Қ. Рахмонов, А. Ашуров ҳудудлар давлат


Қишлоқ худудларини ривожлантиришга имкон


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/24
Sana21.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1216588
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
худуд кадастрлари низоми

4.4. Қишлоқ худудларини ривожлантиришга имкон 
берувчи кадастр ишлари 
 
Ўзбекистон Республикаси ягона давлат ер фондининг бошқариш 
жараёнида давлат (ўзининг бунга ваколатли органлари орқали) ер тўғрисида, 
унинг ҳуқуқий холати, миқдори, сифати, алоҳида ер участкаларининг ва яхлит 
массивларининг баҳоси тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш билан боғлиқ 
бутун бир мажмуали ишларни амалга оширади. 
Ушбу ишлар ердан кенглик-операцион асос ҳамда асосий ишлаб чиқариш 
воситаси сифатида фойдаланиладиган қишлоқ худудлари учун айниқса катта 
аҳамиятга эгадир. Қишлоқ, сув, ўрмон ва бошқа тармоқларни оқилона 
жойлаштириш, бутун бир яхлит туманлар ва алоҳида корхоналарнинг 
ихтисослиги, юқори ва барқарор ҳосил усун курашиш ўз ичига бутун бир яхлит
агротехник, ўрмон мелиоратив, сув хўжалиги, геологик ва бошқа тартибларни 
ўтказишни олади. Айнан шулар ер, унинг хусусиятлари тўғрисидаги ҳар 
томонлама маълумотларни мавжудлигини талаб қилади. Шунинг учун 
мамлакатда ер кадастрини юритиш биринчи навбатда айнан қишлоқ 
худудларига нисбатан зарурдир. 
Ер кадастрлари 
қулдорлик
тузумидан бошлаб катта тарихга эгадир. 
Кадастрларнинг шакллари ва аниқ мақсадлари бир неча марта ўзгаради, аммо 
шундай бўлсада улар доимо ер тўғрисидаги маълумотларни тўплаш бўйича 
давлат тадбирларининг маълум бир тизими бўлиб қолаверади ҳамда хукумдор 
синфларнинг вазифаларига бўйсунувчи институт сифатида гавдаланади. 
Ерга давлат мулкчилиги мавжуд бўлган, бозор иқтисодиёти шароитида 
ҳаракатда бўлган бугунги ер кадастри кадастрларнинг кўп асрлик тарихидан 
биринчи марта ҳам иқтисодий тармоқларни илмий жиҳатдан бошқариш 
соҳасида ва айниқса қишлоқ хўжалигида, хамда республикада ерлардан 
оқилона фойдаланишнинг илмий асосларини яратишда янги вазифаларни ўз 
ичига қамраб олади. 


115 
Ҳалқ хўжалигини ислоҳ қилиш шароитида иқтисодиёт тармоқларини 
бошқариш жараёнларида ер кадастрининг маълумотлари фойдаланиш учун 
анчагина яроқли бўлган ерларни қидириб топишга, халқ хўжалик тармоқларини 
тўғри жойлаштиришга, ишлаб чиқаришни ихтисослаштиришни амалга 
оширишга, хосилдорликларни режалаштиришга, ер солиғи ва ижара ҳақларини 
белгилашга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш баҳоларини 
аниқлашга ва бошқаларга ёрдам бериш. 
Ердан оқилона фойдаланиш мақсадида ер кадастри ер тузишда, 
шаҳарсозликда ер майдонларини ноинки тўғри ташкил этишга имкон беради
балки ердан фойдаланиш ичидаги ишлаб чиқариш бирликларини анчагина аниқ 
режа топшириқларини ишлаб чиқаришга ёрдам беради, тупроқ унимдорлигига 
зарар етказилганлиги учун, ерларни фойдаланмасдан қолдирилганлиги учун 
жавобгарликларни ўрнатишга таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, ер 
кадастрининг роли шундан иборатки, унинг фаолияти ер участкаларига юридик 
ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларига кафолатлайди, шаҳарлар ва бошқа 
аҳоли пунктларига махкамланган худудлардан анча оқилона фойдаланишга 
имкон беради, ҳар йилги солиқлар ва ижара ҳақлари, шунингдек ер 
участкаларининг чегараларини аниқлаш билан бирга бўлган мажмуали ишлар 
бажарилганлиги учун ажратмалар кўринишида маҳаллий бюджетга фойда 
олишга имкон беради. 
Тўла қонлик ер кадастрини яратиш, яъни ерларни ҳуқуқий, хўжалик ва 
табиий режали, уларни тоифалари, сифат тавсифлари ва қиймати, ер 
участкаларининг жойлашган ўрни ва ўлчамлари, уларни эгаликлар, 
фойдаланувчилар ва мулкдорлар бўйича тақсимланиши тўғрисидаги 
маълумотлар тизимини ўз ичига олган кадастрни яратиш маълум бир 
томонларнинг мавжудлигини ва уларга риоя қилинишини кўзда тутади. Ер 
кадастриниг ана шундай тамойиллари қуйидагилар хисобланадилар: 
мамлакатнинг бутун худудини тўла қамраб олиш; ягона кенглик координаталар 
тизимини қўллаш; ер-кадастр ахборотларини ишлаб чиқиш услубиятининг 
ягоналиги; ер-кадастр ахборотларининг ҳаққонийлиги. 


116 
Қайд қилиш зарурки, юқорида санаб ўтилганлар ер кадастрини 
юритишнинг энг асосий тамойиллари хисобланади. Ушбу тамойиллар асосида 
олинган ер тўғрисидаги кадастр маълумотлари ер эгаликлари, ердан 
фойдаланувчилар ва мулкдорлар томонидан улар фаолияти жараёнида етарли 
даражада яхши фойдаланиши зарур. Ер кадастрини юритиш ва 
фойдаланишнинг тўғрилиги устидан давлат ҳокимияти ва бошқарув 
органларининг зарурий давлат назорати таъминланади. Ер кадастрини тузиш 
бўйича ўрнатилган қойидаларини бузиш ҳамда давлат органлари ва ердан 
фойдаланувчилар фаолиятида унинг маълумотларидан фойдаланишни хос-
тўплашда айбдор мансабдор шахслар жавобгарликка тортиладилар. 


117 
Қ.РАХМОНОВ, А.АШУРОВ
ҲУДУДЛАР ДАВЛАТ КАДАСТРИ 
 
Ўқув қўлланма 
Техник муҳаррир Т.Хожқулов 
Мусаҳҳиҳ О.Худойбердиев 
Босишга рухсат этилди 28 ноябр 2017 й. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling