Қ. Рахмонов, А. Ашуров ҳудудлар давлат


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/24
Sana21.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1216588
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
худуд кадастрлари низоми

 
II. 
Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби 
 
Ҳудудларнинг давлат кадастри «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган 
Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги 
низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Низомга мувофиқ 
ташкил этилади ва юритилади. 
Ўзбекистон 
Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари: 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар 
(шаҳарлар) уларга нисбатан ҳудудларнинг давлат кадастри юритиладиган 
ҳудудлар ҳисобланади. 
Айрим ҳолларда уларга нисбатан ҳудудларнинг давлат кадастри 
юритиладиган ҳудудлар иқтисодий минтақа ёки эркин иқтисодий зона ва 
бошқалар бўлиши мумкин. 


11 
Давлат кадастрлари ягона тизимига кирувчи барча давлат 
кадастрларининг объектлари, муайян ҳудудда жойлашган саноат, транспорт, 
соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, ижтимоий соҳа, маъмурий ва бошқа 
аҳамиятга эга бўлган объектлар, шунингдек ушбу объектлар тўғрисидаги 
геофазовий, статистик ва бошқа зарур маълумотлар ҳамда улар жойлашган 
ҳудудлар, ҳудудларнинг давлат кадастри объектлари ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва 
давлат кадастри давлат қўмитаси (давлат «Давергеодезкадастр» қўмитаси) 
ҳудудлар давлат кадастрини ташкил этиш ва юритиш бўйича махсус 
ваколатли орган ҳисобланади. 
Ҳудудларнинг давлат кадастрини тузиш ва юритиш ишлари 
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатлари 
билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. 
2.1. Ҳудудлар давлат кадастрининг мақсадлари ва вазифалари
 
Ҳудудларнинг давлат кадастри ҳудудларнинг табиий-ресурс ва 
хўжалик салоҳияти, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва экологик 
ҳолатини ҳисобга олиш ҳамда баҳолаш мақсадларида тузилади ва 
юритилади. 
Ҳудудларнинг давлат кадастри давлат ҳокимияти ва бошқаруви 
органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, манфаатдор юридик 
ва жисмоний шахсларни ҳудудий режалаштириш ва ҳудудларни бошқариш 
соҳасида қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган, ҳудудларнинг табиий-
ресурс ва хўжалик салоҳияти, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва 
экологик ҳолати тўғрисидаги комплекс, аниқ ахборот билан таъминлаш учун 
мўлжалланган. 
Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш қуйидаги тамойиллар 
асосида амалга оширилади: 


12 
барча даражаларда ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш 
методологиясининг ягоналиги; 
ҳудудлар давлат кадастри юритиладиган ҳудудларга нисбатан 
ҳудудларнинг табиий-ресурс ва хўжалик салоҳияти, ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиши ва экологик ҳолатини тўлиқ қамраб олиш; 
фазовий координаталарнинг ягона тизимини ва ягона картографик 
асосларини қўллаш; 
барча объектлар бўйича геофазовий маълумотларни шакллантириш 
методологиясининг ягоналиги; 
ҳудудлар давлат кадастри ахборот ресурсларининг долзарблиги
тўғрилиги, тўлиқлиги, бутлиги, аниқлиги, равшанлиги ва ҳужжатларга 
асосланганлиги; 
ҳудудлар давлат кадастри ахборотининг очиқлиги ва ундан ҳамма 
фойдаланиши мумкинлиги, уни олиш, тарқатиш ва сақлашнинг қонунийлиги; 
ер кадастри ва бошқа давлат кадастрларининг ахборот тизимлари 
ҳамда давлат ахборот ресурсларини ташкил қилувчи реестрлар билан ўзаро 
боғланганлиги; 
ҳудудлар давлат кадастрининг ахборот ресурсларини тузиш, янгилаш, 
қайта ишлаш, сақлаш, тақдим қилиш ва улардан фойдаланишни 
таъминлайдиган ҳудудлар давлат кадастрининг базавий субъектлари 
фаолиятини мувофиқлаштириш; 
ҳудудларнинг давлат кадастрини тузиш ва юритиш ишларини давлат 
ер кадастри, Давлат кадастрлари ягона тизими ва Миллий геоахборот 
тизимини ташкил этиш ва юритиш ишлари билан мувофиқлаштириш. 
Ҳудудлар давлат кадастри маълумотларининг комплекслиги, 
тўлиқлиги ва тўғрилиги: 
ҳудудий ривожланишни режалаштириш ва ҳудудларни бошқариш; 
аҳоли ҳаёт фаолиятининг хавфсиз муҳитини шакллантириш; 
ҳудудларни табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан 
муҳофаза қилиш; 


13 
ҳудудларда аҳолини, ишлаб чиқариш объектларини ва ишлаб 
чиқариш кучларини бир хилда тақсимлаш; 
атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш даражасини пасайтириш; 
саноат объектлари ва бошқа объектларнинг муҳандислик-транспорт 
инфратузилмаси самарали ва ишончли фаолият кўрсатиши; 
ҳудудларни барқарор ривожлантириш мақсадида табиий ресурсларни 
ва алоҳида мақомга эга ҳудудларни, шу жумладан муҳофаза қилинадиган 
табиий ҳудудларни, тарихий объектларни, маданий мерос объектларини, 
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни, сув ресурсларини ва ўрмонларни 
муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш; 
ҳудудларни ривожлантириш ва бошқаришнинг бошқа масалалари 
бўйича бошқарув қарорлари қабул қилинишини таъминлаши керак. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling