Қ. Рахмонов, А. Ашуров ҳудудлар давлат


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/24
Sana21.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1216588
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
худуд кадастрлари низоми

Давлат 
кадастрлари 
ягона тизими (ДКЯТ) 
— 
давлат 
кадастрларининг барча турларини бирлаштирувчи ҳамда Ўзбекистон 
Республикаси ва унинг айрим ҳудудларининг табиий-иқтисодий салоҳияти 
ягона умумдавлат ҳисоб-китоби юритилишини, баҳоланишини таъминлаш 
учун мўлжалланган кўп мақсадли ахборот тизими; 
ҳудудлар давлат кадастри тизимининг ахборот ресурслари — 
ҳудуд ягона рақамли картографик асосининг геофазовий маълумотлар 
базаси, манзиллар, кўчалар, маҳаллалар ва бошқа номланган объектлар 
реестрлари, ер кадастри ва бошқа давлат кадастрларига оид геофазовий 
маълумотларнинг профиль тўплами, шаҳарсозлик ва ер тузиш нормалари ва 
регламентлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳудудлар давлат кадастри 
тизимида рўйхатга ва ҳисобга олиниши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар; 
маҳаллий координаталар тизими — давлат ҳудудининг чекланган 
қисмига нисбатан белгиланадиган координаталарнинг шартли тизими, унинг 
координаталар саноқ боши ва координаталар ўқлари йўналиши давлат 
геодезик координаталар тизимининг координаталар саноқ боши ва 
координаталар ўқлари йўналишига нисбатан сурилган бўлади; 
метамаълумотлар — маълумотларнинг бир қисми охирги марта 
янгиланганда 
фойдаланувчиларга 
хабар 
қилинадиган 
маълумотлар 
базасининг 
ахборот 
билан 
тўлганлигини 
таърифловчи 
ахборот; 
метамаълумотлар таркибига: материаллар ва маълумотларнинг сифати ва 
келиб чиқиши; фазовий-вақт тавсифлари; маълумотларни олиш усуллари ва 
уларни янгилашнинг даврийлиги; сертификация, интеллектуал мулк ва 
тарқатишга бўлган чекловлар тўғрисидаги ахборот киритилади; 
ахборот тизимлари сервислари — дастурий-техник воситалар, улар 
ёрдамида ҳудудлар давлат кадастри маълумотлари фойдаланиш учун тақдим 
этилади ва уларни қайта ишлаш операциялари амалга оширилади. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling