Қ. Рахмонов, А. Ашуров ҳудудлар давлат


Худудларни ривожлантириш тамойиллари


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/24
Sana21.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1216588
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
худуд кадастрлари низоми

3.2. Худудларни ривожлантириш тамойиллари. 
Шаҳар ва қишлоқ худудларини ривожлантириш уларнинг асосини 
ташкил этувчи белгилари ёки тамойилларига мос равишда амалга 
оширилади. Тамойиллар худудларини моҳияти ва ривожлантиришнинг 
асосий қойдаларига асосланган бошланғич қойидалар хисобланади. Худудни 
ривожлантириш тамойиллари шартли равишда умуман худудларни 
ривожлантиришга кирувчи умумий, ҳамда фақатгина шаҳар ёки қишлоқ 
худудларини ривожлантиришга кирувчи хусусийга бўлинадилар. Шаҳар 


46 
худуди деганда шаҳарлар (поселкалар) чегаралари билан чегараланган ер 
майдонлари тушунилганлиги сабабли шаҳар худудларини ривожлантириш 
тамойиллари 
амалда 
шаҳарларни 
(поселкаларни) 
ривожлантириш 
тамойилларидир. Қишлоқ худудларини ривожлантириш тамойиллари 
шаҳарлар (поселкалар)дан ташқари худудларга тегишлидир. 
Худудларни ривожлантиришнинг умумий тамойилларига қуйидагилар 
киради: 
-худудларни ривожлантиришнинг иқтисодий, ижтимоий, рекреацион ва 
экологик моҳияти; 
-худудларни ривожлантиришни башоратлаш ва режалаштириш; 
-худудларни минтақалаш; 
-худудларни ривожлантиришни бошқариш; 
-худудларни барқарор ривожлантириш. 
Худудларни ривожлантиришнинг иқтисодий, ижтимоий, рекрацион ва 
экологик моҳияти тамойили. Худудларни ривожлантириш чуқур иқтисодий 
моҳиятга эгадир, негаки у моддий (саноат ва қишлоқ хўжалиги) ишлаб 
чиқариш билан боғлиқ. Аҳолини моддий бойликларга доимий ўсиб борувчи 
талаблар ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни талаб қилади, моддий 
бойликларни ишлаб чиқариш жамиятни мавжуд бўлиши ва ривожланиши 
учун асос ҳисобланади. Шунинг учун худудларни ривожлантириш жараёни 
кенгайтирилган моддий ишлаб чиқариш учун зарур шароитларни кўзда 
тутиш ва таъминлаш зарур. Худудларни ривожлантириш мазмунининг бошқа 
бир муҳим томони унда истиқомат қилувчи аҳоли учун барча зарурий 
ижтимоий шароитларни таъминлашдан иборатдир. Бу аҳолини талабларига 
тўла жавоб берадиган худудларни ижтимоий инфратузилмаларини яратиш ва 
янада ривожлантириш учун зарурий шароитларни таъминлашни кўзда 
тутади. Худудни ривожлантиришнинг моҳиятини рекрацион томони 
кишиларни тўлақонли дам олиш ва жисмоний ривожланиши, аҳолини қайта 
тикланишига имкон берувчи рекреацион хизматлар билан аҳолини 
таъминлашдан иборатдир. Худудларни ривожлантиришнинг экологик 


47 
моҳияти одамни атроф муҳит билан ўзаро таъсирини гармоник 
муносабатларини таъминлашдан иборатдир. Ушбу тамойилни амалга 
ошириши аҳолини худудларини ривожлантиришга, уни жойлашган ўрни ва 
ҳаёт фаолиятини такомиллаштиришга аҳолини тўла мажмуали талабларини 
ҳар томонлама хисобга олишини таъминлайди. 
Худудларни ривожлантиришни башоратлаш ва режалаштириш тамойили. 
Худудларни ривожлантириш бошқарув қарорларининг бир шакли ҳамда 
худудни ривожлантиришни бошқаришнинг битта функцияси бўлгани холда 
башоратлар ишлаб чиқишга кенг асосланган. Улар холатини баҳолаш ва 
бошқарув 
қарорларини 
ишлаб 
чиқиш 
учун 
зарур, 
худудларни 
ривожлантириш йўналишлари тўғрисида фикр-мулохазалар қилишга имкон 
берадилар. Башоратлаш худудларни ривожлантириш жараёнининг мумкин 
бўлган холатлари тўғрисида, йўллари, олдинга қўйилган мақсадга 
эришишнинг муддатлари ва воситалари тўғрисида илмий асосланган 
хулосаларни таъминлайди. Худудларни ривожлантиришни башоратлаш 
жараёни билан бошқаришнинг бошқа бир функцияси - режалаштириш узвий 
боғлиқдир. Режа маълум бир муддатга худудни ривожлантириш натижасида 
эришилиши зарур бўлган ҳамда бунинг учун керак бўладиган ресурсларнинг 
аниқ кўрсаткичларини белгилайди. 
Худудларни 
ривожлантиришни 
бошқариш 
тамойили. 
Худудларни 
ривожлантириш мураккаб ижтимоий-иқтисодий ва экологик тизим сифатида 
ўзини бошқаришни талаб қилади. Умумий жиҳатдан худудлар тизимини 
(режалаштириш) яратиш, уни мавжуд бўлиши ёки худудлар тизимини 
(таркибини) бир холатдан бошқасига ўтказиш (худудлар таркибига 
кузатмалар киритиш) жараёни ушбу тизимни бошқариш воситасида, яъни 
унга мақсадли йўналтирилган таъсир этиш натижасида амалга оширилади. 
Шу муносабат билан худудни ривожлантиришни бошқаришга самарали 
ёндошувлар (мажмуали ёндошув, тизимли ёндошув, жараёнли ёндошув ва 
бошқ.) талаб қилинади. 


48 
Худудларни 
барқарор 
ривожлантириш 
тамойили. 
Худудларни 
ривожлантиришнинг асосий ва бош мезони аҳолининг ижтимоий-иқтисодий 
даражасини узлуксиз ошириш ва худудни экологик шароитларини 
яхшилашдан иборат бўлиши зарур. Ушбу тамойили амалга оширилиши 
худудларни барқарор иқтисодий ривожланишини яратишни, аҳолини 
яхшилаш ва ҳаёт фаолияти учун ижтимоий шароитларининг сифатини 
кенгайтирилган ўсишини таъминлаш, уларнинг барча ресурс салоҳиятидан 
(табиий ресурслар, меҳнат, молиявий) ҳамда, биринчи галда, ер-сув 
ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш асосида худуднинг 
экологик холатини ҳар томонлама яшхилашни талаб қилади. 
Худудларни минтақалаш тамойили. Худудни ривожлантиришда уларни 
минтақалаш муҳим роль ўйнайди. Турлича табиий-иқлимий, иқтисодий, 
ижтимоий ва экологик шароитлар мақсадли моҳияти бўйича турлича 
минтақаларга ажратиш заруриятини кўрсатади. Минтақалаш ушбу минтақани 
қабул қилинган баҳолаш мезонлари нуқтаи назаридан тавсифлайдиган бир 
неча ёки битта асосий сифат белгиси бўйича амалга оширилади. Худудларни 
ривожлантиришда минтақалаш бошқарув қарорларини ишлаб чиқишда 
муҳим бўлган алоҳида унинг участкаларини ўзига хос белгилари ва 
хусусиятларини анчагина тўла хисобга олиш ва баҳолашни таъминлайди. 
Ушбу тамойил ҳаёт фаолиятнинг мақбул муҳитини таъминлаш, табиий ва 
техноген характердаги фавқулоддаги холатларининг таъсиридан шаҳарлар ва 
поселкалар худудларини химоя қилиш, аҳоли ва ишлаб чиқишни ҳаддан 
ташқари бир жойга тўпланишини бошқарув этиш, алоҳида мухофаза 
қилинадиган худудлар, шу жумладан табиий ландшафтлар, шунингдек 
маданий мерос объектлари, қишлоқ хўжалик ерлари ва ўрмонларни мухофаза 
қилиш ва фойдаланишни таъминлаш мақсадида тадбиқ қилинади. 
Ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш тамойили. Ер 
ресурсларидан оқилона фойдаланиш уларни жамият фаолиятининг барча 
соҳаларида мақсадга мувофиқ тақсимланиши ва фойдаланишини кўзда 
тутади. Бунда ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун зарурий меъёрлар бўйича 


49 
асосланган бўлиши зарур. Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш уларни 
мақсадли моҳияти ва фойдаланишининг барча турларида ерлардан 
фойдаланишдан энг юқори самара олишни кўзда тутади. 
Умумий тамойиллардан фарқли ўлароқ, шаҳар ва қишлоқ худудларини 
ривожлантиришнинг хусусий тамойиллари ҳам ажиратилади. Хусусий 
тамойиллар худудларни ривожлантиришнинг ёки фақатгина шаҳар ёки 
бўлмаса қишлоқ худудларига хос бўлган ўзига хос қирраларини қамраб 
олади. 
Шаҳар 
худудларини 
ривожлантиришнинг 
хусусий 
тамойилларига 
қуйдагилар киради: 
- шаҳарлар ва поселка худудларини ривожлантиришда ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш, 
табиий-иқлимий 
ва 
демографик 
шароитларнинг 
хусусиятларини хисобга олиш; 
- шаҳарлар ва поселка худудларини ривожлантиришда ўлчамлар ва 
режалаштириш қарорларини ўрнатиш; 
- шаҳарлар ва поселка худудларини функционал минтақалаш; 
- ер ресурсларидан фойдаланишга чеклашлар. 
Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш хусусиятларини ва демографик 
шароитларини хисобга олиш тамойили шаҳарлар ва поселкаларини 
ривожлантиришда аҳолини жойлаштириш тизимини, табиатдан фойдаланиш 
ва ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантиришнинг асосий қойидаларини 
аниқлайди. 
Ижтимоий-иқтисодий 
ва 
демографик 
ривожлантириш 
параметрлари республика худудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни 
ва уни аҳоли сонини ўсишини башоратлаш асосида асосланади ва 
ўрнатилади. Аҳоли пунктлари худудларини ривожлантиришни лойҳалашда 
параметрлар маълумотларини хисобга олиш аҳолини яшаш ва ҳаёт фаолияти 
учун энг юқори ижтимоий ва иқтисодий шароитларни таъминлашга имкон 
беради. 
Шаҳарлар ва поселкаларини ривожлантиришда параметрлар ва қарорларини 
белгилаш тамойили аҳоли пунктлари худудларини ривожлантиришнинг 


50 
тармоқлари схемаларида энергия таъминотни, газ билан таъминлашни, алоқа, 
ирригация, сув таъминоти ва канализация, транспорт турларини 
ривожлантириш, иқтисодий тармоқлари объектларини жойлаштириш, 
ободонлаштириш ва худудни кўкаламзорлаштириш ҳамда худудни 
ривожлантиришнинг бошқа масалаларини ривожлантириш бўйича асосий 
параметрлар ва режалаштириш қарорларини ўрнатиш йўли билан тадбиқ 
қилинади. Шу билан аҳоли пунктлари ва шаҳар атрофи минтақаларининг 
чегараларини аниқлаш, худудларни минтақалаш ва улардаги қурилишлар 
навбати, худудни қурилган ва қурилмаган қисмларининг нисбатлари, бошқа 
параметрлари ва режалаштириш қарорлари кўзда тутилади. 
Шаҳарлар ва поселкалар худудий минтақаларини ўрнатиш тамойили ҳаёт 
фаолиятининг мухитини таъминлаш мақсадида тадбиқ қилинади ҳамда уй-
жой, 
жамоат-иш, 
ишлаб 
чиқариш, 
инженерли 
ва 
транспорт 
инфратузилмалари, рекреацион, режимли худудлар, махсус моҳияти, бошқа 
моҳиятдаги минтақаларни яратиш ва ривожлантиришни кўзда тутади.
Ер участкаларидан фойдаланишга чекланишлар тамойили. Ушбу тамойил 
шаҳарлар ва поселкаларнинг турли минтақаларида ерлардан фойдаланишга 
чекланишлар киритиш имкониятини кўзда тутади. Шаҳарсозлик фаолиятини 
амалга оширишга доимий чекланишлар киритиш имкониятини кўзда тутади. 
Шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишга доимий чекланишлар ҳимоя, 
мухофаза, санитарли ва алоҳида мухофазаланувчи минтақаларда ўрнатилади. 
Шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер участкаларига ҳуқуқларни 
сақлашлар ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари ва фойдаланувчилари
ҳуқуқларини чеклашлар ҳамда мажбуриятларини ўз ичига олади. 
Шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда сервитутлар, қачонки бино ва 
иншоатлар мулкдорларининг манфатлари бегона ер участкасидан 
фойдаланиш чекланмаган ҳуқуқда таъминланиши мумкин бўлмасагина 
ўрнатилади. 
Қишлоқ худудларини ривожлантиришнинг тамойиллари қуйдагилар 
хисобланадилар:


51 
- қишлоқ худудларини ишлаб чиқариш ва бошқа функцияларни ягона 
мажмуа сифатида амалга ошириш; 
- агросаноат интеграциясини ривожлантириш, шаҳар билан алоқаларни 
чуқурлашиши натижасида қишлоқни яккаланиб қолишини бартараф этиш; 
- қишлоқ худудларини барқарор ривожлантириш бўйича дастурни қишлоқ 
хўжалик ишлаб чиқаришини таркибли қайта қуришлар билан ўзаро 
боғлиқлиги; 
- давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тадбирларини қишлоқ худудлари эга 
бўлган маҳаллий ресурсларни сафарбар қилиши билан бирлашиши; 
- қишлоқ худудларини ижтимоий ва иқтисодий ривожланишининг 
регионлараро даражасини тенглаштириш; 
- қишлоқ аҳолисини барча гурухлари учун ижтимоий хизмат ва ижтимоий 
соҳа объектларини иқтисодий ва худудий ўнғайлиги; 

қишлоқ 
бирлашмалари 
ҳаётини 
эркинлаштириш 
(худудни 
ривожлантиришда маҳалий бошқарув, табиий ресурслардан фойдаланиш, 
табиатни мухофаза қилиш). 
Қишлоқ худудларидан ишлаб чиқиш ва бошқа функцияларни ягона мажмуа 
сифатида амалга ошириш тамойили қишлоқ худудларини ривожлантиришга 
мажмуали ёндашувни кўзда тутади, қайсики унда бир вақтнинг ўзида 
иқтисодий (қишлоқ ва саноат ишлаб чиқариши, транспорт, савдо, маиший 
хизматлар), ижтимоий, қишлоқ аҳолисининг нормал ҳаёт фаолияти учун 
зарур бўлган худудни ривожлантиришнинг рекреацион қирралари 
ривожланадилар ва амалга ошириладилар. Бунда моддий бойликларни ва 
аҳоли учун хизматларни яратишни асоси ҳисобланган худудни 
ривожлантиришнинг иқтисодий қирраси устуворлик берилиши зарур. 
Агросаноат интеграциясини ривожлантириш, шаҳар билан алоқаларни 
чуқурлашиши натижасида қишлоқни яккаланиб қолишини бартараф этиш 
тамойилиэнг аввало, уни маҳсулотларини қайта ишловчи саноатни, қишлоқ 
хўжалиги машинасозлиги тармоқларини минерал ўғитлар ишлаб чиқариш 
ҳамда қишлоқ хўжалигини зарурий техникалар, минерал ўғитлар, мева-


52 
сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун омборхона инфратузилмалари, 
қишлоқ транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш ва мавжуд бўлиши 
билан ўзаро узвий боғлиқликда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни кўзда 
тутади. Бу эса охир-оқибатда шаҳар билан қишлоқ алоқаларини кучайишига 
ҳамда уни яккаланиб қолишини камайишига олиб келади. 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тартибий қайта қурилишини қишлоқ 
худудларини барқарор ривожлантириш бўйича дастурларни ўзаро боғлиқлик 
тамойили қишлоқ худудларини барқарор ривожлантириш дастурларини 
қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган таркибий қайта қурилишларни 
максимал ёритишни кўзда тутади. Амалга оширилган қишлоқ хўжалик 
корхоналарининг қайта ташкил этилиши ҳамда қишлоқда хўжалик 
юритишнинг асосий ташкилий-ҳуқуқий сифатидаги бугунги кундаги фермер 
хўжаликларини ривожлантириш, шунингдек деҳқон хўжаликларини 
мустаҳкамлаш ишлаб чиқарилаётган қишлоқ худудларини барқарор 
ривожлантириш Дастурларида кенг ёритилиши зарур. 
Қишлоқ худудлари эга бўлган маҳаллий ресурсларни кенг сафарбар қилиш 
асосида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тадбирларини бирлаштириш 
тамойили маҳаллий меҳнат, молиявий, табиий ва бошқа ресурслардан 
мумкин қадар юқори фойдаланганқишлоқ худудларини барқарор 
ривожлантириш бўйича Дастурни амалга оширилишини давлат томонидан 
ҳар томонлама қўллаб қувватлашини узвий боғлиқлигининг зарурлигини ўз 
ичига олади. Ушбу мақсадда барча мавжуд маҳаллий ресурсларни хисобга 
олиш ва баҳолашни ўз ичига олган қишлоқ худудлари тўғрисида объектив 
кадастр ахборотли маълумотлар зарурдир. 
Қишлоқ худудларини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг 
регионлароро даражасини тенглаштириш тамойили қишлоқ худудларини 
ривожлантиришнинг иқтисодий ва ижтимоий даражаларини табақалашни 
бартараф этишни кўзда тутади. Қатор объектив ва субъектив сабабларга кўра 
бугунги кунда қишлоқ худудлари республика регионлари бўйича юқорида 
санаб ўтилган белгилари бўйича ривожланишнинг турлича даражаларига 


53 
эгадирлар. Бу хол анча паст ҳаёт таъминоти даражасидаги қишлоқ 
аҳолисининг турмуш сифатига салбий таъсир кўсатади. Қишлоқ худудларини 
ривожлантириш дастурлари республиканинг мустасносиз барча регионлари 
учун қишлоқ худудларини мумкин қадар юқори миқдорий ва сифат 
ўзгаришларини кўзда тутишлари зарур. 
Қишлоқ аҳолисининг барча гуруҳлари учун ижтимоий хизматлар ва 
ижтимоий соҳа объектларини иқтисодий ва худудий ўнғайлиги тамойили
қишлоқ аҳолисини ижтимоий хизматлар билан таъминлаш учун тенг 
тақсимлаш имкониятлар яратишни кўзда тутади. Ушбу мақсадда қишлоқ 
худудларини ривожлантириш Дастурларида ушбу хизматларни олишда 
қишлоқ аҳолиси ҳеч бир иқтисодий ва худудий (объектларгача бўлган 
масофа) характердаги қийинчиликлар кўрмайдиган шундай турли-
туманликдаги ва миқдорлардаги ижтимоий обектларни лойиҳалаш ҳамда 
яратиш кўзда тутилиши зарур. Бунда шаҳар атрофи минтақаларида шаҳар ва 
шаҳарлар типидаги поселкаларнинг ижтимоий объектларидан худудий 
жиҳатидан ўнғай бўлган қишлоқ аҳолиси томонидан мумкин қадар юқори 
даражада фойдаланишларини кўзда тутиш зарур. 
Қишлоқ жамоалари ҳаётини эркинлаштириш тамойили худудларни 
ривожлантириш, табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза 
қилишнинг маҳаллий органларида қишлоқ аҳолисини мумкин қадар кўпроқ 
жалб қилиш ва иштирокини кўзда тутади. Мухофазали худудлар 
(қўриқхоналар, бюртма боғлар, биосферали жойлар), бузилган табиий 
ландшафтли ҳамда уларни тиклаш талаб қилинадиган худудлар, экологик 
шароитлари бузилган худудлар, худудларни ривожлантирини бошқаришда 
қишлоқ аҳолиси иштирок этувчи ўзига хос соҳалардир. Қишлоқ аҳоли 
пунктларини ривожлантиришда, табиий ресурслардан фойдаланишда 
(яйловлар, ўрмон ерлари, сув манбалари ва бошқ.) жамоатчилик бошқаруви 
қатор роль ўйнаши зарур. 
Умумий тамойилларни, шаҳар ва қишлоқ худудларини ривожлантириш 
тамойилларини мажмуали амалга ошириш аҳоли ҳаёт фаолиятининг


54 
иқтисодий ва ижтимоий ҳисобланади ҳамда жамият муносабатларини ва 
табиий мажмуали амалга ошириш аҳоли ҳаёт фаолиятининг иқтисодий ва 
ижтимоий шароитларини яхшилашнинг муҳим гарови ҳисобланади ҳамда 
жамият муносабатларини ва табиий мажмуаларни ўзаро мувофиқлашишга 
имкон беради. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling