Гуруҳда ишлаш қоидаси.
Ҳар бир талаба ўртоғини ҳурмат ва эътибор билан эшита билиши керак;
Ҳар қайси талаба, актив ишлаб, берилган топшириқни биргаликда тўғри ёндашиб бажариши керак;
Кимга ёрдам керак бўлса, ёрдам сўраш керак;
Ёрдам сўралган вақтда ёрдам бериш керак;
Ҳар бир қатнашчи иш натижаси баҳолаш жараёнида қатнашиши керак;
Ҳар бир қатнашчи билиши лозим: ёрдам бериб ўрганамиз, биз битта қайиқда, ёки чўкамиз, ёки сузиб ўтамиз!
|
3-илова (1.2.)
Ўқув топшириғи.
1. Инвестициялар, уни ташкил этиш ва молиялаштиришнинг иқтисодий аҳамияти мавзусидаги таянч ибораларни изоҳланг?
Инвестиция, Инвестициялаш, Молиявий инвестициялар, Реал инвестициялар, Инвестицияларни классификациялаш, бевосита инвестициялар, Портфель инвестициялар, Инвестицияни иқтисодий моҳияти, Инвестиция лойиҳалари, Инвестиция фаолияти.
2. Ҳозирги шароитда инвестициянинг асосий йўналишларини келтиринг?
3. Саволларга жавоб:
1. Инвестицияни моҳияти ва мазмуни нималардан иборат?
2. Бозор иқтисодиёти шароитида инвестицияларга бўлган объектив зарурат нималар билан белгиланади?
3. Инвестициялар капитал қўйилмалардан қандай фарқланади?
Назорат тестлари. 4-илова (1.2.)
1. Ҳудудий жойлашиши бўйича инвестициялар қандай бўлинади?
А) Давлатлараро. Б) Минтақалараро. В) Ички ва ташқи.
Г) Ички. Д) Ташқи.
2. Инвестициялар мулкий шаклидан келиб чиқиб қандай бўлинади?
А) Маҳаллий.
Б) Хусусий, давлат, қўшма ва хорижий.
В) Давлат.
Г) Вилоятни имкониятидан.
Д) Қўшма.
3. Инвестициялар таваккаллик даражаси бўйича қандай ажратилади?
А) Ўрта ва кичик. Б) Ўрта ва қисқа. В) Узоқ ва ўрта.
Г) Юқори ва паст. Д) Ойлик ва йиллик.
4. Инвестицион фаолиятда кредитлаш принциплари?
А) Олиш.
Б) Қайтариш.
В) Кечиктириш.
Г) Фоизни қайтариш.
Д) Қайтармай фойда кўриш.
5. Кредит формалари?
А) Банк кредити.
Б) Хўжалик кредити.
В) Узоқ ва қисқа муддатли.
Г) Аҳоли кредити.
Д) Корхоналар кредити.
Do'stlaringiz bilan baham: |