Қ. Рахмонов, А. Ашуров ҳудудлар давлат


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/24
Sana21.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1216588
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
худуд кадастрлари низоми

лицензиядир. У ер остидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни юритиш 
учун ер участкаларини беришни кафолатлайдиган тегишли давлат 
органларининг қарорлари мавжуд бўлганда берилади. 
Лицензия белгиланган муддат давомида аниқ белгиланган чегараларда 
ер остидан фойдаланишда унинг эгасига берилган ҳуқуқни тасдиқлайди ва ер 
ости участкасидан фойдаланиш шартларини аниқлайди. Қонунчиликда 


94 
лицензияни берилиши билан бир вақтда қуйидагиларга йўл қўйилади: 
лицензия эгаси тўғрисидаги маълумотлар; ер остидан фойдаланиш билан 
боғлиқ ишларнинг мақсадли моҳияти; фойдаланишга берилган ер ости 
участкаларининг олдиндан белгиланган ўлчамлари; ер остидан фойдаланиш 
муддатлари ва ишларни бошланиш муддатлари; ер ости участкасидан 
фойдаланиш шартлари. 
Ер остини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни молиялаган 
юридик ва жисмоний шахслар улар томонидан разведка қилинган конлардан 
фойдали қазилма бошликларини қазиб олиш учун лицензиялар олишга 
бошқалардан кўра устунлик ҳуқуқига эгадирлар. 
Лицензия уни беришга ваколатли орган томонидан берилади. У 
лицензия беришга ваколатли органлар билан юридик ва жисмоний 
шахсларни тўғридан тўғри битимлари ёки очиқ савдолар натижасида амалга 
оширилади. 
Агарда ер ости участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи юридик шахс 
статусига эга бўлмаган юридик шахсларнинг бирлашмасига берилса, 
лицензия шундай бирлашманинг битта қатнашчисига берилади ва унда ушбу 
иштирокчи бирлашма номидан вакил қилинганлиги ҳамда бирлашманинг 
бошқа барча иштирокчилари кўрсатилган холда фойдаланиш амалга 
оширилади. Геологик ўрганишдан ташқари юқорида санаб ўтилган ишлар 
учун, жумладан, углеводородлар конларини қидириб топиш ва разведка 
қилиш, углеводородларни сақлаш учун ер ости иншоотларини қуриш ва 
эксплуатация қилиш мақсадларида лицензия Ўзбекистон Республикаси 
геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси томонидан берилади. 
Иккинчи холат учун лицензия эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан ваколат берилган орган томонидан берилади. 
Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш учун ер ости иншоотларини қуриш ва 
эксплуатация қилиш учун лицензия тўғридан-тўғри келишувлар натижаси 


95 
бўйича Ўзбекистон Республикаси табиатни мухофаза қилиш Давлат 
қўмитаси томонидан берилади. 
Шу фактни ҳам эътироф этиш зарурки, алоҳида холатлардан ташқари 
ер остидан фойдаланиш пулликдир, яъни тўлов асосида амалга оширилади. 
Қазилма бойликларни қазиб олиш, қазилма бойликларни қазиб олиш 
билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва эксплуатация қилиш, 
алоҳида муҳофаза қилинадиган геологик объектларини яратиш учун 
берилган лицензияларга мувофиқ, ер ости майдони ва чуқурлиги бўйича 
чегараланган холда, ер ости участкалари кўринишида фойдаланишга 
берилади. Бу тоғ ажратиш дейилади. Тоғли капитал ва эксплуатацион 
ишларни бажариш фақатгина тоғ ажратиш чегарасидагина йўл қўйилади. 
Тоғ ажратишнинг геометрик тушунчаси ер остининг маълум бир қисми 
сифатида ер устининг маълум бир қисми сифатидаги ўхшаш ер участкаси 
тушунчасидан фарқ қилади. Геометрик ўлчовлар нуқтаи назардан тоғ 
ажратиш хажмли тушунча, ер участкаси эса – юзали тушунча хисобланади. 
Битта маълум бир ер участкаси тагида турли қазилма бойликларининг 
конлари бўлиши мумкин бўлганлиги сабабли, ер устининг биттагина 
участкасидан, турли чуқурликларда турли тоғ кон корхоналарига икки ёки 
ундан ортиқ тоғ ажратилиши мумкин. 
Тоғ ажратишнинг контурлари ва чегаралари натурада (жойда) 
ўрнатилмайди, негаки бу техник жиҳатдан мумкин бўлмайди. Шунинг учун 
у фақатгина планда чегараланади. Планда тоғ ажратиш ишлаш учун берилган 
фойдали қазилма конларининг қисмини ер устининг горизонтал текислигига 
проекцияси кўриниши сифатида акс эттирилади. Тоғ ажратишнинг 
чегаралари ажратиш ишлари расмийлаштирилганида ер устининг планида 
белгиланади. 
Тоғ ажратиш чегарасида хўжалик ва бошқа фаолиятлар фақатгина 
ушбу жой берилган фойдаланувчисининг розилиги билангина амалга 
оширилиши мумкин. 


96 
Тоғ ажратиш саноатда, тоғ кон ишларида ва коммунал–маиший 
секторда ишларни хавфсиз юритишни назорати бўйича Ўзбекистон 
Республикасининг Давлат инспекцияси томонидан берилади. Қазилма 
бойликларни тажриба –саноат қазиб олиш учун лицензияга мувофиқ 
берилган ер ости участкаларидан фойдаланиш учун тоғ ажратиш талаб 
қилинмайди. 
Алоҳида холларда, масалан, лицензияни бериш вақтида хозиргача 
номаълум бўлган янги турлардаги қазилма бойликларининг мавжудлиги ёки 
йўлдош фойдали компонентлар, шунингдек ишлатилаётган конларда 
фойдали қазилмаларнинг янги хусусиятлари ёки сифатлари аниқланган 
холларда лицензияни берган орган геологик материалларни давлат 
экспертизасига юборишга ҳамда унинг натижалари бўйича Ўзбекистон 
Республикаси геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитасининг фойдали 
қазилмалар заҳираси бўйича давлат хайъатига фойдали қазилмалар 
заҳираларини қайтадан тасдиқлаш бўйича таклиф киритишга ҳақлидир. 
Ушбу хайъат қарорига биноан лицензияни берган орган ер ости участкасидан 
фойдаланиш шартларига ўзгартиришлар киритиши мумкин. 
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш, техноген минерал бирикмалардан 
фойдаланиш учун лицензиянинг эгаси лицензияни берган орган билан 
келишилган холда ер ости участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини, лицензияда 
белгиланган шартларни бажариш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига 
олган шахсга қонунчиликда белгиланган тартибда тўла ёки қисман бериши 
мумкин. 
Шу холатни ҳам алоҳида қайд қилиш зарурки, ер остидан хўжалик ва 
маиший заруриятлар учун фойдаланилганда лицензия олиш талаб 
қилинмайди, Жумладан, ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилар ўзларига 
ажратилган ер участкалари чегарасида лицензиясиз фойдали қазилмалар 
заҳираларининг давлат балансида заҳираси ҳисобга олинмаган кенг 
тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишга ҳамда портлаш ишларини 
қўлламаган холда шахсий хўжалик ва маиший заруриятлари учун ер ости 


97 
иншоотларини қуришга ҳақлидирлар. Агарда қонунчилик бузилса кенг 
тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва ер ости иншоотларини 
қуриш ман қилиниши мумкин. 
Ер остидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ер остидан 
фойдаланишни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг умумий тизимида 
алоҳида ўрин эгаллайди. Дарҳақақат, ер остидан фойдаланувчилар қуйидаги 
ҳуқуқларга эгадирлар: 

ўз фаолияти натижаларидан фойдаланиш; 

техноген минерал бирикмалардан фойдаланиш; 

ер ости участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларни 
юритиш технологиялари бўйича қарорлар қабул қилиш; 

техник лойиҳаларга, тоғ ишларини ривожлантириш режалари
шунингдек 
углеводород 
конларини 
ишлатиш 
ва 
жиҳозлаш 
лойиҳаларига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш; 

тоғ ажратиш чегарасида ҳамда ўрнатилган тартиб асосида берилган ер 
участкалари худудида ишларни бажариш учун зарур бўлган ишлаб 
чиқариш ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш, шунингдек шартнома 
асосида умумий фойдаланиш объектлари ва коммуникацияларидан 
фойдаланиш; 

ер ости участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг алоҳида 
турлари ёки мажмуасини бажарувчиларни шартнома асосида ишга жалб 
қилиш ва хоказолар. 
Юқоридагилар билан бир қаторда улар қуйидаги мажбуриятларга ҳам 
эгадирлар: 

берилган мақсадига мос равишда ер ости участкаларидан фойдаланиш; 

ер остидан фойдаланиш ва минерал хом–ашёларни қайта ишлаш билан 
боғлиқ ишларни юритиш технологияси бўйича меъёрлар ва қоидаларга 
риоя қилиш; 


98 

тоғ ишларини техник лойиҳалари ва ривожлантириш режалари, 
шунингдек 
углеводород 
конларини 
ишлатиш 
ва 
жиҳозлаш 
лойиҳаларининг талабларига риоя қилиш; 

фойдали қазилма бойликлар конларини ишлатиш, фойдали қазилма 
бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер остидан 
фойдаланиш жараёнидаги геологик, 
маркшейдерлик
ва бошқа 
хужжатларни юритиш ҳамда уларни сақланишини таъминлаш; 

қазиб олинадиган ва ер ости заҳираларида қолдириладиган асосий 
ҳамда шу билан бирга бўладиган йўлдош компонентларни, шунингдек 
минерал хом–ашёлар ва техноген минерал бирикмаларнинг қайта 
ишлаш маҳсулотларини миқдорий ва сифат хисобини юритиш; 

қазиб олинадиган, аммо вақтинча фойдаланилмайдиган йўлдош 
фойдали қазилмаларни ва йўлдош фойдали компонентларни сақлаш; 

фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш ва минерал хом–ашёларни 
қайта ишлашда йўқотиш меъёрларига риоя қилинишини таъминлаш 

фойдали қазилмалар конларининг бой участкаларидан танлаш асосида 
фойдаланишга йўл қўймаслик; 

асосий ва у билан бирга оқувчи йўлдош фойдали қазилмалар, йўлдош 
фойдали компонентлар холати ва захираларининг ҳаракати тўғрисидаги 
маълумотларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси геология ва 
минерал ресурслар Давлат қўмитасига конлар, фойдали қазилма 
бойликларининг кўринишлари ва техноген минерал бирикмалар давлат 
кадастрини юритиш учун маълумотларни тақдим этиш; 

ер остидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларнинг таъсири 
минтақасидаги 
аҳолини 
ва 
кон 
ишчилари 
(персонали)нинг 
хавфсизлигини таъминлаш; 

фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш ҳамда фойдали қазилма 
бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости 


99 
иншоотларини, корхоналарни тугатиш ва консервация қилишнинг 
белгиланган тартибига риоя қилиш. 
Ер остидан фойдаланишни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда 
фойдаланиш ҳуқуқининг вужудга келиши билан бир қаторда баъзи 
холатларда ушбу ҳуқуқларни чекланиши ёки тўхтатилиши вужудга келиши 
мумкин. Жумладан, қуйидаги холатларда ер остидаги участкалардан 
фойдаланиш ҳуқуқи чекланиши, тўхтатилиши ёки муддатидан олдин 
тугатилиши мумкин: 

ер ости участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг таъсири 
минтақасида аҳолининг ҳаётига ва саломатлигига, атроф мухитга хавф 
юзага келганда; 

ер остидан фойдаланганлик учун тўловлар системали тарзда 
тўланмаганида; 

ер остидан фойдаланувчи томонидан лицензиянинг асосий шартлари 
бузилганида ва бошқа холларда. 
Қуйидаги холатларда ер ости участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи 
тўхтатилади: 

ер ости участкасидан фойдаланиш бўйича белгиланган муддат 
тугаганда; 

ер остидан фойдаланувчини фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечганида; 

ер ости участкаси фойдаанишга берилган юридик шахс тугатилганда 
ёки якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти тўхтатилганда. 
Ер 
остидан 
фойдаланишни 
мувофиқлаштиришнинг 
муҳим 
йўналишларидан бири ер остидан оқилона фойдаланиш ва мухофаза 
қилишдир. Жумладан, ер остидан оқилона фойдаланиш ва мухофаза 
қилишнинг асосий талаблари қуйидагилардан иборат: 

ер остини геологик жиҳатдан ўрганиш ва комплекс фойдаланишни 
тўлалигини таъминлаш; 


100 

ер ости қазилма бойликларини ўзбошимчаклик билан қазиб олинишига 
ҳамда шундай моҳиятдаги майдонларга қурилишлар қурилишига йўл 
қўймаслик; 

фойдали қазилмалар заҳирасини давлат хисобини амалга ошириш; 

фойдали 
қазилмалар 
заҳираларини 
тасдиқлаш 
ва 
геологик 
материалларнинг давлат экспертизасини ўтказиш; 

фойдали қазилмалар конларини сув босишдан, ёнғинлардан ҳамда 
фойдали қазилмалар сифатини пасайтирувчи бошқа омиллардан 
мухофаза қилиш; 

ер остида вақтинчалик консервация қилинган фойдали қазилмалар 
заҳираларини, ер остидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларни 
олиб боришда тоғ ишланмаларини, қудуқларни ва ер ости 
иншоотларини сақланишини таъминлаш; 

фойдали қазилмаларни қазиб олиш корхоналарини ҳамда фойдали 
қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости 
иншоотларини ўрнатилган тартибда тугатиш ва консервация қилиш 
ишини ўтказиш. 
Фойдали қазилмалар конларини ишлатиш ва минерал хом ашёларни 
қайта ишлаш тасдиқланган техник лойиҳаларга ва тоғ ишларини 
ривожлантириш режаларига, углеводородлар конларини ишлатиш ва 
жиҳозлаш лойиҳаларига, ер остини техник эксплуатация қилиш ва мухофаза 
қилиш қоидаларига биноан амалга оширилади. Бу жараёнда разведка қилиш 
кондицияси қўлланилади. Конларни ишлатишнинг тоғ–геологик ва бошқа 
шароитлари, минерал ресурсларга ва уни қайта ишлаш маҳсулотларига 
бозор конъюнктураси, энергоресурсларга баҳо ўзгарган тақдирда 
эксплуатация қилиш кондицияси қўлланилиши мумкин. Улар Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан аниқланадиган тартибда 
тасдиқланади. 


101 
Фойдали қазилма конларини ишлатишда қуйидаги талаблар 
бажарилиши таъминланиши зарур: 

қазилма бойликларини қазиб олишнинг оқилона, иқтисодий хавфсиз 
технологияларини қўллаш; 

тоғ ишларини ўтказилиши натижасида ишлатилаётган ва у билан қўшни 
бўлган фойдали қазилмалар конларини ҳамда ер остининг бошқа 
участкаларини бузилишига йўл қўймаслик, ер остида консервация 
қилинадиган фойдали қазилмаларнинг заҳирасини сақлаш. 
Минерал хом ашёларни қайта ишлашда қуйидаги шартлар 
таъминланиши зарур: 

фойдали қазилмаларни оқилона, комплекс тарзда ажратиб олинишини 
таъминлайдиган қайта ишлашнинг технологик схемаларига риоя 
қилиш; 

қайта ишлашнинг турли босқичларида фойдали компонентларни 
тақсимланишини ҳисоб қилиш ва назоратини амалга ошириш; 

қайта ишлаш маҳсулотлари ва чиқиндиларидан, шунингдек оқава 
сувлардан мумкин қадар тўлароқ фойдаланиш; 

вақтинча фойдаланилмайдиган маҳсулотлар ва фойдали компонентлар 
таркибида мавжуд бўлган чиқиндиларни бир жойга тўплаш. Хисобини 
юритиш ва сақлаш. 
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан бир қаторда ер остидан, 
юқорида қайд қилингаидек, ер ости иншоотларини қуриш ва эксплуатация 
қилишда ҳам фойдаланилади. Бундай иш ҳам техник лойиҳага мувофиқ 
равишда амалга оширилади. 
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости 
иншоотларини эксплуатация қилишда маълум бир чегаралардаги чиқиндилар 
ва оқава сувларини зарарсизлантирилиш зарур. Шунингдек. уларни тоғ 
жинсларига, ер устига, атмосфера ҳавосига ва сув объектларига қўшилиб 
кетишини олдини олиш бўйича тадбирлар кўрилиши зарур. 


102 
Қайд қилиш зарурки, ер остидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни 
хавф–хатарсиз юритилишини таъминлаш ҳам ер остидан фойдаланишнинг 
умумий тизимида катта аҳамият касб этади. Бу ерда ҳам бир қатор талабларга 
риоя қилиш зарур. Улардан асосийлари қуйидагилардир: 

ишни бажаришга махсус тайёргарликка ва малакага эга бўлган 
шахсларни, тоғ ишларини бажарилишига раҳбарлик қилишга – тегишли 
махсус билимларга эга бўлган шахсларни қўйиш; 

тоғ, бурғилаш ва бошқа ишларда банд бўладиган шахсларни махсус 
кийимбош, шахсий ва коллектив химоялаш воситалари билан 
таъминлаш; 

хавфсизлик қоидалари, санитария меъёрлари ва қоидалари хамда 
экологик меъёрлар талабларига мос келувчи машиналарни, қурилмалар 
материалларни қўллаш; 

портловчи моддалардан ва портлатиш воситаларидан фойдаланиш 
қоидаларига, шунингдек уларни хисоб қилиш, сақланиши ва 
сарфланиш қоидаларига риоя қилиш; 

рудали жойлар атмосферасининг холатини, уларда кислород, заҳарли ва 
портлаш хавфи бор газлар ва чанглар мавжудлигини доимий равишда, 
тизимли назорат қилиш. 
Бир қатор сабабларга кўра, алоҳида холларда қазилма бойликларини 
қазиб олиш корхоналари ҳамда қазилма бойликларини қазиб олиш билан 
боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари тугатилади ва консервация қилинади. 
Бу одатда қуйидаги холларда юз беради: 

ер остидан фойдаланиш муддати тугаганда; 

ер остидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилганда; 

ер ости фойдали қазилма бойликларининг иқтисодий рентабелли 
заҳиралари тўла ишлатилиб бўлинганида; 

олдини олиш техник жиҳатдан имкони бўлмаган ва иқтисодий 
жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган, қазилма бойликларини қазиб 


103 
олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари, тоғ ишланмаларини 
бузилиб кетиш ёки сув босиш хавфи вужудга келганда; 

қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости 
иншоотларидан фойдаланиш зарурияти йўқолганда. 
Бундай тугатиш ишлари техник лойиҳага мос равишда ҳам амалга 
оширилади. Тугатилган ёки консервация қилинган холларда ер остидан 
фойдаланувчилар ишни тугаллаш вақтига геологик, маркшейдерлик ва бошқа 
хужжатларни тўлдиришлари ва иш папкаларини тўлалиги холида 
белгиланган тартибда сақлашга беришлари зарур. 
Ер ости тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотлар ҳам муҳим 
ҳисобланади. Ер остидан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари эвазига 
олинган бундай ахборотлар уларнинг мулки хисобланади. Бундай 
ахборотларнинг мулкдори ундан фойдаланиш тартиби ва шартларини ўзи 
белгилайди. Ер ости тўғрисидаги ахборотларга мулкчилик ҳуқуқи 
қонунчилик билан мухофаза қилинади. 
Давлат бюджетининг воситалари хисобига, шунингдек ер остидан 
фойдаланувчиларнинг воситалари хисобига олинган ер ости тўғрисидаги 
геологик ва бошқа ахборотлар мажбурий тартибда ва беғараз тарзда хисоб 
қилиш, сақлаш ва тартибга солиш учун Ўзбекистон Республикаси геология 
ва минерал ресурслар Давлат қўмитасига тақдим этилади. Қўмита келиб 
тушадиган ахборотларнинг сир сақланишини таъминлаши зарур. Бу ерда 
шуни қайд қилиш зарурки, саноат аҳамиятига эга бўлган олдин маълум 
бўлмаган фойдали қазилма конларини разведка қилган, очган, шунингдек 
олдин маълум бўлган конларда фойдали қазилмаларнинг ҳамда йўлдош 
компонентларнинг қўшимча заҳираларини аниқлаган шахслар, “Ер ости 
тўғрисида”ги қонуннинг 46 моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда пул мукофотларини 
олиш ҳуқуқига эгадирлар. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling