида қарорлар қабул 
қилиш учун зарур бўлган, ҳудудларнинг табиий-ресурс ва хўжалик салоҳия-
ти, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва экологик ҳолати тўғрисидаги ком-
плекс, аниқ ахборот билан таъминлаш учун мўлжалланган. 
Масъул муҳаррир: ТИҚХММИ “Ердан фойдаланиш” кафедраси мудири 
Иқтисод фанлари номзоди А.Бобожонов 
Тақризчилар: “Давергеодезкадастр” қўмитасининг Давлат кадастрлари 
бошқармаси бошлиғи Б.Исометдинов
@ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш 
мухандислари институти 



КИРИШ 
 
Ўзбекистон Республикасининг сиёсий тузилишидаги ўзгаришлар, 
хусусий тузилишидаги ўзгаришлар, хусусий мулкчилик институтининг 
киритилиши, мамлакатни бозор муносабатларига ўтиши, бошқаришни 
эркинлаштирилиши бир-бирлари билан узвий боғлиқ бўлган ҳудудий, ер ва 
шаҳарсозлик сиёсатларини, ҳудудий-кенглик жиҳатидан режалаштириш 
методологияси ва амалиётини тубдан қайта кўриб чиқишни талаб қилади. 
Янги муносабатларни шакллантириш етарли даражада мураккаб ҳамда узоқ 
муддатли жараёнидир. У мана 27 йилдан бери давом этмоқда ва ҳалигача 
вужудга келиш ва такомиллашиш босқичидадир. 
Ушбу фаннинг предмети бозор иқтисодиёти шароитида ҳудудни 
ривожлантиришдан иборатдир. Ва бу тасодифий ҳолат эмас албатта, негаки 
ер ҳар қандай тармоқнинг ишлаб чиқариш воситаси ҳамда кенглик-
операцион асосидир. Жумладан, республика умумий ер майдонларидан 
(44410.3 минг.га) 90.0 фоиздан ортиғи жамиятни озиқ-овқат маҳсулотларига 
ҳамда хом-ашёга бўлган талабларини қондириш учун халқ хўжалигининг 
турли тармоқларида фойдаланилади. 
Ўзбекистон Республикасида ер ислоҳати қишлоқ хўжалиги соҳасида 
бошланади. У жамиятда ҳеч бир катта ижтимоий қарама-қаршиликларни 
туғдирмаган ҳолда тезлик билан ўтди, ва бугунги кунда асосан ниҳоясига 
етди. 
Аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланишидаги ислоҳотлар секинлик 
билан ўтмоқда, шаҳарлар ерларини хусусийлаштириш амалий жиҳатидан
бошланган эмас, бу эса ўз навбатида, ердан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган 
бошқа соҳаларда бозор ислоҳотларини боришига салбий таъсир кўрсатмоқда. 
Бунинг сабаблари эса бир нечтадир. 
Ер кодекси шаҳар ерларида ислоҳотларни ўтказиш учун етарли ҳуқуқий 
базага эга эмас. Уни қишлоқ хўжалиги ерларини хусусийлаштириш 
тўғрисидаги қонун сифатида қараш зарур. Шаҳарларда ва бошқа аҳоли 



пунктларида асосий диққат-эътибор давлат уй-жой фондини, хизмат 
кўрсатиш соҳаси объектларини ҳудудийлаштиришга, корхоналарни 
акциялаштиришга қаратилган. Аҳоли пунктлари, шаҳарлар ерлари кадастри, 
қишлоқ хўжалик ерлари кадастридан фарқли ўлароқ яратилмаган. Шаҳар 
ерларига ўрнатилган баҳолар бозор баҳоларидан бир неча маротаба марта 
паст. Шаҳарсозлик режалаштириш ҳужжатлари бугунги кунда талабларга 
жавоб бермайди. Энг асосийси - шаҳар ерларини хусусийлаштиришнинг 
концепцияси ва дастурини аниқламаган. Масаланинг мураккабига ноинки 
янги 
ижтимоий 
муносабатларни 
тартибга 
солишни 
тўлақонли 
механизмларини мавжуд бўлмаганлиги, балки шу билан бир қаторда, ушбу 
масалаларни ҳал қилиш имкониятига эга бўлган юқори малакали 
кадрларнинг ҳам етишмаслигидадир. 
Курснинг асосий мақсади - Ўзбекистон Республикасининг ҳудудларини 
ривожлантириш соҳасида бозор институтларини шакллантириш жараёнини 
тезлаштиришга ҳамда тегишли иқтисодиёт тармоқлари ва фаолияти соҳалари 
учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашдан иборатдир. 
Ушбу ўқув қўлланма бакалаврлар учун “Ҳудудлар давлат кадастри” 
фанининг ўқув дастурига мос равишда ёзилган. Қўлланмани тайёрлашда 
республикада шаҳар ва қишлоқларни ривожлантиришнинг мавжуд ҳолати ва 
амалий тажрибалари ҳисобга олинган, меъёрий ҳужжатлар, ушбу соҳа 
бўйича замонавий адабиётлардан, шунингдек чет эл тажрибаларидан 
фойдаланилади. Қўлланма амалий жиҳатдан ушбу муаммо бўйича биринчи 
ҳаражат, биринчи назарий ва услубий тадқиқот ҳисобланади. Шундай экан, 
амалий ва назарий жиҳатидан тажрибаларни тўпланиб бориши билан бу 
масала такомиллаштиришни талаб қилади. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling