Ў з б е к и с т о н р е с п у б л и к а с и о л и й в а ў р т а м а Х с у с т аъ л и м в а з и р л и г и
жадвал Фарғона политехника институти харажатларининг солиштирма таҳлили
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
byudzhet tashkilotlarida daromadlar va xarazhatlar hisobi fargona politexnika instituti misolida
3 жадвал
Фарғона политехника институти харажатларининг солиштирма таҳлили (минг сўмда) Бюджет маблағлари Бюджетдан ташқари маблағлар Тўлов-контрактдан тушадиган маблағлар Ривожлантириш жамғармаси маблағлари 2015 йил I чорак 2118408,3 3108116,6 58325,1 67 2016 йил I чорак 2755508,3 4038884,8 1406152,5 Фарқ +637100,0 +930768,2 +1347827,4 68 ХУЛОСА Ушбу битирув малакавий ишни якунлаш олдидан, уни тайёрлаш жараёнида ўрганилган ва ўзлаштирилган ҳолатлар бўйича қуйидагича хулосаларни билдиришимиз мумкин. Жумладан, мамлакатимизда бухгалтерия соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиб қоидалари бутун жаҳон тан олган ҳисоб қоидалари, яъни бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига максимал даражада яқинлаштирилган миллий стандартлар асосида олиб борилмоқда. Бу эса ҳисоб маълумотларини мукаммаллаштириш, ташкилотларнинг ўзаро ҳисоб-китоб ишларини тез муддатларда бажаришига имкониятлар ва шароитлар яратди. Мазкур битирув малакавий иш мавзусининг ўзига ҳос жихати шундаки, иш учун танланган объект бюджет ташкилоти эканлигидир. Бугунги кунда мамлакатимизда бюджет соҳаларида ҳақиқий ҳаражатлар ва бюджет ижросини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида кенг миқёсдаги иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотлар, албатта, бюджет ташкилотларини ривожланишида асосий туртки бўлади. Битирув малакавий иш мавзусини ёритишда, зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган ўз фаолиятини амалга ошириши учун давлат бюджетидан маблағ ажратиш назарда тутилган ва бу маблағ молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланадиган вазирлик, давлат қўмитаси, идора, давлат ташкилоти, яни бюджет ташкилотининг даромадлари ва ҳаражатлари ва шу ўринда бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг вазифалари, ҳаражатлар сметалари ижросини бухгалтерия ҳужжатларида қандай юритилиши ва энг асосийси бўлиб, Фарғона политехника институти даромадлари ва ҳаражатлари ҳисоби ҳақида фикр юритдик. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Фарғона политехника институти бухгалтерия ҳисобида даромадлар ва ҳаражатлар ҳисобини юритишда “Бюджет ташкилотлари даромадлари ва ҳаражатларининг бухгалтерия 69 ҳисоби тўғрисида”ги Низомга амал қилган ҳолда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилган. Мазкур Низом билан бюджет ташкилотларининг қуйидаги даромадлари ва ҳаражатларининг бухгалтерия ҳисоби юритилиши тартибга солинади: Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари; Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари; Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар. Ушбу битирув малакавий ишда юқорида санаб ўтилган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда материаллар тўпланиб, изланишлар олиб борилади ва бюджет ташкилотларида даромадлар ва ҳаражатлар ҳисобини тубдан ислоҳ қилиш жараёнида амалга оширилаётган ўзгаришлар кенг миқёсда очиб беришга ҳаракат қилинади. Битирув малакавий ишини ёритиш давомида илова сифатида Фарғона политехника институтининг 2015-2016 йиллар бухгалтерия ҳужжатлари олинди. Бу бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда битирув малакавий иши мавзусига мувофиқ тарзда Фарғона политехника институтининг 2015-2016 йилларда амалга оширган даромадлар ва ҳаражатларини таҳлил қилиб чиқилди ва институтнинг даромадлари ва ҳаражатлари ҳисобини батафсил ёритилди. Битирув малакавий ишнинг биринчи, иккинчи ва учинчи бобларида мос равишда бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ва мазмуни, бюджет ташкилотларида даромадлар ҳисоби ва бюджет ташкилотларида ҳаражатлар ҳисоби ҳақида сўз юритилди. Фарғона политехника институтининг даромадлари ва ҳаражатлари таҳлили режага мувофиқ иккинчи ва учинчи бобларда ёритилди. Бир сўз билан айтганда мамлакатнинг ривожланишида бюджет ташкилотлари давлат томонидан молиялаштириб бириктирилган ҳаражатлар сметасидаги суммаларни қилинадиган ҳақиқий ҳаражатлар билан 70 мувофиқлиги ва бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар билан ўз-ўзини таъминлаши ҳам катта аҳамият касб этади. Битирув малакавий ишини ўрганиш чоғида қуйидагиларни таклиф сифатида киритишимиз мумкин: 1) Фарғона политехника институтининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳисоб ва ҳисоботини такомиллаштириш, ҳар бир ходимга иш ҳақи бўйича таблеграмма бериш. 2) Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳисобини иложи борича ойнинг 5 саналарига беришни йўлга қўйиш. 3) Институтнинг бўш турган жойларини, биноларини ижарага бериб бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш. 4) Меҳнат сафарига кетаётган ўқитувчи ва ходимларни меҳнат сафарига сарф-ҳаражатларини нақд пул бериш. 5) Бюджет ташкилотларида меҳнат таътилига ҳисобланган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ўз вақтида ҳисобини бериш. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling