Қ. Рахмонов, А. Ашуров ҳудудлар давлат


Мухофаза қилинадиган худудлар ерларининг ҳуқуқий тартиби


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/24
Sana21.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1216588
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
худуд кадастрлари низоми

4.2. Мухофаза қилинадиган худудлар ерларининг ҳуқуқий тартиби 
Алоҳида мухофаза қилинадиган табиий худудлар – бу устувор
экологик, илмий, маданий, эстетик, санитарли - соғломлаштириш аҳамиятига 
эга бўлган ер участкалари ва сув кенгликларидир. Ягона тизимни ташкил 
этувчи, табиий ранг барангликни сақлашга мўлжалланган, экологик 
барқарорликни ва биосферали мониторингни ушлаб туришга, шунингдек 
бузилган табиий мажмуаларни тиклашга мўлжалланган Ўзбекистон 
Республикасининг алохида мухофаза қилинадиган табиий худудлари 
хўжалик фойдаланишидан тўла ёки қисман, доимий ёки вақтинчалик 
ажратиб олиниши мумкин. Алоҳида мухофаза қилинадиган табиий худудлар
режалар ва дастурлар, ер тузиш ва туманни режалаштириш схемаларини 
ишлаб чиқишда, шунингдек табиий ресурслардан фойдаланиш ва мухофаза 
қилиш бўйича бошқа хужжатларни ишлаб чиқишда хисобга олинадилар. 
Қонунда белгиланган тартибда алоҳида мухофаза қилинадиган табиий 
худудларга давлат қўриқхоналари, давлат миллий боғлари, давлат табиий 
ёдгорликлари, давлат буюртма боғлари статуслари берилади. Сув 
мухофазалаш полосалари (минтақалари), курорт ва рекреацияли митақалар, 
ер усти ва ер ости сувларини шаклланиш минтақалари, ноёб ва қимматбаҳо 
минераллар конлари, алоҳида мухофаза қилинадиган табиий худудларнинг 
химоя минтақалари, балиқ хўжалиги минтақалари, ўрмонларнинг 
тақиқланадиган минтақалари, тарихий-табиий ва мемориал парклар, 
ботаника ва зоология боғлари, дендрариялар хамда Ўзбекистон 
Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномалар асосида 
аниқланадиган тартибдаги бошқа худудлар хам алоҳида мухофаза 
қилинадиган табиий худудларга кирадилар. 
Алоҳида мухофаза қилинадиган табиий худудлар давлат мулкидир ва 
улар давлат томонидан химояланади. Алохида мухофаза қилинадиган табиий 
худудларнинг ер участкалари ва бошқа табиий объектлари хусусий буюртма 


74 
боғларни ва табиий питомникларни ташкил этиш учун юридик ва жисмоний 
шахсларга фойдаланишга берилиши мумкин. 
Қайд қилиш зарурки, алоҳида мухофаза қилинадган табиий 
худудларнинг ер участкалари табиатни мухофазалаш, соғломлаштириш ва 
рекреацион ахамиятга молик бўлган ерларга кирадилар. Расмий 
маълумотларга қараганда, 2008 йил 1 январь холатига кўра республика 
бўйича ушбу тоифа ерларининг умумий майдони 72,6 минг гектарни ташкил 
этади. Ушбу ерлар турли регионларда жойлашган ва табиийки, турлича 
ривожланиш шароитларига эгадирлар. Ер участкаларида ва мухофазаланувчи 
табиий худудлар акваторияси участкаларида уларнинг мақсадли мохиятига 
зид келувчи хар қандай фаолият тақиқланади. Мухофаза қилинувчи табиий 
худудлар холатига салбий таъсир кўрсатадиган ёки салбий таъсир кўрсатиши 
мумкин бўлган фаолиятларни чеклаш ёки тақиқлаш учун ер участкаларини 
сақлаш белгиланади. Мухофаза қилинадиган табиий худудларни ташкил 
этишда юридик ва жисмоний шахслар фаолиятини чекланиши ёки бўлмаса 
тўхтатилиши натижасида уларга етказиладиган зарарлар қонунда 
белгиланган тартибда қопланади. Бу ерда шуни алоҳида эътироф этиш 
зарурки, мухофаза қилинадиган табиий худудларни ташкил этиш учун 
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерларини ажратишда қишлоқ хўжалиги ва 
ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришларининг зарарлари қопланмайди. Бундан 
ташқари, давлат қўриқхоналари, мажмуали (ландшафтли) буюртма боғлар, 
табиий парклар, давлат табиий ёдгорликлари, буюртма боғлар (овчилик 
хўжаликларида ташкил этилган буюртма боғлар бундан мустасно), табиий 
питомниклар ер участкаларидан ер солиғи ундирилмайди. Мухофаза 
қилинадиган табий худудларда хўжалик фаолияти юритилган тақдирда бу 
ерлардан ер солиғи ундирилади. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ушбу 
худудлардан ер ажратишга алохида холлардагина йўл қўйилади. Агарда 
юридик ва жисмоний шахслар давлат табиат ёдгорликларини, буюртма 
боғлар, табиий питомникларни мухофаза қилиш бўйича ўзларига юклатилган 


75 
мажбуриятларини бажарилишини таъминламасалар, улар эгаллаган ерлар 
олиб қўйилиши мумкин. 
Мухофаза 
қилинадиган 
табиий 
худудлар 
фуқаролар 
учун 
умумочиқдир. Аммо, ўсимликлар ва хайвонларнинг ўта ноёб ва йўқ бўлиб 
кетиш хавфи мавжуд бўлган турлари ва навларини мухофалалаш мақсадида 
уларни усиш ва яшаш мухити ушбу худудлар эгалари бўлган юридик ёки 
жисмоний шахслар томонидан, давлат томонидан мухофаза килинадиган 
табиий худуднинг маълум қисмига фуқароларнинг бориши ман қилиниши 
ёки чекланиши мумкин. Фуқароларни бу худудларга қўйиш махсус 
ваколатли давлат органлари томонидан тасдиқланган, ушбу худудларни 
томоша қилиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамси томонидан белгиланган тартибда 
мухофаза қилинадиган худудларнинг алоҳида жойларига фуқароларни 
қўйилиши пуллик асосда амалга оширилиши мумкин. 
Агарда алоҳида мухофаза қилинадиган табиий худудларда узоқ 
вақтлардан бери аҳоли яшаётган бўлса, ушбу худуднинг тартибини сақлаш 
тартибини сақлаш шарти билан ахолини бундай турмуш тарзи ушбу жойда 
сақланиб қолиши мумкин. 
Мухофаза қилинадиган табиий худудлардан фойдаланиш ва мухофаза 
қилиш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси табиатни 
мухофаза қилиш Давлат қўмитаси хамда жойлардаги давлат хокимияти 
органлари томонидан амалга оширилади. 
Давлат қўриқхоналари деганда, ажратилган ерларда тегишли илмий 
тадқиқот ва бошқа ишларни бажарувчи белгиланган ер участкалари, 
шунингдек махсус давлат ташкилотлари тушунилади. 
“Табиий худудларни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 18 
моддасига биноан, типик эологик тизимларни, усимликлар ва ҳайвонларнинг 
генетик фондини ўрганиш ва сақлаш учун мўлжалланган, табиий 
объектларни мухофаза қилиш бўйича қатъий тартибли умумдавлат 


76 
аҳамиятига эга бўлган мухофаза қилинувчи табиий худудлар давлат 
қўриқхоналари хисобланади. Улар махсус ваколатли давлат органларининг 
тақдимномалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
қарори билан давлат табиатни мухофаза қилиш илмий тадқиқот муассасаси 
шаклида вужудга келтирилади. 
Қўриқхоналарнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундан иборатки, 
уларнинг ердан фойдаланиш, ўрмондан фойдаланиш ҳамда табиий 
ресурсларни эксплуатация қилишнинг бошқа шакллари тартибида улар 
чегарасида ва улар атрофида бир қатор чекланишларнинг ўрнатилганидир. 
Давлат қўриқхоналарининг ўзларини худудларида ов қилиш, балиқ овлаш, 
қушлар инларини бузиш, дарахтлар ва бутазорларга зара етказиш, мол 
боқиш, қазилма бойликларини қазиб олиш, қўриқхона фаолияти билан 
боғлиқ бўлмаган қандайдир объектларни қуриш тақиқланади. Қўриқхона 
худудида бегоналарнинг бўлишига фақатгина қўриқхона рахбариятининг
рухсати билангина йўл қўйилади. 
Қўриқхоналар махсус давлат илмий–тадқиқот муассасаси хисобланади 
хамда юридик шахс хуқуқларидан фойдаланадилар. Улар хўжалик, маданий 
ёки илмий жиҳатлардан қимматли бўлган табиий бойликлар захираларини 
мухофазалашга, тиклаш ва кўпайтиришга, қўриқхоналар табиатини 
ўрганишга, табиий ресурсларни хисобга олишга, уларни кўпайтириш
усулларини ўрганишга, яхшилаш ва оқилона фойдаланишга, шунингдек, 
қўриқхоналар тўғрисидаги низомда кўзда тутилган бошқа вазифаларни 
бажаришга йўналтирилган. Давлат қўриқхоналарида илмий тадқиқотлар 
штатдаги илмий ходимлар томонидан ўтказилади. Бошқа илмий ташкилотлар 
ва илмий ходимлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин. 
Давлат қўриқхоналарида илмий кенгашлар ташкил этилади. Давлат 
қўриқхоналарида 
табиий 
атроф 
–мухит 
мониторингини 
юритиш 
мажбурийдир. Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети, табиатни 
мухофаза қилиш фонди воситалари хисобига олинган давлат қўриқхоналари 


77 
илмий – тадқиқот фаолиятининг натижалари давлат мулки хисобланади. 
Юридик ва жисмоний шахслар маблағлари эвазига олинган илмий–тадқиқот 
фаолиятининг натижаларига мулкчилик ҳуқуқи давлат қўриқхоналари 
билан юқорида қайд қилинган шахслар ўртасида тузилган шартномалар 
асосида ўрнатилади. Бу қўриқхоналар илмий–тадқиқот фаолиятининг 
натижаларидан бепул фойдаланадилар. 
Давлат қўриқхоналаридаги табиий объектлар ва мажмуаларнинг холати 
тўғрисидаги илмий ахборотлар даврий равишда чоп этилади. Дархақиқат, 
улар ўзларининг шахсий илмий журналларига эга бўлишлари мумкин. 
Уларнинг илмий фондлари муддатсиз равишда сақланади. Давлат 
қўриқхоналарининг илмий тадқиқотлари Ўзбекистон Республикасининг 
Фанлар Академияси томонидан координацияланади. 
Қўриқхоналар ерларидан фойдаланиш хуқуқи устуворли характерига 
эга, яъни ҳеч қандай бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ушбу 
турдаги ердан фойдаланиш ҳуқуқининг субъектлари сифатида гавдалана 
олмайдилар 
Қўриқхона ердан фойдаланиши ҳуқуқининг объекти қўриқхонанинг 
ўзини худуди билан доимо мос тушади. Қўриқхоналар деб эълон 
қилинадиган ер участкаларининг миқдори ва шакллари қўриқхонанинг 
мақсади ва вазифалари билан, уни табиий хусусиятлари ва бир қатор бошқа 
махсус талаблар билан боғлиқдир. Демак, қўриқхоналар учун баъзан катта 
худудлар, баъзан эса унча катта бўлмаган майдонлар (бир хил дарахтзор, кўл 
ва бошқалар) ажратилиши мумкин. 
Қўриқхоналар ичида шундай бир майдонлар ажратилиши мумкинки, бу 
участкаларнинг табиий жараёнларига хеч қандай инсон фаолиятининг 
аралашишига йўл қўйилмайди. Шу билан бирга қўриқхоналарнинг ўзлари 
(қўриқхоналарни бошқаришнинг тегишли органларининг рухсати билан)
алоҳида участкаларидан шахсий хўжалик эҳтиёжларини қондиришлари учун 
пичанзор ва экинзорлар сифатида фойдаланишга ҳақлидирлар. 


78 
Ердан фойдаланиш бўйича қўриқхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
қўриқхона ерларининг мақсадли моҳияти билан боғлиқдир. Улар ҳуқуқий 
тартибининг характерли хусусияти шундан иборатки, уларни илмий 
тадқиқот ва маданий оқартув мақсадлари учун исталган пайтда ажратиб 
олиш мумкин. Қайд қилинган мақсадларда ерлардан фойдаланиш бўйича 
қўриқхоналарнинг хуқуқ ва мажбуриятлари қўриқхонали ердан фойдаланиш 
хуқуқининг асосий мазмунини ташкил этади. Қўриқхоналарнинг асосий 
мақсадлари қуйидагилардан иборат: 
1. Табиий бойликларни хўжалик, маданий ёки илмий жиҳатдан қимматли 
захираларини мухофаза қилиш, тиклаш ва кўпайтириш; 
2. Қўриқхоналик шартлари тартибини мухофаза қилиш; 
3. Қўриқхонали жойларнинг табиатини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот 
ишлари, шунингдек, табиий ресурсларни хисобини юритиш, уларни 
кўпайтириш, яхшилаш ва оқилона фойдаланиш усуллари масалаларини 
амалий жихатдан хал қилиш; 
4. Тегишли географик минтақалар учун анчагина типик хисобланган 
табиат участкаларини сақлаш; 
5. Хўжалик ва илмий нуқтаи назарлардан қимматли бўлган ёввойи 
ҳайвонлар ва ўсимликларни мослаштириш масалаларини хал қилиш; 
6. Қўриқхоналар табиати ва уларда амалга оширилган илмий тадқиқот
фаолиятининг натижалари билан одамларни таништириш. 
Қайд қилинган мақсадларга мос тарзда қўриқхоналарни ердан 
фойдаланувчилар сифатида ҳуқуқлари амалга оширилади ва мажбуриятлари 
бажарилади. Қўриқхоналар ўзларига берилган ерларни ва бошқа табиат 
объектларини эксплуатация қилишларига, ўрмонлардан фойдаланишларига 
ҳақлидирлар, аммо давлат қўриқхоналарининг ўрмонлари биринчи гуруҳ 
ўрмонлари бўлганлиги сабабли дарахтларни соғломлаштириш ва улар 
ўсишини кучайтириш мақсадларида бу ерда фақатгина уларни парваришлаш 
кесиши ва санитар кесишига йўл қўйилади. Қўриқхона ўрмонларида 
дарахтларни саноат асосида кесилишига йўл қўйилмайди. Қўриқхоналарни 


79 
ва бошқа табиат объектларини қўриқхоналарни ўзлари томонидан хўжалик 
жихатидан эксплуатация қилинишида улар худудлари доирасида ўрнатилган
чекланишларга риоя қилинади. Қўриқхоналар, ўзлари олдида турган 
вазифаларни бажарилиши билан боғлиқ бўлмаган вазифаларни бажарган 
тақдирда, улар ердан, ўрмонлардан, сувдан, ер остидан фойдаланишга 
ҳақсиздирлар. Шу билан бир қаторда, қўриқхоналар ерлардан ва бошқа 
табиат объектларидан фойдаланишларида улар худудларида умуман 
тақиқланган харакатларни қилмасликлари зарур. 
Алохида мухофаза қилинадиган худудларда мажмуали (ландшафтли) 
буюртма боғлар алоҳида ўрин эгаллайди. 
Мажмуали (ландшафтли) буюртма боғлар – бу алоҳида экологик 
қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни сақланиши учун 
мўлжалланган шундай бир мухофазаланадиган табиий худудлардир. Улар 
махсус ваколатли давлат органининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарори билан давлат табиатни 
мухофазалаш муассасаси шаклида яратилади. Улар Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан улар тўғрисида тасдиқланган 
низом асосида фаолият юритадилар. 
Белгилаб ўтиш зарурки, мажмуали (ландшафтли) буюртма боғлар 
худудида илмий–тадқиқот, рекреацион фаолият, табиий атроф мухитнинг 
мониторингини юритиш, шунингдек, мажмуали (ландшафтли) буюртма 
боғларнинг ишчилари ҳамда уларнинг мухофаза минтақаларида истиқомат 
қилувчи фуқароларнинг шахсий заруриятлари учун пичан ўриш ва мол 
боқиш, озиқ овқат сифатида ишлатиш учун ёввойи тарзда ўсувчи 
ўсимликларни тайёрлаш (йиғиш), ёввойи доривор ўсимликлар ва техник 
хом-ашёларни тайёрлашдан ташқари ҳар қандай фаолият тақиқланади. 
Алоҳида мухофаза қилинадиган табиий худудларда табиий парклар 
хам, яъни табиатни мухофаза қилиш, рекреацион, илмий ва маданий 
мақсадларда алоҳида экологик, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган 
табиий объектларни сақлаш ва фойдаланиш учун мўлжалланган


80 
мухофазаланадиган табиий худудлар хам муҳим ўрин эгаллайди. Улар
миллий табиий парклар ва махаллий ахамиятдаги табиий паркларга 
бўлинадилар. Улар махсус ваколатга эга бўлган давлат огранининг
тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарорлари асосида давлат 
табиатни мухофазалаш муассасаси шаклида ташкил этиладилар.. Табиий 
парклар тасарруфида бўлган тегишли давлат органларининг улар тўғрисида 
тасдиқлаган низомлари асосида фаолият юритадилар. 
Табиий паркларнинг худудлари табиий парклар фойдаланишига 
берилган ер участкаларида, шунингдек табиий парклар чегарасида бўлган
бошқа юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларида жойлашадилар.
Уларни ташкил этишда табиий парклар худудларини минтақалаш иши 
ўтказилади. Бу ерда қўриқхона минтақалари, рекреацион, хўжалик ва бошқа 
фойдаланишлар минтақалари ажратилади. Аҳолини соғломлаштириш 
шароити мавжуд бўлган тақдирда курортли табиий худудлар учун кўзда 
тутилган тартибли курорт минтақалари ажратилади. 
Табиий парклар минтақаларининг ўлчамларини ва чегараларини 
ўзгартириш давлат экологик экспертизаси хулосаларини хисобга олан холда 
улар тасарруфида бўлган давлат органлари томонидан амалга оширилади. 
Табиий паркларни алоҳида тартибга эга эканлигини эътироф этиш 
зарур. Жумладан, уларнинг худудларида минтақаланишига мос тарзда 
табақаланган тартиб ўрнатилади. Қўриқхонали минтақаларда давлат 
қўриқхоналари учун кўзда тутилган тартиб ўрнатилади. Табиий паркларнинг 
рекреацион минтақалари, табиий объектларнинг ва мажмуаларнинг 
холатларига қараб турли тартибли участкаларга бўлинади. Табиий 
паркларнинг хўжалик ва бошқача фойдаланиш минтақаларида аҳолини 
яшашига, табиий объектлар ва мажмуаларга зарар етказмайдиган юридик ва 
жисмоний шахсларнинг фаолиятларига йўл қўйилади. 
Хар бир минтақанинг тартиби табиий парклар тўғрисидаги низом 
билан аниқланади. 


81 
Табиий парклар худудида қуйидагилар тақиқланади: 

дарахтлар ва бутали дарахтзорларни кесиш (парваришлаш ва санитария 
жиҳатидан кесиш бундан мустасно); 

гидрологик ва гидрогеологик тартибни ўзгартирувчи харакатлар; 

тупроқлар эрозияси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини деградациясига 
олиб келувчи харакатлар; 

табиий паркларниг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йўл ва 
инженерли-коммуникацион ишларни бажариш; 

чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш, оқава сувларини ташлаш; 

жойга мослаштириш мақсадида тирик организмларнинг янги турлари 
ва кичик турларини кўчириш. 
Булардан ташқари, табиий паркларда табиий объектларга ва 
мажмуаларга зарар етказиши мумкин бўладиган бошқа турлардаги 
фаолиятлар ҳам чегараланиши ёки тақиқланиши мумкин. Табиий парклар 
заруриятлари учун йўллар, бошқа коммуникация ва иншоотлар қурилиши 
амалга оширилган холларда, улардан сўнг мажбурий тартибда ерларни 
рекультивация қилиш, мажмуали табиатни мухофаза қилиш тадбирларини 
ўтказиш кўзда тутилиши зарур. 
Мухофаза қилинадиган табиий худудларда давлат табиат ёдгорликлари 
хам алоҳида ўрин тутади. Улар ниҳоятда муҳим, тўлдирилмайдиган, 
экологик, илмий, маданий ва эстетик жихатлардан қимматли табиий 
объектларга эга бўлган мухофазаланувчи табиий худудлар хисобланадилар. 
Улар одатда куйидаги турларга бўлинадилар: 

алоҳида ўсимликларни сақлашга мўлжалланган ботаника боғлари; 

табиат 
томонидан 
яратилган 
рельеф 
шаклларини 
сақлашга 
мўлжалланган геоморфологик; 

қазиб олиш объектларини сақлаш учун мўлжалланган палеонтологик; 

геологик ва минералогик бирикмаларни сақлаш учун мўлжалланган 
геологик ва минералогик. 


82 
Табиий 
объектлар 
махсус 
ваколатли 
давлат 
органининг 
тақдимномалари бўйича, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг 
тавсияномалари бўйича жойлардаги давлат хокимияти органларининг 
қарорлари билан давлат табиат ёдгорликлари деб эълон қилинади. Бундай 
эълонларга улар жойлашган ерларни ажратмаган холда йўл қўйилиши 
мумкин. 
Давлат табиат ёдгорликлари худудида уларни сақланишига тахдид 
қилувчи хар қандай фаолият тақиқланади. Давлат табиат ёдгорликларининг 
тартибини таъминлаш бўйича мажбуриятлар улар жойлашган ер 
уасткалардаги юридик ва жисмоний шахсларга юклатилади. Маданий 
мақсадларда фойдаланиладиган баъзи бир давлат табиат ёдгорликлари, 
уларни ободонлаштириш ва сақлаш бўйича ишларни ўтказиш шартлари 
билан диний ташкилотлар ёки жисмоний шахсларга фойдаланишга ёки 
ижарага берилиши мумкин. 
Ботаника боғлари катта халқ хўжалиги ва маданий аҳамиятга эгадир. 
Улар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг тизимида 
бўладилар. Масалан, Тошкент шаҳрининг худудида, республикада энг йирик 
Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Бош ботаника боғи жойлашган. Унинг 
коллекциясида ер шарининг флорасини намоён қилувчи 0,5 миллионга яқин
қимматли ўсимлик намуналари тўпланган. 
Ботаника боғларининг ерлари, ўзларининг мақсадли моҳияти бўйича 
қўриқхона ерларидан тубдан фарқ қиладилар. Агарда қўриқхоналар ерлари 
ушбу худудда ўзларининг бирламчи табиий холатида ўсимлик ва ҳайвонот 
дунёсини мухофаза қилишни ташкил этиш учун фойдаланилса, ботаника 
боғларининг ерлари ушбу худудда табиий холатда ўсувчи қимматли 
дарахтлар ва ўсимликларни сақлаш ва кўпайтириш учунгина мўлжалланган 
бўлмасдан, балки шу билан бир қаторда уларни иқлимга мослаштириш 
мақсадида бошқа табиий минтақаларнинг дарахтлари ва ўсимликларини 
тўплаш учун хам мўлжалланган. 


83 
Ботаника боғларининг ўзи, илмий – тадқиқот муассасаси сифатида, 
ушбу ерлардан фойдаланиш ҳуқуқининг субъектлари хисобланадилар. 
Уларни ердан фойдаланиш ҳуқуқлари мутлақ характерга эгадир. Ботаника 
боғларининг ерларида иккиламчи ердан фойдаланишга йўл қўйилмайди. 
Ботаника 
боғлари 
учун 
ажратиладиган 
ер 
участкалари 
уларни 
режалаштиришни таъминлайдиган қатъий ички ташкилотга эгадир. Ботаника 
боғлари ўзларига ажратилган ерлардан улар берилиш мақсадларига мос 
тарзда фойдаланиш ҳуқуқларига эгадирлар ва мажбурдирлар. Ботаника 
боғларида қишлоқ хўжалиги ердан фойдаланиши ноқишлоқ хўжалик ердан 
фойдаланиши билан бирикиб кетади. Ботаника боғлари ўзларининг худудида 
табиий ўсувчи қимматли дарахтлар ва ўсимликларни сақлаш ва кўпайтириш, 
шунингдек иқлимга мослаштириш мақсадида бошқа дарахт ва ўсимликларни 
тўплаш билан шуғулланар экан, ботаника боғларида қишлоқ хўжалиги ердан 
фойдаланиши устунликка эгадир. Аммо ботаника боғларида жойнинг 
иқлимига мослаштириш учун ўстирилаётган бошқа табиий 
минтақаларнинг дарахт ва ўсимликлари хар доим ҳам очиқ далада ўсиш 
имкониятларига эга бўлавермайди. Уларнинг нормал ўсишини таъминлаш 
учун кўпинча, қоидага биноан, тўла бир мураккаб иншоотлар мажмуасидан 
иборат бўлган махсус иссиқхона хўжалиги талаб қилинади. 
Мухофаза қилинадиган табиий худудларда алоҳида табиий объектлар 
ва мажмуаларни сақлаш, қайта ишлаб чиқариш ҳамда тиклаш учун шундай 
бир худудлар ажратиладики, улар буюртма боғлар, табиий питомниклар ва 
балиқчилик хўжаликлари минтақаси кўринишида вужудга келтирилади. 
Алоҳида табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаш, қайта ишлаб 
чиқариш ҳамда тиклаш учун мўлжалланган мухофаза қилинадиган табиий 
худудлар буюртма боғлар дейилади. Улар қуйидаги турларга бўлинадилар: 
биологик (ботаник, зоологик) – тирик организмларни кўчириш йўли билан 
қимматли, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ўсимлик ва ҳайвон 
турларини сақлаш, қайта ишлаб чиқариш ҳамда тиклаш учун мўлжалланган; 
палеонтологик – алоҳида қазилма объектлари ҳамда улар мажмуаларини 


84 
сақлаш учун мўлжалланган; гидрологик (ботқоқли, кўлли, дарёли) – 
қимматли сув объектларини сақлашга мўлжалланган; геологик ва 
минералогик - ноёб геологик ва минералогик бирикмаларни сақлаш учун 
мўжалланган. 
Буюртма боғлар умумдавлат ёки маҳаллий аҳамиятга эга бўлган турларга 
бўлинади. Умумдавлат аҳамиятидаги буюртма боғлар махсус ваколатли 
давлат органларининг тақдимномалари бўйича, шунингдек юридик ва 
жисмоний шахсларнинг илтимосномалари бўйича Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан вужудга келтирилади. Маҳаллий 
аҳамиятга эга бўлган буюртма боғлар махсус ваколатли давлат 
органларининг тақдимномаси бўйича, шунингдек юридик ва жисмоний 
шахсларнинг илтимосномалари бўйича жойлардаги давлат хокимияти 
органларининг қарорлари асосида ташкил этилади. Улар муддатсиз сифатда 
ёки 10 йилдан кам бўлмаган муддатга ташкил этилади. Буюртма боғлар 
давлат ёки хусусий, юридик шахс мақомидаги ёки юридик шахс мақомисиз 
бўлиши мумкин. 
Буюртма боғларнинг алоҳида тартибга эга эканлигини қайд қилиш 
зарур. Хусусан, унинг худудида алоҳида табиий объектлар ва мажмуаларга 
зарар етказиши мумкин бўладиган ҳар қандай фаолият доимий равишда ёки 
вақтинчалик чекланади ёки тўхтатилади. Юридик шахс ташкил этилмаган 
холдаги давлат буюртма боғлари жойлашган худудлар ер эгаликлари, ердан 
фойдалнувчилар, шунингдек ижарачилар хамда ер участкасининг 
мулкдорларининг хўжалик фойдаланишидан ажратиб олинмайди. Ушбу 
юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларида вужудга келтирилган 
буюртма боғлари умумий буюртма боғларга белгиланган тартибга риоя 
қилишлари зарур. 
Табиатни мухофаза қилиш манфаатларида буюртма боғлар чегарасида 
ўрнатилган ердан фойдаланувчилар чекланишлари турлича характерга 
эгадир. Энг биринчи галда бу чекланишлар у ёки бу хўжалик фаолиятни 
амалга оширилишини тўғридан–тўғри тақиқлашда ёритилиши мумкин. 


85 
Масалан, кўпгина буюртма боғларда едран фойдаланувчиларга мол боқиш 
тақиқланади, буюртма боғларнинг худудида қурилиш учун ер участкасидан 
фойдаланиш чекланади. Бошқа буюртма боғлар ердан фойдаланишлари ҳам 
чекланади. Буюртма боғларни алоҳида турларга табақалаштириш у ёки бу 
буюртма боғ табиатнинг қай бир объектини мухофазалашига қараб 
ўтказилади. 
Буюртма боғлар билан бир қаторда уларга зарурий шарт шароитларни 
яратиш йўли билан ўсимликлар ва ҳайвонларнинг алоҳида турларини 
сақлаш, қайта ишлаб чиқариш ва тиклаш учун мўлжалланган, мухофаза 
қилинадиган табиий худудлар хисобланган табиий питомниклар ҳам
алоҳида табиий объектлар тизимида муҳим роль ўйнайди. Улар юридик ва 
жисмоний шахсларнинг илтимосномаларига биноан жойлардаги давлат 
ҳокимияти органлари томонидан вужудга келтирилади. 
Табиий питомниклар давлатники ёки хусусий, юридик шахс вужудга 
келтирилган холда ёки вужудга келтирилмасдан ташкил этилиши мумкин. 
Юридик шахсни вужудга келтирган холда хусусий ва давлат табиий 
питомникларини вужудга келтириш учун алоҳида табиий объектлар 
белгиланган тартибда берилади. 
Табиий питомниклар худудида ўсимликлар ва ҳайвонларни сақлаш, 
қайта ишлаб чиқариш ва тикланишига ҳавф туғдирувчи ҳар қандай фаолият 
тақиқланади. 
Балиқ хўжалик минтақалари ҳам мухофаза қилинадиган худудлар 
хисобланади. Улар жуда ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган балиқ турлари 
хамда бошқа сувда яшовчи организмларни сақлаш, қайта ишлаб чиқариш ва 
тиклаш учун, шунингдек балиқ хўжалик мақсадлари учун фойдаланиладиган 
сув объектларини ёки уларнинг бир қисмини ўз ичига олади. Улар табиатни 
мухофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги органларининг тақдимномаларига 
биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 
вужудга келтирилади. 


86 
Балиқ хўжалик минтақасида балиқлар ва бошқа сувда яшовчи 
оргнизмларни сақлаш, қайта ишлаб чиқариш ва тиклашга хавф туғдирувчи 
хар қандай фаолият тақиқланади. 
Юқорида қайд қилинганлар билан бир қаторда, мухофаза қилинадиган 
табиий худудларнинг муҳим таркибий қисми хисобланган мухофаза 
қилинувчи ландшафтларнинг ҳуқуқий тартибига ҳам алоҳида тўхталиш 
зарур. Бундай худудларга курортли табиий худудлар, рекреацияли 
минтақалар, сувни мухофазалаш минтақалари, қирғоқбўйи полосалари, сув 
объектларининг санитария мухофазалаш минтақалари, ер усти ва ер ости 
сувларининг шаклланиш минтақалари киради. 
Даволаш ва соғломлаштириш хусусиятларига эга бўлган, минерал сув 
манбалари, даволовчи лойлар заҳираси, мақбул иқлимий ва бошқа шароитлар 
ўзида жамланган мухофазаланувчи табиий худудлар курортли табиий 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling