Қ. Рахмонов, А. Ашуров ҳудудлар давлат


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/24
Sana21.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1216588
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24
Bog'liq
худуд кадастрлари низоми

худудлар хисобланадилар. Улар умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятли 
бўлишлари мумкин. 
Умумдавлат аҳамиятига эга бўлган курортли табиий худудлар 
Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерациясининг Кенгаши 
хамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг қўшма 
тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
қарори билан вужудга келтирилади. Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 
курортли табиий худудлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 
Кенгаши хамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 
қўшма тақдимномасига мувофиқ жойлардаги давлат хокимияти 
органларининг қарорлари билан ташкил этилади. 
Курортли табиий худудларни алоҳида тартибга эга эканлигини қайд 
қилиш зарур. Умуман улар минтақаларга бўлинадилар:
Биринчи минтақага даволаш сув манбаларига, даволовчи лой 
захиралари билан банд худудлар киради. Бу минтақада даволовчи сув 


87 
манбалари ва лой билан даволаш жойларини жиҳозлаш учун иншоотлар 
қурилишидан ташқари ҳар қандай фаолият тақиқланади. 
Иккинчи минтақага санаториялар, пансионатлар ва дам олиш 
уйларининг худудлари кирадилар. Бу минтақада даволаш ва дам олишни 
ташкил этиш учун зарур бўлган, шунингдек тиббиёт ва хизмат кўрсатиш 
ходимларининг вақтинчалик яшашидан ташқари аҳолини яшаши учун зарур 
бўлган фаолиятдан ташқари ҳар қандай фаолият тақиқланади. 
Учунчи минтақага санаториялар, пансионатлар ва дам олиш уйлари 
ёнидаги худудлар киради. Бу минтақада даволовчи лойлар ҳамда дам 
олувчилар ва даволанувчилар шароитини ёмонлаштирмайдиган хўжалик 
фаолиятига чекланган тарзда рухсат берилади. 
Курортли табиий худудлар чегарасида қуйидаги ишларни бажариш 
тақиқланади: минерал сувларни ва даволовчи лойлардан ташқари фойдали 
қазилмаларни қазиб олиш; кимё, целлюлоз-қоғоз ва металлургия саноати 
корхоналарининг фаолияти; дарахтлар ва бутали ўсимликларни кесиш 
(парвариш қилиш мақсадларидаги кесиш ва санитария мақсадларидаги кесиш 
бундан мустасно); ядохомикатларни қўллаш; ядохимикатлар ва минерал 
ўғитлар омборхоналарини қуриш; чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш; жойнинг 
гидрологик тартибини ўзгартириш. 
Мухофаза қилинадиган ландшафтларга туризмни ва аҳолини ёппасига 
дам олишини ташкил этиш учун яроқли бўлган, географик ва иқлим 
шароитли мухофаза қилинадиган табиий худудлар бўлган рекреацияли 
минтақалар ҳам киради. Улар ҳам Ўзбекистон касаба уюшмалари 
Федерацияси Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш 
Вазирлиги билан қўшма тақдимномаси бўйича жойлардаги давлат 
ҳокимияти органлари томонидан ташкил этилади. 
Табиий объектлар ва мажмуаларнинг холатига қараб рекреацияли 
минтақалар турли режимли участкаларга бўлиниши мумкин. Бу ерда ҳам 
қуйидагилар тақиқланади: кимё, целлюлоз-қоғоз ва металлургия саноати 
корхоналарининг фаолияти; дарахтлар ва бутазорларни кесиш (парвариш 


88 
учун ва санитария заруриятлари учун кесиш бундан мустасно); 
ядохимикатларни қўллаш; хайвонларни кўмиш жойларини жойлаштириш;
чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш; жойнинг гидрологик тартибини 
ўзгартириш. 
Ниҳоят, сув мухофазаси минтақалари, қирғоқ бўйи полосалари, сув 
хамда ер ости сувларини санитария мухофазаси минтақалари ҳам мухофаза 
қилинадиган ландшафтларга кирадилар. Хусусан, сув мухофазаси 
минтақалари – бу дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар, коллекторлар ва 
бошқа сув объектларига ёпишиб турган, мухофазаланадиган табиий 
худуддир. Бу минтақалар ифлосланиш, емирилиш ва сув объектларини лой 
билан тўлиб қолишини олдини олиш мақсадларида, шунингдек мақбул сув 
режимини ушлаб туриш учун ташкил этилади. 
Қирғоқ бўйи полосалари – бу қатъий режимли сув мухофазалаш 
минтақаси доирасидаги мухофаза қилинадиган табиий худуддир 
Сув объектларининг санитария мухофазалаш минтақалари бўлиб ичимлик, 
маиший 
ва 
даволаш 
– 
соғломлаштириш 
заруриятлари 
учун 
фойдаланиладиган сув объектларига ёпишган қатъий режимли 
мухофазаланадиган табиий худудлардир. 
Ер усти ва ер ости сувларини шаклланиш минтақаси бўлиб дарё 
бўйларида, тоғолди ёнларида вужудга келган мухофазаланадиган табиий 
худудлар хисобланадилар. Санаб ўтилган барчаси тегишли тартибда 
табиатни мухофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, санитария назорати 
органларининг, геология ташкилотларининг тақдимномалари бўйича
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хамда жойлардаги давлат 
ҳокимияти органлари томонидан ташкил этилади. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling