Қ. Рахмонов, А. Ашуров ҳудудлар давлат


Ер остидан фойдаланишни тартибга солиш


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/24
Sana21.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1216588
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
худуд кадастрлари низоми

4.3. Ер остидан фойдаланишни тартибга солиш 
Ер остидан фойдаланишни ҳуқуқий жихатдан тартибга солиш 
Ўзбекистон Республикасининг “Ер ости тўғрисида”ги қонунга биноан амалга 
оширилади. 
“Ер ости тўғрисида”ги қонунга биноан ер остидан фойдаланишни 
тартибга солишни муҳим йўналишларидан бири – бу уларни турли мақсадлар 
учун бериш хисобланади. Жумладан, ер ости қуйидагилар учун берилади: 
геологик ўрганиш; фойдали қазилмалар қазиб олиш; техноген минерал 
бирикмалардан фойдаланиш; ер ости қазилма бойликларини қазиб олиш 
билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш, шу 
жумладан нефт, газ, газ кондесати (углеродлар), бошқа моддалар ва 
минералларни ер ости сақлаш, чиқиндиларни кўмиш ва сақлаш учун; алоҳида 


91 
мухофаза қилинадиган геологик объектларни яратиш; ўзидан ёруғлик 
тарқатувчи тош хом ашёларини, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик 
коллекцион материалларни тўплаш. 
Юридик ва жисмоний шахслар ер остидан фойдаланувчилар 
бўлишлари мумкин. Уларга ер ости муддатсиз ва муддатли фойдаланишга 
барилиши мумкин. Агарда ер ости маълум бир муддатли равишда берилган 
бўлса, ундан фойдаланиш муддати ер остидан фойдаланиш ҳуқуқи давлат 
рўйхатига олинган кундан бошлаб хисобланади. Шуни ҳам қайд қилиш 
зарурки, ер ости участкаларидан вақтинчалик фойдаланиш қуйидаги 
муддатларда берилади: геологик ўрганиш учун 5 йилгача муддатда; маълум 
бир техник – иқтисодий асосланиш асосидаги ер ости бойликларини қазиб 
олиш ва техноген минерал бирикмалардан фойдаланиш учун фойдали 
қазилма бойликларини қазиб олиш ёки техноген минерал бирикмаларни 
қазиб олиш жойларини ишлаш муддатига; ўзидан ёруғлик тарқатувчи тош 
хом ашёларни, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекцион 
материалларни йиғиш учун 2 йилгача муддатга. 
Ер остидан фойдаланиш муддати ундан фойдаланиш муддати 
тугагунига қадар, камида 6 ой бурун, ер остидан фойдаланиш ҳуқуқини 
берувчи рухсатнома – лицензия (текст бўйича кейингилари –лицензия)
берган органга юборилган ер остидан фойдаланувчининг аризасига кўра 
чўзилиши мумкин. Бунда албатта лицензияда кўрсатилган шартлар ҳамда ер 
остини геологик ўрганиш бўйича ишлари тугаллаш зарурияти, шунингдек 
фойдали қазилмаларни қазиб олиш жойларини ишлаш, техноген минерал 
бирикмалардан фойдаланиш ёки бўлмаса, фойдали қазилмаларни қазиб олиш 
билан боғлиқ бўлмган ер ости иншоотларини ва қазилмаларни қазиб олиш 
бўйича корхоналарни тугатиш ёки консервация қилиш ишларини амалга 
ошириш бажарилиши зарур. 
Ер остидан фойдаланиш муддатини чўзиш ёки чўзишни рад қилиш 
тўғрисидаги қарор лицензияни берган орган томонидан ер остидан 


92 
фойдаланувчининг аризаси тушган кундан бошлаб 30 кун ичида қобул 
қилинади. 
Ер ости қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлик бўлмаган, 
шунингдек алоҳида муҳофаза қилинадиган геологик объектларни вужудга 
келиши билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва 
эксплуатация қилиш учун ер ости участкалари муддатсиз фойдаланишга
берилиш мумкинлиги қонунда белгилаган. 
Ер остидан фойдаланишнинг муҳим йўналишларидан бири – ер остини 
геологик жиҳатдан ўрганишдир. У қуйидагилардан иборат: ер остини 
геологик тузилишини ўрганиш, фойдали қазилма бойликларининг мавжуд 
конларини қидириш; фойдали қазилма бойликлари конларини разведка 
қилиш; қазилма бойликларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости 
иншоотларини қуриш учун ер остини тадқиқ қилиш. Ер остини геологик 
жиҳатдан ўрганиш асосан давлат бюджети хисобига амалга оширилади. 
Жумладан, қонунчиликка биноан, давлат бюджетининг воситалари эвазига 
геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер ости участкаларидан фойдаланиш 
ҳуқуқини вужудга келишига асос бўлиб белгиланган тартибда тасдиқланган 
ер остини ўрганишга лойиҳа–смета хужжатлари хизмат қилади. 
Давлат бюджети воситалари хисобига ер остини геологик жиҳатдан 
ўрганиш бўйича ишларни бошлаш учун асос бўлиб қуйидагилар хизмат 
қиладилар: ер ости участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхати; 
давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси; ер участкасини бериш 
тўғрисидаги жойлардаги давлат хокимияти органларининг қарорлари ёки ер 
участкасидан муддатли фойдаланиш шартномаси. 
Шу билан бирга, ер остини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича 
алоҳида ишлар давлат экологик экспертизасини талаб қилмайди. Бундай 
ишлар рўйхати одатда Ўзбекистон Республикасининг табитни мухофаза 
қилиш Давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади. 
Ўзбекистон Республикаси ер остини геологик тузилишини ўрганиш 
Ўзбекистоннинг давлат чегараси доирасидаги ер шарининг бутун устки 


93 
қатламини қамраб олади. Ер остини геологик тузилишини ўрганишнинг 
асосий услуби – бу геологик тасвирга олишдир (геологик хариталаш). Бу тоғ 
жинсларини табиий ва сунъий муносабатларини режали равишда тизимли 
ўрганиш йўли билан уларнинг моддий таркибини ҳамда ер пўстининг устки 
қатламини геологик тузилишини аниқлаш, шунингдек фойдали қазилма 
бойликларини тақсимланишини илмий жиҳатдан башоратлашга имкон 
беради. Табиийки, замонавий шароитда визуал геологик тасвирга олиш 
материаллари геофизик ишлар маълумотлари билан, космик тасвирга олиш 
ва аэромагнит тадқиқотлар материаллари билан тўлдирилади. 
Ер остини геологик тузилишини анчагина чуқур ва ҳар томонлама 
ўрганиш учун республика худуди қатор геологик районларга бўлинган. Улар 
турлича геологик тарихга ва турлича геологик тузилишга, демак, фойдали 
қазилма конларининг турлича бирлашув конларига ҳам эгадирлар. Геологик 
тасвирга олиш натижасида ўрганилаётган районнинг геологик харитаси 
яратилади. Бу харита кейинги ер ости бойликларининг конларини 
қидиришда, шунингдек бошқа халқ хўжалиги ва илмий мақсадлар учун 
муҳим бошланғич манба бўлиб хизмат қилади. 
Бозор иқтисодиёти ҳамда тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши 
шароитида тадбиркорликка асосланган юридик ва жисмоний шахсларни ер 
ости участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олишлари ҳам ривожланади. 
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадлар 
ҳамда техноген минерал бирикмалардан фойдаланиш, фойдали қазилмалар 
қазиб олиш, тадбиркорлик таҳликаси шароитларида геологик ўрганиш учун 
ер ости участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини вужудга келиш асоси – бу 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling