Қ. Рахмонов, А. Ашуров ҳудудлар давлат


Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/24
Sana21.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1216588
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
худуд кадастрлари низоми

2.4. Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби 
 
Ҳудудлар давлат кадастрини юритиш ҳудудларнинг давлат кадастрини 
юритиш тартиби тўғрисидагиНизомга қилинган 2-иловага мувофиқ схема 
бўйича амалга оширилади.
 
Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш Геодезия ва картография 
миллий маркази, тегишли ҳудудий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат 
корхоналари томонидан ҳудудлар давлат кадастрини юритиш ҳудудларнинг 


24 
давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандида 
кўрсатилган ҳудудий давлат кадастрининг базавий субъектларидан олинган 
маълумотлар ва ҳужжатлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, маҳаллий 
давлат ҳокимияти органларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш масалалари бўйича қарорлари олинган, тизимлаштирилган, 
умумлаштирилган ва рўйхатдан ўтказилгандан кейин тегишли даражадаги 
ҳудудларнинг давлат кадастри ахборот ресурсларини шакллантириш ва 
долзарблаштириш йўли билан амалга оширилади. 
Республика даражасида ҳудудларнинг давлат кадастри тизимига: 
мамлакат ҳудудининг 1:200 000 масштабдаги ягона рақамли 
картографик асоси; 
давлат чегараси ва маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегаралари; 
мамлакат ҳудудининг кадастр бўйича бўлиниши бирликлари; 
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини жойлаштиришнинг бош 
схемаси; 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини режалаштириш схемалари; 
ҳудудлардан 
фойдаланиш
мамлакат 
ҳудудини 
экологик, 
муҳандислик-геологик, сейсмик, гидрогеологик, тупроқ, иқтисодий, солиқ ва 
бошқаларга оид минтақаларга бўлиш бўйича давлат кадастрлари ва ахборот 
тизимларининг ахборот ресурслари
ҳудудий режалаштириш, шаҳарсозлик, ер тузиш ва бошқа соҳадаги 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади. 
Минтақавий даражада ҳудудларнинг давлат кадастри тизимига: 
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларининг 1:10 000 
ёки 1:25 000 масштабдаги ягона рақамли картографик асоси; 
давлат чегараси ва маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегаралари; 
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини кадастр 
бўйича бўлиш бирликларининг чегаралари; 


25 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳудудлари ва аҳоли 
пунктлари чегараларидан ташқаридаги минтақавий аҳамиятга молик бўлган 
объектлар ҳудудларининг айрим қисмларини режалаштириш схемалари; 
ҳудудларни истиқболли ривожлантиришнинг лойиҳа қарорлари ва 
муҳандислик, 
транспорт 
ҳамда 
ижтимоий 
инфратузилмаларни 
ривожлантириш лойиҳалари; 
ҳудудлардан фойдаланиш, минтақалар ҳудудларини экологик, 
муҳандислик-геологик, сейсмик, гидрогеологик, тупроқ, иқтисодий, солиқ ва 
бошқаларга оид минтақаларга бўлиш бўйича давлат кадастрлари ва ахборот 
тизимларининг ахборот ресурслари; 
ҳудудий режалаштириш, шаҳарсозлик, ер тузиш ва бошқа соҳадаги 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади. 
Туман даражасида ҳудудларнинг давлат кадастри тизимига: 
туман ҳудудининг 1:5 000 ёки 1:10 000 масштабдаги ягона рақамли 
картографик асоси; 
қишлоқ ва посёлка фуқаролар йиғинлари ҳамда маҳаллаларнинг 
маъмурий-ҳудудий бирликлари чегаралари; 
туман ҳудудини кадастр бўйича бўлиш бирликларининг чегаралари; 
ер участкаларининг чегаралари; 
туман ҳудудини ва аҳоли пунктлари чегараларидан ташқаридаги 
минтақавий аҳамиятга молик объектлар билан биргаликда ҳудудларнинг 
айрим қисмларини режалаштириш схемалари; 
ҳудудлар давлат кадастри ахборот тизимлари алоҳида тузилмайдиган 
туман бўйсунувидаги шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқ аҳоли пунктларининг 
бош режалари, ҳудудларни зоналаштириш режалари, кўрсатиб ўтилган аҳоли 
пунктларининг тарихий-архитектура режалари тўғрисидаги маълумотлар, 
ҳудудлар давлат кадастрини юритиш ҳудудларнинг давлат кадастрини 
юритиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 31-бандига мувофиқ мазкур аҳоли 
пунктлари ҳақидаги бошқа маълумотлар; 


26 
ҳудудлардан фойдаланиш, туман ҳудудини экологик, муҳандислик-
геологик, сейсмик, гидрогеологик, тупроқ, иқтисодий, солиқ ва бошқаларга 
оид минтақаларга бўлиш давлат кадастрлари ҳамда ахборот тизимларининг 
ахборот ресурслари; 
ҳудудий режалаштириш, шаҳарсозлик, ер тузиш ва бошқа соҳадаги
Шаҳар даражасида ҳудудларнинг давлат кадастри тизимига: 
шаҳарнинг 1:2 000 масштабдаги ягона рақамли картографик асоси; 
шаҳар, шаҳар туманлари (мавжуд бўлса) ва маҳаллаларнинг 
чегаралари; 
шаҳар ҳудудини кадастр бўйича бўлиш бирликларининг чегаралари; 
шаҳарнинг бош режаси, ҳудудларни зоналаштириш режалари, 
тарихий-архитектура режаси ва шаҳар ҳудудининг батафсил режалари; 
иқтисодий ва солиққа оид зоналаштириш чегаралари; 
давлат ер кадастри маълумотлари асосида — ер участкалари
уларнинг кадастр рақамлари, чегаралари ва экин майдони (уларда жойлашган 
бино ва иншоотларнинг контурларини белгилаган ҳолда), мўлжалланган 
мақсад ва функционал фойдаланиш, ерларни ер участкалари эгалари, 
фойдаланувчилар, ижарага олувчилар ҳамда ер участкалари мулкдорлари 
ўртасида тақсимлаш, ер участкаларидан фойдаланиш бўйича мажбуриятлар; 
бинолар ва иншоотлар давлат кадастри, шаҳарсозлик давлат кадастри 
маълумотлари, хизмат кўрсатувчи таъмирлаш ташкилотлари маълумотлари, 
инфратузилманинг қурилиши тугалланган объектларини муҳандислик-
геодезик ижровий суратга олиш натижалари ва бошқа расмий манбалар 
асосида — муҳандислик-транспорт инфратузилмаси; 
бинолар ва иншоотлар давлат кадастри, маданий мерос объектлари 
давлат кадастри, шаҳарсозлик давлат кадастри маълумотлари ва бошқа 
расмий манбалар асосида — бинолар ва иншоотлар, уларнинг ҳуқуқий 
режими, техник ҳолати, меъморий ва маданий қиммати; 
моддий маданий мерос объектлари давлат кадастри маълумотлари 
асосида — маданий мерос ёдгорликлари; 


27 
Географик объектларнинг номлари давлат реестри маълумотлари, 
топографик чизмалар, бошқа расмий манбалар асосида — маҳаллалар, 
кўчаларнинг номлари ва жойнинг ном берилган бошқа объектлари; 
топографик чизмалар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 
шаҳар ҳудудидаги объектларнинг манзилларини белгилаш ёки ўзгартириш 
ҳақидаги қарорлари асосида — шаҳар ҳудудидаги манзиллар реестри; 
белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарсозлик дастурлари, 
инфратузилмани ривожлантириш, маданий мерос ёдгорликлари ва табиий 
объектларни 
муҳофаза 
қилиш, 
ҳудудни 
кўкаламзорлаштириш, 
ободонлаштириш ҳамда муҳофаза қилиш схемалари ва лойиҳалари, давлат 
инвестиция дастурлари ва лойиҳалари; 
шаҳарсозлик давлат кадастри маълумотлари асосида — бошқа 
шаҳарсозлик ҳужжатлари, лойиҳа ҳужжатлари материаллари, қурилиш учун 
рухсатномалар, шаҳарсозлик регламентлари, қурилиши тугалланган ҳамда 
фойдаланиш учун қабул қилинган объектлар ва бошқа шаҳарсозлик 
ҳужжатлари; 
қизил чизиқлар ва қурилишларни тартибга солиш чизиқлари; 
шаҳарсозлик давлат кадастри маълумотлари, тегишли шаҳарсозлик 
ҳужжатлари, экологик, гидрометеорологик, радиологик, санитария-гигиенага 
оид ҳамда бошқа тадқиқотлар ва қидирувлар маълумотлари асосида — айрим 
ҳудудлар ва ер участкаларининг экологик ва муҳандислик-геологик 
тавсифлари, уларда шаҳарсозлик регламентлари ва чекловларни инобатга 
олган ҳолда шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш имконияти; 
бошқа давлат кадастрларининг ва ахборот тизимларининг 
ҳудудлардан фойдаланиш, шаҳар ҳудудини экологик, муҳандислик-геологик, 
сейсмик, гидрогеологик ва бошқаларга оид минтақаларга бўлиш бўйича 
ахборот ресурслари; 
ҳудудий режалаштириш, шаҳарсозлик, ер тузиш ва бошқа соҳадаги 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади. 


28 
Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш учун зарур бўлган 
маълумотларнинг таркиби, мазмуни, форматлари, тақдим этиш даврийлиги 
ва тартиби «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан ҳудудлар давлат 
кадастрининг базавий субъектлари билан келишган ҳолда белгиланади. 
Геодезия ва картография миллий маркази, ҳудудий ер тузиш ва 
кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари ҳудудлар давлат кадастрини 
юритишнинг тегишли даражаларида қуйидагиларни амалга оширади: 
ҳудудлар давлат кадастрининг базавий субъектлари билан ўзаро 
ҳамкорлик қилиш ва улардан ҳудудлар давлат кадастри ахборот тизимининг 
маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказилиши, ҳисобга олиниши ҳамда 
киритилиши лозим бўлган ахборотни доимий қабул қилиб олиш; 
олинган маълумотлар ва ҳужжатларни дастлабки қайта ишлаш, 
уларни назорат қилиш ва тизимлаштириш ҳамда уларни ҳудудлар давлат 
кадастри ахборот тизимининг маълумотлар базасига киритиш; 
ҳудудларнинг 
давлат 
кадастри 
ахборот 
тизими 
ҳамда 
геопорталларининг техник ва дастурий воситаларига хизмат кўрсатиш; 
ахборотни сақлаш ва архивлаштириш тизимига хизмат кўрсатиш; 
бошқа давлат кадастрлари, реестрлар ва ахборот тизимлари билан 
ахборот алмашиш; 
қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборотни ундан рухсатсиз 
фойдаланишдан муҳофаза қилиш тадбирлари; 
қонун ҳужжатларига мувофиқ интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш 
тадбирлари; 
«Ергеодезкадастр» 
давлат 
қўмитаси 
томонидан 
ваколатли 
вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда белгиланган тартибда 
кадастр 
ҳужжатларини 
шакллантириш 
ва 
уни 
манфаатдор 
фойдаланувчиларга бериш; 
ҳудуддан, ердан ва бошқа табиий ва хўжалик ресурсларидан 
фойдаланишнинг ҳолати, ушбу ҳудудда жойлашган турли объектларнинг 


29 
ҳолати ва ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш ва таҳлилий 
ҳисоботлар тузиш; 
ҳудудларнинг давлат кадастри ахборот ресурслари тўғрисидаги 
метамаълумотлар базасини ташкил этиш ва юритиш, ҳудудлар давлат 
кадастрининг очиқ ахборот ресурсларини шакллантириш ҳамда геопорталлар 
тармоғида улардан фойдаланиш; 
фойдаланувчиларнинг сўровларига жавобан ҳудудларнинг давлат 
кадастри ахборот тизими маълумотлар базасининг ахборот ресурсларидан 
рухсат берилган фойдаланиш чегараларидаги кадастр маълумотномаларини 
шакллантириш; 
тегишли даражадаги ҳудудларнинг давлат кадастри ахборот 
ресурсларини тасарруф қилувчи томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ 
фойдаланувчиларнинг алоҳида тоифаларига ҳудудлар давлат кадастри 
ахборот 
ресурсларидан 
рухсат 
берилган 
ҳолда 
тўғридан-тўғри 
фойдаланишни таъминлаш тадбирлари; 
ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш бўйича норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш; 
ҳудудларнинг 
давлат 
кадастрини 
юритиш 
воситаларини 
ривожлантириш ва жорий этиш; 
ҳудудлар давлат кадастрини юритиш ҳудудларнинг давлат кадастрини 
юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ҳудудларнинг давлат 
кадастрини тузиш ва юритиш соҳасидаги бошқа фаолият. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling