Қ. Рахмонов, А. Ашуров ҳудудлар давлат
Худудларни ривожлантиришни башоратлаш ва
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
худуд кадастрлари низоми
3.3. Худудларни ривожлантиришни башоратлаш ва ривожлантириш. Мамлакатдаги иқтисодий ислоҳатлар ижтимоий-йўналтирилган бозор иқтисодиётини яратишга, хўжалик ҳамда табиий салоҳиятдан яхшироқ фойдаланишга, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг мавжуд шакллари ва ўзаро алоқаларини қайта таркиблашга, шаҳар ва посёлкаларнинг мавжудларини қайта қуришга, янгиларини яратишга, мавжуд меҳнат ресурсларидан имкон борича тўлароқ фойдаланишга, ихтисосликларни анчагина ўзгартиришга ва қишлоқ хўжалигини жойлаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган. Худудларни барқарор ривожлантириш республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурига асосланади. Шаҳар худудларини барқарор ривожланишини таъминлашнинг асосий механизмлари қуйдагилар хисобланади: - ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг хусусиятларини ҳамда аҳоли сонининг башоратини хисобга олган холда пунктларни ривожлантиришни бошқаришни такомиллаштириш; - аҳоли пунктлари худудларини минтақалаш ҳамда улар қурилишларининг навбатини белгилаш; - табиий ва техноген характердаги фавқулоддаги холатлар таъсиридан аҳоли пунктлари худудларини ҳимоялаш, инженерли, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш. Қишлоқ худудларини барқарор ривожлантиришини таъминлашнинг асосий механизимлари қуйдагилардир: 55 - қишлоқ жойларини ривожлантиришни бошқаришни такомиллаштириш; - қишлоқларни ривожлантириш бўйича регион махсус ташкилотларни ва биринчи навбатда, молиявий институтларни яратиш; - қишлоқ жойлардаги ўз-ўзини бошқаришни ривожлантириш. Худудларни ривожлантиришда мамлакатдаги ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш ва ривожлантиришни башоратлаш ва режалаштириш, концепциялар муҳим роль ўйнайдилар. Муаммони тушуниш ва эътироф этишнинг маълум усули, худудий характерга эга бўлган жамоатчилик аҳамиятидаги ижтимоий-иқтисодий жараённинг устивор нуқтаи назари, худудларни ривожлантиришнинг асосий фикри ёки асосий кўзланган тамойиллари худудларни ривожлантириш концепцияси ёки асосий йўналишлари дейилади. Узоқ муддатлар доирасида илмий-техникавий ривожланиш асосида устивор ижтимоий-иқтисодий масалаларни хал қилишнинг асосий йўналишларини ўзида жамлаган халқ хўжалигини ривожлантиришнинг стратегик ишланма башорат дейилади. Вазифалар характери ва миқёсини олдиндан аниқлаш, тармоқли дастурлар ва режалар ишлаб чиқиш учун бош йўналишларни таъминлаш башоратининг мақсади ҳисобланади. Қайд қилинган вазифаларни бажаришда халқ хўжалигидаги салбий воқейликларни бартараф этиш ёки тўхтатиш, илғор жараёнлар зарурий шароитларни таъминлаш бўйича тадбирлар тизимини ўрнатиш муҳимдир. Даврий равишда, ҳар беш йилда башоратлар натижаларига тузатмалар киритилади, ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш ва жойлаштиришнинг тубдан ўзгаришга мос равишда аниқликлар киритилади. Бунинг натижасида башорат узлуксиз харакатда бўладиган режа олди хужжатига айланади. Башоратли хужжатнинг энг юқори поғонаси режа олди хужжати хисобланади. Режа олди башоратлаш уларни юқори илмийлик даражасини таъминлаш, шунингдек тузилган режаларни самарали амалга ошириш мақсадида худудларни ривожлантириш режалари тузулгунга қадар амалга оширилади. Башорат хужжатларининг ўрта бўғини лойиҳа олди хужжатлари хисобланади. Лойиҳа 56 олди башоратлари ишлаб чиқиладиган режали хужжатларни мажмуалилигини, ўзаро боғлиқлиги ва сифатини ошириш каби мақсадларга эга; қамраб олиш худудининг кичик миқиёслиги, катта аниқлиги билан тавсифланади. Башоратнинг вазифасига худудни ривожлантиришнинг самарали йўлларини қидириш киради. Бундай ёндошув ҳаддан ташқари катта инвеститциялар ёки бўлмаса тармоқлар ўртасида номутанасибликларни вужудга келтириш билан боғлиқ қарорларни йўқ қилади. Барча холатларда башоратлаш вариантлари алтернатив характерга эгадир. Кейинчалик, Мажмуали дастурни ишлаб чиқишда башорат вариантларидан бири ижтимоий ишлаб чиқаришга мақбул мослик нуқтаи назаридан баҳоланади ҳамда майдалаштирилади. Худудларни ривожлантиришнинг Мажмуали дастури режалаштириш қуроли сифатида олдинга қўйилган вазифаларни амалга оширилишини мақсадли йўналишини ва мажмуалилигини таъминлайди. Дастур худудларини ривожлантиришнинг муҳим муаммоларини тўғри ҳал қилинишини таъминлайдиган барча зарурий ресурсларни, муддатларини ва бажарувчиларни ўзаро боғлиқ мажмуали тадбири сифатида гавдаланади. Башорат билан таққосланган у худудни ривожлантириш бўйича анча чуқур ва батафсил ишланма хисобланади, у тадбирлар мажмуасини ниҳоясига етказишнинг ресурслари, бажарувчилари ва муддатлари бўйича ўзаро боғлиқлиги сифатида гавдаланади. Уни амалга ошириш олдинга қўйилган мақсадга эришилишини таъминлайди. Башоратдан сўнг бундай мажмуали дастурни ишлаб чиқиш режалаштиришни асослигини ошириш ҳамда улардан режа олди ва лойиҳа ишланмаларида амалий жиҳатдан фойдаланишни таъминлаш мақсадида башоратли ечимларни батафсиллаштириш билан боғлиқдир. Шу билан бир вақтда мажмуали дастурлар режалардан тубдан фарқ қиладилар, улар якуний мақсадга анчагина яқиндирлар, режаларга худудни ривожлантиришнинг фақатгина оралиқ мақсадларига эришиш бўйичагина роль ажратилади. шунинг учун дастурларни, айниқса истиқболдаги режаларни тузиш учун асос хисобланадилар. 57 Башорат ҳамда худудларни ривожлантиришнинг Мажмуали дастури маълум бир фарқларга эгадирлар. Ижтимоий-иқтисодий башоратлардан фарқли ўлароқ дастурлар учун директивалилик бажариш учун мажбурий хисобланади. Дастур режали эмас, режа олди хужжатгина хисобланади, шунинг учун унинг директивалиги энг аввало, уни амалга оширилишини таъминловчи режалаш органларига йўналтирилган. Башоратга ва дастурига ахборотлилигининг турлича даражалари характерлидир: у дастурда анчагина юқори, дастурнинг ахбороти эса анчагина ҳаққонийдир. Дастурда дастурий тадбирларни башоратларига нисбатан худудни ривожлантириш анчагина аниқроқ равишда қараб чиқилади. Башорат ва дастур учун умумий масалаларни ҳал қилиш дастурда қўшимча ахборотларни жалб қилиш асосида амалга оширилади, ечимнинг ўзи эса қўшимча кўрсаткичларни киритиш билан тавсифланади. Башорат ва дастурнинг кўрсаткичлар тизими бир-бирларидан фарқ қиладилар, бундай дастур учун анчагина аниқлик характерлидир. Худудларни ривожлантиришнинг Мажмуали дастурини ишлаб чиқишда худудий режалаштириш элементлари ўта зарурдир. Иқтисодиётни ривожлантириш Вазирлиги томонидан худудларни ривожлантириш Концепцияси қабул қилинган. Шунга мувофиқ худудларни ривожлантириш тўғрисидаги хужжатлар давлат даражасида мажмуали ва тармоқли схемаларни, субъект даражасида (регионал) – худудий мажмуали схемаларни, муниципал (туман) даражасида муниципал ташкил этувчиларни ривожлантиришни режалаштиришнинг тармоқлари схемаларини, шунингдек шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини ривожлантиришнинг бош режаларини ўз ичига олиши зарур. Бунда худудларни ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги хужжатлар қуйдагилар тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлиши зарур: - давлат, регионал ва муниципал аҳамиятдаги худудлар ва объектлар; - ер тоифалари ва уларнинг чегаралари; - ерлар бир тоифадан бошқасига ўтказилиши мумкин бўладиган худудлар; 58 - давлат ва муниципал заруриятлар учун заҳирада ушлаб туриладиган худудлар; - қонунчиликда кўзда тутилган бошқа қоидалар. Ҳар бир корхона бир вақтнинг ўзида тармоқли ва худудий бирликдир, маълум бир худудда жойлашган, худудий ресурслардан фойдаланади, маълум бир инфратузилмаларга ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаларига эгадир, аммо ишлаб чиқариш жиҳатидан вазирликка ёки идорага бўйсунади. Шу билан бир вақтда ишлаб чиқариш фаолиятининг натижалари кўп жиҳатдан худудий (жойлашган районни) ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражаси билан аниқланади. Худудий органлари корхонанинг ишини ўрганадилар, уни ҳал қилинмаган масалаларини, ижтимоий ва бошқа заруриятларини, шу жумладан илмий-техника тараққиёти соҳасидаги заруриятларини ўрганадилар. Буларнинг барчаси худудларни ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини оқилона ҳал қилиш мақсадида тамойили ва худудий режалаштиришни бирлаштиришни муҳимлиги ва зарурлигини тасдиқлайди. Ушбу мақсадда ягона режаолди ёки лойиҳа олди асоси зарурдир. Башорат, мажмуали дастур ва худудни ривожлантириш режаси режалаштириш босқичларини акс эттирувчи хужжатлардир; уларни ишлаб чиқиш хусусий мақсадга эгадир, улардан фойдаланиш эса тегишли хужжатларни расмийлаштириш билан ниҳояланади: башорат ва мажмуали дастур схемаларни ишлаб чиқиш учун, режалар эса-турли босқичларда бажариладиган лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқиш учун бошланғич материал сифатида фойдаланилади. Ушбу жараённинг учта бўғини истиқболда худудларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини асослаш зарурлигини, иқтисодий режалаштиришнинг асосий омилларини хисобга олган холда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишни, узоқ муддатли истиқболли ва илмий башоратлар билан режаларни ўзаро боғлиқлигини оширишни белгилайдилар. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling