Қ. Рахмонов, А. Ашуров ҳудудлар давлат


IY. Қишлоқ худудларини ривожлантириш


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/24
Sana21.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1216588
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
худуд кадастрлари низоми

 
IY. Қишлоқ худудларини ривожлантириш 
 
 
4.1 Ерларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш – ер фондини давлат
томонидан бошқариш функцияси сифатида. 


66 
Маълумки, республика халқ хўжалигининг барча тармоқлари ер 
фондидан фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқдир. Бу эса ер майдонларини 
тўғри тақсимланишини ҳамда вақти вақти билан ер майдонларини тоифалари 
ва тармоқлар ўртасида қайта тақсимланишини талаб қилади. Мамлакат ер 
фондидан оқилона ва самарали фойдаланиш масаласи, айниқса бозор 
иқтисодиёти ривожланаётган бугунги кунда катта халқ хўжалиги ахамиятига 
молик бўлмоқда. Демак, алоҳида ер тоифаларини ер эгаликлари, ердан 
фойдаланувчилар, ер мулкдорлари ўртасида ёки республика барча ерларини 
тоифалари, ердан фойдаланувчилар ёки турли туман ер турлари бўйича 
тақсимланиши ва қайта тақсимланиши - қонуний жараёндир ва бу даврий 
равишда рўй беради. Бундан кўринадики, ер участкасидан фойдаланувчилар 
ўртасида (корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек фуқаролар) 
ер участкаларини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш деганда иқтисодиёт 
тармоқларининг объектив талабларидан келиб чиққан холда давлат ва 
жамоат заруриятлари учун ерларни бериш, ажратиб олиш жараёни 
тушунилади. 
Бу жараён ер фондининг энг асосий мулкдори сифатида давлат томонидан 
қайд қилинади ва қишлоқ хўжалиги масалаларини устуворлигини хисобга 
олган холда давлатнинг ижроя фармойишли органлари томонидан тартибга 
солинади. Демак, ерларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш доимий давлат 
назорати остидадир.
Ер участкаларини бериш мақсадларига қараб улар ягона давлат ер 
фондиинг маълум тоифаларига ажратиладилар ёки бошқа тоифаларига 
ўтказиладилар. Саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа 
тармоқларнинг ривожланиши халқ хўжалигининг талаблари асосида ер 
участкаларини доимий равишда ажратиб турилишини талаб қилади. 
Республика ягона ер фондини чегараланганлиги сабабли, табиийки уларни 
тақсимлаш ва қайта тақсимлаш доимий равишда амалга оширилиб турилади. 


67 
Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2008 йилнинг 01 
январига келиб ягона давлат ер фондининг миқдори 44410,3 минг гектарни 
ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси ер майдони жихатидан Марказий 
Осиё давлатлари (Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон)
ичида иккинчи ўринда туради. Бу ер ресурслари иқтисодиёт тармоқлари 
талабларига ва қоидаларига асосланган тарзда турли тоифаларга
ажратилган. 
Ўзбекистон Республикасининг ягона ер фонди фойдаланиш мақсадларига 
ва талабларига қараб қуиидаги ер тоифаларига ажратилган: 
1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар - қишлоқ хўжалиги учун 
ажратилган ёки шу мақсадлар учун мўлжалланган ерлар; 
2. Аҳоли яшайдиган жойлардаги ерлар (шаҳар, шаҳар типидаги поселкалар 
ва қишлоқ аҳли пунктлари) - шаҳар яқинидаги, шаҳарга қарашли ерлар ва 
умуман аҳоли яшаш пунктлари эгаллаган ерлар;
3. Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган 
ерлар – юқоридаги мақсадларда юридик шахсларга ажратилган ерлар; 
4. Табиатни мухофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига 
мўлжалланган ерлар - махсус даволаш, шифобахш хусусиятлара эга бўлган, 
даволаниш, оммавий дам олиш ва туризм мақсадларида фойдаланиладиган
ерлар; 
5. Тарихий маданий аҳамиятдаги ерлар – тарихий маданий ёдгорликлар 
жойлашган ерлар; 
6. Ўрмон фонди ерлари – ўрмон ўсимликлари билан қопланган ва ўрмон 
хўжалиги учун ажратилган ерлар; 
7. Сув фонди ерлари – сув иншоотлари, сув хўжалигига қарашли сув 
иншоотлари жойлашган ерлар, сув иншоотлари ва каналлар бўйларида 
ажратилган ерлар; 
8. Захирадаги ерлар. 
Юқорида 
санаб ўтилган ер тоифалари бўйича Ўзбекистон 
Республикасининг ерлари қуйидагича тақсимланган ( 1 Жадвал) 


68 
1-жадвалдаги маълумотлардан кўринадики, республика ер фондини ер 
тоифалари бўйича тақсимланиши бир хилда эмас. Эгаллаган ер майдони ва 
халқ хўжалигидаги ахамияти бўйича асосий ер тоифаси бу қишлоқ хўжалик 
ерлари бўлиб, улар умумий ер майдонларининг 50,18%ни эгаллайди. Ўрмон 
фонди ерлари 19,50%, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа
мақсадлар учун ажратилган ерлар 4,42%ни ташкил этади. Ер 
майдонларининг анчагина катта қисмини, яъни 23,43%ини захирадаги ерлар 
ташкил этади. 
Шу билан бир қаторда қайд этиш зарурки, республика ягона ер 
фондини вилоятлар бўйича тақсимланиши хам турлича миқдорлардадир. 
Республика ер майдонларини вилоятлар бўйича тақсимланиши тўғрисидаги 
маълумотлар 2 жадвалда келтирилган. Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, 
қишлоқ хўжалик ерлари республика вилоятлари бўйича энг катта майдон- 
ларни эгаллаган. Шаҳарлар, шаҳар типидаги посёлкалар ва қишлоқ аҳоли 
пунктларининг ерлари (қишлоқ хўжалик ерлари тоифасида хисобга олинган
қишлоқ ахоли пунктларидан ташқари) умумий майдоннинг 0,53%ни ташкил 
этади. Бу ерларнинг асосий қисми аҳолиси зич жойлашган вилоятларга 
тўғри келади. 
Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга 
мўлжалланган ерлар, юқорида қайд қилинганидек, мамлакат жами ер 
майдонининг 4,42% ни ташкил этади. Бу майдонларнинг аксарият қисми 
Қорақолпоғистон Республикасида, Наманган ва Фарғона вилоятларида 
жойлашган. 
Табиатни 
мухофаза 
қилиш, 
соғломлаштириш 
ва 
рекреация 
мақсадларидаги ерлар 0,16%ни ташкил этгани холда уларнинг аксарият
майдонлари жиззах ва Навоий вилоятларига тўғри келади. 
Тарихий маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар ҳам катта 
аҳамиятга эгадир. Бу ерлар майдони унча катта бўлмасада (0,4 минг гектар ), 
бу ерлар алоҳида муҳофаза қилинадиган ва қўриқланадиган ерлар қаторига 
киради. 


69 
Давлат ва бошқа ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотларига 
ажратилган ерлар жами ер майдонининг 19,5%ини ташкил этади. Ўрмон 
хўжалиги ер майдонларининг катта қисми Қорақолпоғистон Республикасига 
(27,1%), Навоий вилоятига (19,2%) ва Тошкент вилоятига (38,4%) тўғри 
келади. Андижон, Сирдарё, Фарғона ва бошқа вилоятларда бу майдонлар 
анчагина кам.
Ер хисоби маълумотларига қараганда, сув фонди ерлари умумий 
майдоннинг 1,83%ни ташкил қилади. 2 жадвал маълумотларидан 
кўринадики, бундай ерларнинг катта қисми Жиззах ва Навоий вилоятларида
жойлашган. 
Юқорида 
қайд 
қилинганидек, 
республикадаги 
мавжуд 
ер 
майдонларнинг 23,43%ини заҳира ерлари ташкил этади. Бу ерлар қишлоқ 
хўжалиги учун яроқсиздир ва бугунги кунга қадар бошқа мақсадлар учун 
ажратилмаган ерлардир. Бундай ерлар Қорақолпоғистон Республикасида, 
Навоий ва Хоразм вилоятларида катта майдонларни эгаллайдилар. Бундай 
ерлар қишлоқ хўжалиги ривожланган вилоятларда майдонларнинг кам 
қисмини ташкил этади. 
Халқ хўжалигининг турли тармоқларига ер давлат томонидан турли 
хўжалик мақсадлари учун тақсимланади. Ер майдонларининг таркиби 
республика вилоятларида ер фондидан фойдаланиш усулларини кўрсатиб 
туради (3 жадвал). 
3 жадвалдаги маълумотлардан кўринадики, қишлоқ хўжалик ерлари 
умумий ер майдоннинг 57,7%ини, уларнинг хам анчагина қисмини, яъни 
47,0%ини яйлов ерлари ташкил этади. Баъзи вилоятларда, масалан Навоий, 
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида умумий ер майдоннинг аксарият 
қисмини қишлоқ хўжалик ерлари эгаллайди, Фарғона ва Тошкент 
вилоятларида қишлоқ хўжалик ерлари, аксинча кам. 
Республика бўйича асосий қишлоқ хўжалик ери хисобланган экин 
ерлари умумий ер майдонларининг 9,7%ини ташкил қилади. Ваҳоланки, экин 
ерларининг улуши Сирдарё, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида


70 
жами қишлоқ хўжалик ерларининг катта қисмини ташкил этади. Кўп йиллик 
дарахтзорлар (боғлар, узумзорлар, тутзорлар, мевали кўчатзорлар) 
республика ер майдонларининг 0,8%ини ташкил қилади. Бундай ерларнинг 
катта майдонлари Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд вилоятларида
жойлашган. 
Республика миқёсида ўтлоқлар ва яйловлар майдонлари ҳам бир хил 
тақсимланган деб бўлмайди. Улар майдонларининг миқдорларига, ерларнинг 
сифатига худудларнинг табиий иқлими, ерларнинг хусусиятлари катта 
таъсир кўрсатади. Бундан ташқари бунга жойнинг ижтимоий иқтисодий, 
сиёсий, тарихий, иқлимий ва бошқа шароитлар таъсир кўрсатган. Улар 
ерларнинг сифатига ва тупроқларнинг хусусиятларига хамда бошқа 
омилларга хам боғлиқдир. Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг 
умумий ер майдонларининг таркибида яйловлар ва пичанзорлар катта 
улушни ташкил этади. Андижон, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида яйлов ва 
пичанзорлар бор йўғи 3,4 – 5,4%ни ташкил этади. 
Эгаллаган майдонларига ва халқ хўжалиги аҳамиятига кўра қишлоқ 
хўжалик ерлари республика ер фондининг асосий тоифаси хисобланади. Бу 
ерлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида фойдаланилиши учун қишлоқ 
хўжалик кооперативлари, қишлоқ хўжалик ташкилотлаига ва Ўэбекистон 
Республикасининг фуқаролари ўртасида тақсимланган. 
Шуни алоҳида эътироф этиш зарурки, ўтказилаётган аграр ислоҳотлар 
асосида республикада кейинги йилларда ер майдонлари тақсимланди ва 
қайта тақсимланмоқда, қишлоқ хўжалик корхоналари қайта ташкил этилиб, 
улар негизида фермер хўжаликлари тузилди. Бунинг учун аввало ерларни 
мажмуали инвентаризациялаш ишлари, сифатини ўрганиш ва бошқа катта 
хажмлардаги қидирув ишлари ўтказилди. Қайта ташкил этиладиган 
корхоналарининг ерларини сифати, ер ва сувдан фойдаланишнинг холати, 
инженерлик 
ускуналарининг 
жойлашиши, 
майдонлари, 
аҳолини 
жойлаштириш ва бошқа масалалар ўрганилиб чиқилди. Шулар асосида 


71 
янгидан тузилаётган фермер хўжаликлари ўртасида ерларни қайта тақсимлаш 
бўйича лойиҳавий таклифлар ишлаб чиқилди. 
Қайта ташкил этилаётган фермер хўжаликларига ер фондини қайта 
тақсимлашда қуйидагилар эътиборга олинди: 

ер фондининг мавжуд холати; 

бош планлар ёки давлат дастурларида кўзда тутилган ахоли 
пунктларини, деҳқон хўжаликларини, ирригация мелиорация, йўл 
тармоқларини, 
бошқа 
инженерлик 
тармоқларини 
ва 
коммуникацияларини, қурилиш объектларини ривожлантириш 
истиқболларини таъминловчи ер майдонларига талаб

амалдаги чегараланишлар ва сервитутлар; 

мавжуд фермер хўжаликларининг ерлари; 

мавжуд бўлган қишлоқ хўжалик экинларининг майдонлари; 

ерларни бириктириш ва фойдаланишнинг бошқа шартлари. 
Ахоли пунктларининг майдони ахоли пунктларини лойиҳалаш ва қуриш 
учун олдин тузилган лойихаларни хисобга олган холда аниқланди. Булар 
бўлмаган тақдирда истиқболга ахоли пунктларининг чегаралари ерларнинг 
мавжуд фойдаланилиши ва истиқболдаги ривожланишини хисобга олган 
холда аниқланди. Ахоли яшаш пунктларини кенгайтириш учун зарур бўлган 
майдонлар келгусида одамлар сонини хисобга олиб аниқланди. 
Истиқболга ахоли пунктларининг чегаралари туман меъмори 
иштирокида белгиланган тартибда аниқланди. Бунда алохида қимматли 
ерларни хисоб қилиш материаллари, қурилиш объектлари ўртасидаги 
санитария ва бошқа химоя минтақалари хисобга олинди. 
Юқорида келтириган талаблар асосида, Ўзбекистондаги мавжуд 
қонунлар асосида ва “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунга биноан 2000 – 
2007 йиллари барча жамоа хўжаликлари ва ташкилотлари асосида фермер 
хўжаликлари тузилди, уларнинг ер фонди янги тузилган фермер 
хўжаликлари ўртасида қайта тақсимланди. Қишлоқ хўжалик корхоналари ер 


72 
фондининг қайта тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги, 4 
жадвалда келтирилади.
4 жадвалдаги маълумотлардан кўринадики, республика 2008 йил 1 январга 
5899,2 минг гектар майдонда турли ихтисосликларда 215776 фермер 
хўжалиги тузилди. Хисоб китоблардан кўринадики, жами экин 
майдонларининг 84,6% фермер хўжаликлари ўртасида қайта тақсимланди. 
Аммо Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 6 
октябридаги фармойишига биноан мавжуд фермер хўжаликлари ер 
майдонларини мақбуллаштириш ишлари ўтказилди. Натижада бу ер 
майдонлари янгидан қайта тақсимланди ва фермер хўжаликлари 
йириклаштирилди. Мақбуллаштириш ва ерларни қайта тақсимланиши 
натижасида республикада 2008 йил 20 декабрь холати бўйича 105081 
фермер хўжалиги қолдирилди. Ихтисосликлари бўйича улар қуйидагича 
тақсимланади: пахтачилик, дончилик йўналишларида 41772, дончилик 
йўналишларида 6211, чорвачилик йўналишларида 6320, боғдорчилик
узумчилик йўналишларида 34761, сабзавотчилик полизчилк йўналишларида
5015 ва бошқа йўналишлардаги 11002. 
Қайд қилиш зарурки, ягона ер фондини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш
доимий жараёндир. Саноатнинг, траспортнинг, қишлоқ хўжалигининг, 
шаҳарларнинг ва бошқа аҳоли яшаш жойларининг доимий ривожланиши
улар учун ер ажратиш заруриятини вужудга келтиради. Юқорида санаб 
ўтилган тармоқларда ер участкаларидан фойдаланиш учун табиий ресурслар 
чегаралангандир. Шунинг учун, иқтисодиётнинг турли тармоқларини ер 
участкаларига бўлган талабини қодириш учун ерларни доимий қайта 
тақсимлаш зарур. 
Шундай 
қилиб, 
иқтисодиётнинг 
турли 
тармоқларини 
ривожлантиришнинг бош омиллларидан бири хисобланган холда ерларни 
тақсимлаш ва қайта тақсимлаш умумий тарзда қишлоқ худудларини 
ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. 


73 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling