Ў з б е к и с т о н р е с п у б л и к а с и о л и й в а ў р т а м а Х с у с т аъ л и м в а з и р л и г и


I БОБ. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1429733
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
byudzhet tashkilotlarida daromadlar va xarazhatlar hisobi fargona politexnika instituti misolida

I БОБ. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ 
ТАШКИЛ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ. 
1.1. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ва 
мазмуни. 
Бюджет ташкилоти - бу зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш 
билан боғлиқ бўлган ўз фаолиятини амалга ошириши учун давлат бюджетидан 
маблағ ажратиш назарда тутилган ва бу маблағ молиялаштиришнинг асосий 
манбаи ҳисобланадиган вазирлик, давлат қўмитаси, идора, давлат 
ташкилотидир. Бюджет ташкилотларига давлат ташкилотлари, мактаблар, 
олий 
ўқув 
юртлари, 
илмий-тадқиқот 
институтлари, 
касалхоналар, 
поликлиникалар, болалар боғчалари, болалар яслилари ва бошқалар киради. 
Ҳозир, юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотларига қўшимча 
равишда қуйидаги бюджет ташкилотлари ва муассасаларига юридик шахс 
мақоми берилиши мумкин: 
1. Касб-ҳунар коллежларига, академик лицейларга, касб-ҳунар- техника 
билим юртларига ва болалар уйларига; 
2. Талабалар 
сони 400 кишидан кам бўлмаган умумтаълим 
мактабларининг ҳамма турларига, гимназияларга, лицейларга ва мактаблараро 
ўқув-ишлаб чиқариш комбинатларига; 
3. Талабалар сони 200 кишидан кам бўлмаган интернатларга; 
4. 350 кишидан кам бўлмаган контингенти бўлган мактабгача болалар 
муассасаларига; 
5. Вилоят ва туман (шаҳар) аҳамиятидаги мактабдан ташқари 
муассасаларга; 
6. Касалхоналарга (махсус марказларни ҳам ўз ичига олади), туғиш 
уйларига, тиббий-санитария қисмларига, диспансерларга, поликлиникаларга; 



7. Болалар уйларига, болалар санаторияларига, катталар учун сил 
касалликлари санаторияларига; 
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 
мартидаги 100-сонли қарорига кўра тажриба тартибида очилган қишлоқ 
врачлик пунктларига юридик шахс мақоми берилиши мумкин. 
Юқорида кўрсатилган бюджет ташкилотларига юридик шахс мақоми 
профили бўйича хўжалик фаолияти билан шуғулланиш учун моддий-техника 
базаси ва шароити бўлганда ҳамда бухгалтерия кадрлари бўлгандагина 
берилади. 
Бюджет ҳисоби ёки давлат бюджети ижросини бухгалтерия ҳисоби 
бизнинг республикамизда ягона халқ хўжалик ҳисобининг таркибий 
қисмларидан бири ҳисобланади. 
Бюджет ҳисоби - мамлакат давлат бюджети ижросининг бухгалтерия 
ҳисобидир. Бюджет ҳисоби давлат бюджети ижроси билан боғлиқ бўлган 
ҳамма операцияларни қамраб олади ва унинг ижроси жараёнида бюджетнинг 
ҳолатини характерлашни таъминлайди. Бюджет ҳисоби орқали халқ 
хўжалигининг ҳамма тармоқларини Ўзбекистон Республикаси давлат 
бюджети билан ўзаро алоқасини акс эттирилади. Бухгалтерия ҳисоби 
воситасида банк муассасаларидаги ҳисобварақларда бюджетнинг пул 
маблағлари, бюджетнинг даромадлари ва ҳаражатлари, ҳисоб-китоблардаги 
маблағлар, бюджет ижроси жараёнида ташкил қилинадиган фондлар ва 
захиралар ҳамда бюджет ташкилотларининг моддий қийматликлари акс 
эттирилади. Бюджет ҳисобининг тўғридан-тўғри объектлари бўлиб - 
бюджетнинг даромадлари, ҳаражатлари ва пул маблағлари, бюджет ижроси 
жараёнида уларнинг ҳаракати ҳамда бюджетдан молиялаштиришда турувчи 
бюджет ташкилотларининг моддий қийматликлари ҳисобланади. Бюджет 
ҳисобининг вазифаси бўлиб -маҳаллий бюджетларни, республика бюджетини 
ва мамалакатнинг умуман давлат бюджетини даромадлар ва ҳаражатлар 
бўйича режасини бажарилишини ўз вақтида, тўла ва аниқ қайд қилишни 
таъминлаш ҳисобланади. 



Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини мақсади бўлиб - 
фойдаланувчиларни тўла, аниқ ва ўз вақтида молиявий ва бошқа бухгалтерия 
маълумотлари билан таъминлаш ҳисобланади. 
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг вазифаси бўлиб - 
бухгалтерия ҳисоби счётларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий 
ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг ҳолати тўғрисидаги тўла ва аниқ 
маълумотларни шакллантириш; самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия 
ҳисоби маълумотларини умумлаштириш ҳамда молиявий, солиқ ва бошқа 
ҳисоботларни тузиш ҳисобланади. 
Бухгалтерия ҳисобининг асосий принциплари бўлиб қуйидагилар 
ҳисобланади: 
1. Бухгалтерия ҳисобининг икки ёқлама ёзиш усули билан юритиш 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling