Ў з б е к и с т о н р е с п у б л и к а с и о л и й в а ў р т а м а Х с у с т аъ л и м в а з и р л и г и


  1.4. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг счётлар режасини


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1429733
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29
Bog'liq
byudzhet tashkilotlarida daromadlar va xarazhatlar hisobi fargona politexnika instituti misolida

 


23 
1.4. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг счётлар режасини 
қўллаш тартиби. 
Бюджет ташкилотининг операцияларини жорий бухгалтерия ҳисоби 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган счётлар 
режасини белгиланган тизими бўйича олиб борилади. Операциялар 
бошланғич ҳужжатларда қайд қилинади, кейин ҳужжатлардаги ёзувлар 
счётлар бўйича тарқатилади ва бухгалтерия балансида умумлаштирилади. 
Счётлар режаси - бу бюджет ташкилотининг операцияларини жорий 
бухгалтерия ҳисоби учун тайинланган ва маълум тартибда рақамланган 
бухгалтерия ҳисобининг синтетик (биринчи тартибли ҳамда иккинчи 
тартибли) счётларини тизимга солинган рўйхатидир. Бюджет ташкилотлари 
учун счётларнинг ягона режаси ўрнатилган. Маблағлар бир турдаги счётлар 
режасида ўхшаш гуруҳларга бирлаштирилган алоҳида-алоҳида олинган 
счётларда ҳисобга олинади. Счётлар биринчи тартибли счётларга ва иккинчи 
тартибли 
счёт(субсчёт)ларга 
бўлинади. 
Бюджет 
ташкилотларида 
операцияларнинг синтетик ҳисоби иккинчи тартибли счётлар бўйича олиб 
борилади, шунинг учун ҳам жорий ҳисобда одатда счётнинг уч хонали 
рақами қўлланилади. Агар биринчи тартибли счёт иккинчи тартибли 
счёт(субсчёт)ларга бўлинмаган бўлса, у ҳолда уларнинг икки хонали 
рақамига нол қўшиб қўлланилади. Жорий бухгалтерия ҳисобида счётлар 
режасида белгиланган рақамланишларга ва номларига мувофиқ мазкур 
бюджет ташкилотига керак бўлган счётлар аниқланади ва шу счётларгина 
очилади ва қўлланилади. 
Ташкилотлар 
бухгалтерия 
ҳисобини 
бюджет 
ташкилотларида 
бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
томонидан 2010 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2169) 
Йўриқноманинг 
25-иловасига 
мувофиқ, 
Бюджет 
ташкилотларида 
бухгалтерия ҳисобининг счётлар режасига (кейинги ўринларда счётлар 
режаси деб юритилади) асосан юритадилар. Счётлар режаси 5 бобдан иборат 
бўлиб, улар: 


24 
- I боб. Номолиявий активлар 
- II боб. Молиявий активлар 
- III боб. Дебиторлар ва кредиторлар 
- IV боб. Молиявий натижаларни ҳисобга олувчи счётлар 
- V боб. Балансдан ташқари счётлар 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling